Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилЎнлаб йиллар давомида мутахассислар инсонлар саломатлигидаги муаммоларни косметика ва идиш ювиш воситалари, ҳашаротлар ҳамда бошқа маҳсулотларда мавжуд бўлган баъзи моддаларнинг таъсири билан боғлашди.
Улар таркибидаги кимёвий моддалар фойдаланиш жараёнида микроскопик заррачаларга бўлиниши ва одам организмига ўтиши таъсирида семириш ва диабетдан тортиб, туғилиш муаммолари, хатто саратонга қадар бўлган касалликлар хавфининг ортишига сабаб қилиб кўрсатилган.
Дунё олимлари бугунги кунда авж олаётган касалликларнинг келиб чиқишига пластик уй-рўзғор буюмларидан фойдаланишнинг ортиши ҳам сабаб бўлиши мумкин, деган хулосани беришмоқда.
NYU Langone Health тадқиқотчилари томонидан олиб борилган жорий тадқиқот озиқ-овқат идишлари, тиббий асбоб-ускуналар ва бошқа пластмасса буюмларни юмшоқроқ ва мослашувчан қилиш учун ишлатиладиган di-2-etilheksil ftalat (DEHP) деб номланган фталат турига қаратилган. Шу йўналишда олиб борилган бошқа тадқиқотларда пластик буюмларнинг доимий ишлатилиши юрак томирларида ҳаддан ташқари фаол иммунитет реакциясини (яллиғланиш) келтириб чиқариши кўрсатилиб, вақт ўтиши билан бу юрак хуружи ёки инсульт хавфини орттириши тахмин қилинган.
Янги таҳлилларда эса муаллифлар DEHP таъсири 2018 йилда 55 ёшдан 64 ёшгача бўлган 356 238 кишининг ўлимига сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
di-2-etilheksil ftalat (DEHP) деб номланган фталат кимёвий моддалари глобал миқёсда кенг қўлланилса-да, бунинг таъсирида Яқин Шарқ, Жанубий Осиё, Шарқий Осиё ва Тинч океани минтақаларида ҳаётдан кўз юмганлар сони айнан шу сабаб ҳалок бўлганлар умумий сонининг тўртдан уч қисмига тўғри келмоқда.
Камолиддин РЎЗИМАТОВ
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил