Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистон ҳар томонлама муносиб манзил сифатида танланди
«Парламент аъзолари халқ номидан сўз юритади. Шу боис, уларнинг овози кучли. Бу галги анжуман ҳам дунё миқёсида ўз таъсирига эга бўлган муҳим муҳокамаларга бой бўлади»
Тошкентда бўлиб ўтиши кутилаётган Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеяси муносабати билан пойтахтимизга ташкилотга аъзо давлатлар парламентлари вакиллари ва нуфузли меҳмонлар ташриф буюришни бошлади.
Мамлакатимизга Парламентлараро иттифоқ ижроия қўмитаси аъзоси, Замбия Миллий Ассамблеяси спикери Нелли Касумба ташриф буюрди.
– Бу менинг Ўзбекистонга илк ташрифим, – деди Н.Касумба. – Бу ерда бўлиш мен учун шараф.
Ушбу ассамблеянинг асосий мавзуси – тараққиёт ва ижтимоий адолатни ривожлантиришдир. Чунки парламентларнинг вазифаси – фақат қонунларни қабул қилиш ва назоратни амалга ошириш эмас, балки парламент дипломатияси орқали глобал жараёнларга таъсир ўтказиш ҳамдир.
Бундай кенг кўламли тадбирни ўтказиш учун тинчлик барқарор Ўзбекистон ҳар томонлама муносиб манзил сифатида танланди. Бу, мамлакатингизда давлат раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, демократик жараёнларни ривожлантиришдаги саъй-ҳаракатлар юксак баҳоланаётганини ҳам кўрсатади.
Сир эмаски, дунё бўйлаб кўплаб зиддиятлар мавжуд. Шундай бўлса-да, биз аъзо давлатларнинг етакчиларини мулоқот қилишга ундаймиз. Чунки фақат мулоқот орқали ҳар икки томон манфаатларини ҳисобга олган ҳолда келишувга эришиш мумкин.
Можаролар ва урушлар оқибатида энг кўп азият чекканлар – болалар ва аёллар. Шу боис, биз тинчлик йўлида биргаликда фаол ҳаракат қилишимиз зарур.
Бу галги асосий муҳокамалар ҳам айнан шунга қаратилади. Ишончим комилки, фақат ҳамкорлик ва тинч мулоқотлар қилиш орқали биз кўпроқ натижаларга эриша оламиз. Тинчлик бор жойда эса ривожланиш амалга ошади.
Норгул АБДУРАИМОВА,
ЎзА
«Яқин беш йилда қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 54 фоизга етказишни режалаштирганмиз. Бу иссиқхона газлари чиқишини қарийб 16 миллион тоннага қисқартириш имконини беради ва Ўзбекистон Париж келишуви доирасида иссиқхона газлари чиқиндисини 35 фоизга камайтириш бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларнинг муддатидан олдин бажарилишига имкон беради...»
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил