Экоолам      Бош саҳифа

Электромобиллар яшил энергия билан қувватланмаса ҳаммаси бекор

Бутун дунё экологик вазият ҳақида қайғурмоқда. Иқлим ўзгариши ва бошқа экологик таҳдидларга қарши курашиш бўйича деярли барча мамлакат турли чоралар кўрмоқда. Дарахт экиш, чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш, ҳавога чиқаётган заҳарли газларни камайтириш, электромобилларга ўтиш...

Электромобиллар яшил  энергия билан қувватланмаса  ҳаммаси  бекор

Электромобиллар атмосфера ҳавосига карбонад ангидрид чиқарувчи катта манбага қарши муқобил вариант сифатида оммалашмоқда. Дарҳақиқат, электрда ҳаракатланадиган транспорт воситалари шаҳар экологиясига салбий таъсир кўрсатмайди, яъни ҳавога зарарли модда кам чиқаради, дея қаралади. Бироқ олимларнинг сўнги тадқиқотлари буни рад этмоқда.

 

Кутилмаган хулосалар

Янги Зеландиянинг Окленд университети ва Хитойнинг Сямен университети олимларидан иборат халқаро гуруҳ электромобилларнинг ҳақиқий экологик таъсири ҳақида кутилмаган хулосаларни тақдим этди.

Тадқиқот 15 йил мобайнида 26 мамлакатдан олинган маълумотларни қамраб олган. Тадқиқот натижаларига кўра, агар электр тармоғи асосан қазилма ёқилғи – кўмир, нефть ёки газ билан ишласа, электромобилларни қувватлаш бензинли автомобиллардан фойдаланишга қараганда иқлимга кўпроқ зарар етказиши мумкин экан. Яъни электромобилларни жорий этиш иқлимнинг антропоген ўзгаришининг асосий омили ҳисобланган карбонат ангидрид газининг глобал чиқиндиларини камайтирмайди.

Асосий хулоса шуки, электромобиллар фақат мамлакатдаги электр энергиясининг деярли ярми муқобил манбалар – шамол, қуёш ёки гидроэнергетикадан олингандагина ҳаво чиқиндиларини сезиларли даражада камайтира бошлайди. Бугунги кунда бу борада жаҳон кўрсаткичи тахминан 30 фоизни ташкил этади.

Электр энергиясини асосан қазилма ёқилғи ҳисобига оладиган, юқори даражада карбон чиқиндиларга эга мамлакатларда электромобил савдосининг ўсиши, аксинча, ҳавога чиқарилаётган зарарли газларнинг умумий миқдорини оширади. Батареялар ишлаб чиқариш ва кўмир ёки газдан олинган электр энергияси орқали қувват олиш жамланма таъсир кўрсатиб, иқлимга бўлган ижобий таъсирни йўққа чиқаради.

«Таҳлилларимиз шуни кўрсатадики, электромобиллар экологик афзаллиги мамлакатнинг тўлиқ электр энергияси ишлаб чиқариш тузилмасига боғлиқ. Электромобиллар универсал ечим эмас. Бир вақтнинг ўзида қайта тикланадиган энергияга ўтмасдан, уларнинг экологик фойдаси чекланган бўлади», – деб тушунтирмоқда тадқиқот ҳаммуаллифи Стивен Полетти.

 

Фойдали бўлиши мумкин, фақат

Тоза яшил энергия улуши юқори бўлган жойларда, масалан, Янги Зеландияда (80 фоиздан ортиқ) электромобиллар ҳақиқатан ҳам вазиятни яхшилайди. Бироқ глобал миқёсда энергетика инфратузилмаси ҳозирча аккумуляторли автомобиллар сонининг ўсиш суръатларига етиб ололмаяпти: 2022 йилда дунё бўйлаб 10 миллиондан ортиқ шундай машина сотилган.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, транспорт тизимини ҳақиқатан ҳам барқарор қилиш учун нафақат электромобиллар сотиб олишни рағбатлантириш, балки энергетика ислоҳотини тезлаштириш – «яшил» энергия ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва сақлашни ривожлантириш, электр тармоқларини модернизация қилиш ва ақлли шаҳарсозликка ўтиш зарур. Акс ҳолда, натижа тескари бўлиши мумкин: электр энергиясига бўлган талабнинг ошиши ифлос манбаларга бўлган юкламани янада кучайтиради, табиатга зарар миқдори эса ошаверади.

 

Шаҳруза САТТОРОВА тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔77

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔74

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔126

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар