Саломатлик      Бош саҳифа

Андижон маҳаллаларида нима гаплар?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Андижон вилоятидан сайланган Наврўзбек Юсупов айнан шундай жонкуяр депутатлардан.

Андижон маҳаллаларида  нима  гаплар?

Сайловчилари ҳузурига борган депутатнинг бу сафар дастлабки манзили Избоскан туманининг «Тошлоқ» маҳалласи бўлди. Бу ерда у «маҳалла еттилиги» фаолияти билан танишди, мавжуд имконият ва муаммоларни ўрганди. Маълум бўлишича, маҳалла фуқаролар йиғини биносида фақат иккита хона мавжуд бўлиб, «еттилик» аъзолари фаолияти учун етарли шароит йўқ.

Депутат бу муаммони назардан қочирмади ва мутасаддилар билан ҳамкорликда ечим топишга киришди. Ушбу масалани ҳал этиш учун тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юбориб, алоҳида назоратга оладиган бўлди.

Тумандаги 40-сонли умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган учрашувда эса депутат таълим соҳасидаги ўзгаришлар, қўшимча фан тўгараклари фаолияти ва ўқувчиларнинг фан олимпиадаларидаги иштироки ҳақида қизиқди. Очиқ ва самимий мулоқотлар давомида ёшларга янги қабул қилинаётган қонунлар ва фармонлар аҳамияти кенг тушунтирилди.

Навбатдаги манзил – Қумариқ оилавий поликлиникаси. Бу ерда депутат аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ўрганди. Суҳбатлар давомида фуқаролар тиббиёт муассасаси атрофи девор билан ўралмагани муассасанинг хавфсиз фаолият юритишига тўсқинлик қилаётганини маълум қилишди. Ушбу масала ҳам депутат томонидан назоратга олинди ва у туман ҳокимлиги ҳамда тиббиёт бирлашмаси раҳбарлари билан биргаликда ҳал этилишига ваъда берди.

Кейинги манзилда эса Пахтаобод туманидаги «Нурдияр» маҳалласида «маҳалла еттилиги» аъзолари билан мулоқот бўлиб ўтди. Суҳбат давомида маҳалла институтининг жамият бошқарувидаги ўрни кучайгани, халқнинг ўз фаоллиги ва ташаббускорлиги билан ўзгаришларни ҳис қилаётгани алоҳида қайд этилди.

Наврўзбек Юсуповнинг ҳар бир учрашуви одамларнинг дардини эшитиш, уларнинг таклифларини қабул қилиш ва энг муҳими, муаммоларга амалий ечим топишга эътибор қаратаётгани билан аҳамиятлидир. Зотан, депутатнинг ҳар бир мулоқоти ортида халқнинг ишончи, орзу-умидлари мужассамдир.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар