«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф
Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.
БатафсилОлий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ эса Навоий вилоятида ўрганишлар олиб борди.
Экопартия раҳбари, партия фракцияси раиси Кармана туманида жойлашган қуёш фотоэлектростанциясида бўлди. Бу ерда олиб борилаётган ишлар, мавжуд инфратузилма ва ишлаб чиқариш қувватлари билан яқиндан танишди.
Мазкур станция 2021 йил 21 августда ишга туширилган бўлиб, 268 гектар майдонда жойлашган. Уни қуриш учун БААнинг «Масдар» компанияси томонидан 110 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилган.
Ушбу йирик қуёш электр станцияси соатига 100 мегаватт (МW) ёки 100 000 киловатт (кВт) электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга. Йилига ўртача 252 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариши ҳисобига 80 миллион куб метр табиий газ тежалмоқда ва 160 минг тонна зарарли газларнинг атмосферага чиқарилишининг олди олинмоқда. Бу эса экологик мувозанатни сақлашда муҳим аҳамиятга эга.
Шунингдек, 2024 йил октябрь ойида қўшимча равишда 717 кВт қувватдаги замонавий қуёш панеллари ўрнатилиб, фойдаланишга топширилган. Ҳозирда эса яна 125 кВт қувватдаги панелларни ўрнатиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.
БатафсилБугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.
БатафсилҲар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил