Экоолам      Бош саҳифа

Ўзбекистоннинг экологик ташаббуслари ЮНЕСКОда тақдим этилди

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири маслаҳатчиси Алишер Саломов бошчилигидаги вазирлик делегацияси Париж шаҳрида бўлиб ўтган ЮНЕСКО Ижроия кенгашининг 221-сессияси доирасидаги ахборот сессияларида иштирок этди.

Ўзбекистоннинг экологик  ташаббуслари  ЮНЕСКОда тақдим этилди

Тадбирда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясига тайёргарлик ҳақида маълумот берилди. Мамлакатимизда экологик стандартлар ва барқарор ривожланиш тамойилларига риоя этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди. Ўзбекистон «яшил» кун тартибини фаол тарғиб қилмоқда ва йирик халқаро тадбирлар, жумладан, Самарқанд Иқлим Форуми, Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенсия иштирокчилари конференциясининг 14-йиғилиши (CMS COP14), Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенсия (UNCCD CRIC21) бажарилишини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси, шунингдек, йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи фауна ва флора турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги конвенсия иштирокчиларининг бўлажак конференцияси (CITES COP20) учун муҳим майдонга айланмоқда.

Асосий эътибор ЮНЕСКО билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган «Яшил ҳаракатлар режаси»га қаратилмоқда. Бу Бош конференция учун иқлим бетарафлигини таъминлашга қаратилган илк тарихий ҳужжатдир. Режага барқарор инфратузилма, бир марталик пластикдан воз кечиш, материалларни рақамли тақсимлаш, барқарор озиқ-овқат ва қайта тикланадиган энергиядан фойдаланиш киради.

Тадбирда «Яшил боғ» ташкил этиш ташаббуси тақдим этилди, унда ҳар бир делегат барқарор ривожланиш ва экологик мерос ғояларига содиқлик рамзи сифатида конференция ўтказиладиган ҳудуд яқинида дарахт экиш таклиф этилади.

ЮНЕСКО котибияти вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда «Яшил режа»ни такомиллаштириш, жумладан, электр транспортидан фойдаланиш, сувни тежовчи технологиялар ва углерод чиқиндиларини қоплаш механизмларини кенгайтириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Делегация иштироки Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва глобал экологик кун тартибини илгари суриш йўлидаги яна бир қадам бўлди.

 

Экология вазирлиги

Ахборот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔77

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔74

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔126

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар