Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилНаманган вилояти Давлатобод туманидаги 52-сонли умумий ўрта таълим мактаби нафақат билим ўчоғи, балки ёшларни табиатга яқинлаштирувчи масканга айланмоқда.
Ўзбекистон Экологик партияси Наманган вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир доирасида мактаб ҳовлисидаги иссиқхона ва яшил ҳудуд кўздан кечирилди. Мактабнинг кўнгилли ёшлар жамоаси томонидан юритилаётган иссиқхона – бу шунчаки экин жойи эмас. Бу ерда ҳар бир кўчат меҳнат, ғамхўрлик ва эътибор билан парваришланади. Жамоа аъзолари ўз вақтида келиб, турли сабзавот ва кўкатларни етиштиришади.
Табиат бағрида ишлаш, ер билан тиллашиш ёшлар учун катта тажриба, ҳаётий сабоқ бўлиб хизмат қилмоқда. Ҳовлининг бир четида эса яқинда экилган арчалар тобора кўкка бўй чўзяпти. Улар ҳали катта бўлмаса-да, ўзининг яшиллиги билан ҳовлига гўзаллик бағишлаяпти. Ҳар бир дарахт орзу-умид ва келажакка ишонч тимсоли сифатида қад ростламоқда.
Бу каби экологик ташаббуслар орқали ўқувчилар табиатни асраш, уни қадрлашни ҳаётий мисоллар орқали ўрганмоқда. Атроф-муҳитга масъулият ҳисси шаклланмоқда улар қалбида. Мактабдаги бу яшил муҳит – келажак авлоднинг экологик маданиятига қўйилаётган мустаҳкам пойдевор бўлиши, шубҳасиз.
ЎЭП Наманган вилоят кенгаши матбуот хизмати
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил