Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилСирдарё туманидаги чиқиндилар полигони – ҳудуд аҳолисининг экологик хавфсизлиги ва атроф-муҳит ҳолатини белгиловчи асосий нуқталардан бири. Афсуски, сўнгги кунларда бу ерда кўплаб муаммолар юзага чиқмоқда.
Ўзбекистон Экологик партияси Сирдарё туман кенгаши раиси бошчилигида партиядан сайланган депутатлар, эколог-мутахассислар иштирокида полигонда ўтказилган жамоатчилик назорати давомида ана шу муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари атрофлича ўрганилди.
– Партиямиз дастурида жамоатчилик назоратига катта урғу берилган. Чунки халқнинг экологик маданияти ҳам жамоатчилик назорати орқали атроф-муҳитга бўлган масъулият билан шаклланади, – дейди жамоатчилик назорати жараёнида иштирок этган ЎЭПдан халқ депутатлари Сирдарё туман Кенгаши депутати Ҳусан Давлатов.
Полигонда трансформатор бўлишига қарамай, электр таъминотидан узилган. Бу эса нафақат ишлаб чиқариш, балки оддий санитария ва ободонлаштириш ишларининг тўхтаб қолишига олиб келган. Сув таъминотидаги узилишлар сабабли полигонда экилган кўчатлар ва қаламчалар қуриб қолиш арафасида. Бу ҳолат эса экологик хавотирни кучайтириб, бутун ҳудуд муҳитига таҳдид солади.
Депутатлар жамоатчилик назорати давомида ҳолатни бевосита кўздан кечиришди. Ювиниш учун зарурий шароитларнинг йўқлиги, полигон ходимлари учун минимал санитария талабларига риоя қилинмаётгани – буларнинг барчаси экологик меъёрларга зид.
Шу боис, мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди. Ўзбекистон Экологик партияси ушбу муаммони ўз назоратига олиб, уни имкон қадар қисқа фурсатда ҳал этишга киришди.
ЎЭП Сирдарё вилоят кенгаши
матбуот хизмати
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил