Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилСоғлиқни сақлаш тизими нафақат шифокорларнинг, балки қонун чиқарувчи вакилларнинг ҳам диққат марказида экани соҳа учун муҳим аҳамиятга эга. Бинобарин, депутат жойларга чиқиб, аҳволни кўз билан кўриб, халққа хизмат қилаётган тизимлардаги мавжуд ҳолатни қанчалик чукқурроқ ўрганса парламент фаолияти ҳам, парламент назорати ҳам шунчалик самаралироқ кечади.
Экопартиядан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ботирали Шодиев Самарқанд вилояти Оқдарё туманининг Бошдорхон оилавий шифокорлик пунктида бўлиб, мавжуд муаммо ва камчиликларга эътибор қаратди.
Депутат аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, рақамлаштириш ва ахборот технологияларининг жорий этилиши ҳолатини ўрганди. Бундан ташқари, тиббий чиқиндиларнинг утилизация қилиниши, кундузги стационар фаолияти ҳам диққат марказида бўлди.
Ўрганишлар шуни кўрсатдики, ушбу тиббиёт муассасаси етти мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатади, аммо замонавий моддий-техника воситалари билан таъминланмаган. Бу эса сифатли тиббий хизмат кўрсатишга салбий таъсир кўрсатмоқда. Лабораториялар ва даволаш хоналарида замонавий асбоб-ускуналар етишмайди. Бу эса депутат томонидан ўз вақтида кўтарилган ва ҳукуматга етказилиши зарур бўлган долзарб масала сифатида қайд этилди.
Депутатнинг бундай ўрганишлари жойлардаги муаммолар ечимини қоғозда эмас, амалда кўриш, халқ эҳтиёжлари ва тизимдаги реал камчиликлар тўғрисида аниқ маълумотларга эга бўлиш имкониятидир.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил