Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЯқинда Президентимиз Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифи чоғида Хонқа туманидаги «Собиржон Юсуф» оилавий фермер хўжалиги даласида ҳам бўлди.
Қарийб қирқ йилдан буён кўчатчилик билан шуғулланаётган Ойимжон Отажанова мазкур оилавий фермер хўжалигига раҳбарлик қилади.
Хўжаликнинг 3 гектар майдонида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари етиштирилади. Яна икки гектарда эса боғдорчилик қилинади. Бундан ташқари, 12 сотих иссиқхонада 40 турдаги гул кўчатлари етиштирилади. Иссиқхона замонавий сув тежамкор технологиялар билан таъминланган бўлиб, унинг ҳар бир бўлимида кўчатларнинг тури ва хусусиятидан келиб чиқиб зарур микроиқлим яратилган.
Ёши 73 дан ошган серғайрат онахон оила аъзоларини ҳам шу ишга бошлаган. Йилига 50 минг тупдан ортиқ кўчатлар ўстириб, бозорга чиқаради. Уларнинг йиллик даромади бир миллиард сўмдан ортади. Эътиборли жиҳати, бу ерда етиштирилаётган кўчатлар қўшни ҳудудлар, Қозоғистон ва Туркманистонга ҳам етказиб берилмоқда.
Фидойи деҳқон бу йил тумандаги барча мактаб ва боғчаларга 2 минг дона қарағай кўчатини беғараз тарқатиб, «Яшил макон» лойиҳасига, юртимиз ободлигига ҳисса қўшди.
Давлатимиз раҳбари Ойимжон Отажановани улкан хизматлари, меҳнатсеварлиги ва ёш авлодга намуналигини инобатга олиб «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» унвони билан мукофотлади.
Куни кеча эса Ойимжон Отажанова Ўзбекистон Экологик партияси аъзосига айланди. Табиатга ҳамнафас бўлган ва мамлакатимиз экологик барқарорлигига катта ҳисса қўшиб келаётган онахон партиямиз сафида, бизнинг дастурий мақсадларимизни рўёбга чиқаришда муносиб иштирок этиш ниятида.
Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси Ойимжон Отажанова атрофни яшилликка буркаш, дарахтлар сонини яна кўпайтириш мақсади борлигини, Ўзбекистон Экологик партияси ғоя ва мақсадларини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Камол ЖУМАНИЁЗОВ,
ЎЭП Хоразм вилоят кенгаши раиси
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил