Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Депутат мурожаатига жавобан ишчи гуруҳ тузиш таклиф этилди Тирбандлик шу билан ҳал бўладими?

Газетамизнинг ўтган сонида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Жавлон Абдуллаев бугунги кундаги долзарб масалалардан бирини кўтариб чиққан эди.

Депутат мурожаатига  жавобан ишчи гуруҳ тузиш  таклиф этилди Тирбандлик шу билан  ҳал бўладими?

«Тошкент метросидаги тиғизлик муаммоси – тизимли  ёндашув зарур» сарлавҳаси остидаги мақолада сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосурат ва видеоларда эрталаб ва кечки тиғиз пайтларида бекатлар одамлар билан тўлиб-тошиши, вагонларга чиқиш учун камида бир неча поездни ўтказиб юборишаётгани айтилган эди.

Депутатнинг ушбу мурожаатига жавобан, Тошкент метрополитени раҳбарияти муаммоларни чуқур ўрганиш учун депутатлар иштирокида ишчи гуруҳ тузишни таклиф этди.

Қайд этилишича, Тошкент метрополитенининг қарийб 40 йил мобайнида бекатлар сони 29 тани ва умумий узунлиги 38 км ни ташкил этган бўлса, сўнгги 6 йил давомидаги бунёдкорлик ишлари ҳисобига қўшимча 33 км метро йўналишлари ва 21 та янги бекатлар қуриб, фойдаланишга топширилди. Бунинг натижасида метрополитен бекатлари сони жами 50 тага ҳамда йўналишлар узунлиги 71 км га етган.

Йўловчилар сонининг ортиб бориши сабабли юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш ҳамда йўловчиларнинг бир манзилдан бошқа манзилга бориш вақтларини қисқартириш мақсадида сўнгги уч йилда тиғиз вақтда (07:30 дан 09:00 гача) ҳаракат таркибларининг йўловчи ташиш бўйича оралиқ вақти қисқартирилди:

2021 йилда «Чилонзор» йўналишида 5 дақиқа (16 та поезд ишлаган) бўлган бўлса, бугун 1,5 дақиқа (28 та поезд ҳаракатланмоқда);

2021 йилда «Ўзбекистон» йўналишида 6 дақиқа (9 та поезд ишлаган) бўлган бўлса, бугун 3 дақиқа (16 та поезд ҳаракатланмоқда);

2021 йилда Юнусобод йўналишида 11 дақиқа (6 та поезд ишлаган) бўлган бўлса, бугун 4 дақиқа (11 та поезд ҳаракатланмоқда);

«Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги ер усти ҳалқа йўли» йўналиши – 12 дақиқадан (5 та поезд ишлаган) 9 дақиқага (11 та поезд ишламоқда) туширилган.




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔111

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔222

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔318

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 111    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 222    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 318    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 438    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 627    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар