Экоолам      Бош саҳифа

Экологик Маданият экологик хавфсизликни таъминлайди

Давлатимиз раҳбарининг қарори билан тасдиқланган «2030 йилгача аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси»да белиланган йўналиш ва вазифаларнинг аксарияти Ўзбекистон Экологик партияси сайловолди дас­турида қўйилган мақсадлар билан ҳамоҳанг экани кўп минг сонли партиямиз учун жуда катта аҳамиятга эга.

Экологик  Маданият  экологик  хавфсизликни таъминлайди

Бутун дунёда атроф-муҳит ва экологик ҳолат йилдан-йилга ўзгармоқда. Глобал иқлим ўзгаришлари, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши, қурғоқчилик каби экологик таҳдидлар бизнинг минтақамизга ҳам бевосита дахлдор. Орол денгизининг қуриши, ер ва сув ресурсларидан беаёв фойдаланиш, биологик хилма-хилликнинг қисқариши, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофондининг ёмонлашуви, кўп миқдордаги саноат ва маиший чиқиндиларнинг тўпланиши экологик муаммоларни кундан-кунга чуқурлашиб бораётганидан далолат бермоқда.

Сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мамлакатимизнинг барча жабҳаларида айниқса, сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизда туб бурилишлар ясади. Жамият ҳаётини тубдан янгилаш борасида салмоқли ютуқлар қўлга киритилди, мамлакатимизда янги ижтимоий-сиёсий муҳит юзага келди. Куни кеча Президентимиз томонидан қабул қилинган «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор эса мамлакатимизнинг экологик келажаги учун жуда муҳим, тарихий аҳамиятга эга ҳужжат бўлди, дейиш мумкин.

Мазкур қарор аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини янада оширишга, бу борада давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга ҳам қаратилгандир. Шу билан биргаликда, ушбу ҳужжат аҳоли ўртасида экологик маданиятни юксалтириш ишларини тизимли ва узвий равишда ташкил этиш, мамлакатда атроф-муҳит ҳолатини яхшилаш ва экологик муаммоларни яхлит ҳолда ҳал этишга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш ҳар доимгидан-да долзарб ва энг устувор вазифалар сирасига киради.

Бу Ўзбекистоннинг нафақат бугунги ҳаёти, балки эртанги куни, фарзандларимиз келажаги учун ҳам атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш ва экологик хавфсизликни таъминлашда муҳим тарихий ҳужжат, десак муболаға бўлмайди.

 

Шаҳноза УМАРХОДЖАЕВА,

Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

🕔13:24, 20.07.2026 ✔37

Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

Батафсил
Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

🕔13:17, 20.07.2026 ✔40

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

🕔15:34, 09.07.2026 ✔67

Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

    ✔ 37    🕔 13:24, 20.07.2026
  • Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

    ✔ 40    🕔 13:17, 20.07.2026
  • Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

    Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 67    🕔 15:34, 09.07.2026
  • Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани –  экологик  фожиа

    Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани – экологик фожиа

    Ёзнинг иссиқ ва узун тунлари... Бутун оила жамулжам бўлиб ҳовлида ёки супада очиқ осмон остида ётишнинг гашти ўзгачада. Болалигимизда шундай дамларда кўзларимизни самога қаратганимизда, худди қора бахмал устига дурлар сочилгандек, минг-минглаган юлдузлар чарақлаб турарди.

    ✔ 91    🕔 09:48, 06.07.2026
  • Тоза шаҳар  ислоҳоти

    Тоза шаҳар ислоҳоти

    Чиқиндиларни тўғри тасарруф этиш ва унинг экология­да зарарини камайтириш масаласида дунё мамлакатлари турли ёндашувларни илгари сурмоқда. Шулардан бири Голландия тажрибаси ҳисобланади. 

    ✔ 77    🕔 09:38, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар