Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилДавлатимиз раҳбарининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори партиямиз дастурий мақсад ва вазифалари билан уйғун ва ҳамоҳанглиги биз учун жуда катта аҳамиятга эга. Ушбу ҳужжатнинг ҳар бир банди ижросига Сирдарё вилоят партия ташкилоти ҳам катта масъулият билан киришди.
Концепцияда мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, коллеж ва техникумлар ҳамда олий таълим тизимларида экологик билимларни чуқурлаштириш, болалар ва ёшлар онгига табиатни асраш ғоясини сингдириш масалаларига алоҳида урғу берилган. Бу, айниқса, «Ёш экологлар» ҳаракати доирасида олиб бораётган ишларимизга катта туртки беради. Биз партия сифатида Сирдарё вилоятидаги барча мактаб ва касб-ҳунар таълими муассасаларида экологик тўгараклар сонини ошириш ва улар фаолиятини янада тизимли йўлга қўйишни режалаштирганмиз.
Қарорда экологик ахборотларнинг жамоатчиликка очиқ тақдим этилиши, дарахт кесилиши, чиқиндиларни бошқариш ва бошқа муҳим маълумотлар устидан фуқаролик жамиятининг фаол иштироки назарда тутилган. Бу биз учун ниҳоятда муҳим имконият. Эндиликда партиямиз фаоллари томонидан аҳоли ўртасида экологик назоратни кучайтириш, экологик ҳуқуқий саводхонликни ошириш бўйича мониторинг тадбирлари кенг йўлга қўйилади.
Қарорда «Ўзбекистон эко-волонтёрлари» ҳаракатини яратиш ва кенг оммага ёйиш масаласи алоҳида қайд этилган. Бу таклиф бизнинг партия ташаббусимиз бўлган «Яшил авлод» кўнгиллилар ҳаракати билан уйғунлашади. Эндиликда Сирдарё вилоятида ҳар бир маҳалла ва таълим муассасасида камида биттадан экологик волонтёрлар гуруҳини шакллантиришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик.
Келажагимиз учун, болаларимиз учун, яшил ва соғлом ҳаёт учун экологик маданиятни умумхалқ қадриятига айлантиришга тайёрмиз.
Ойбек КАРИМОВ,
ЎЭП Сирдарё вилоят кенгаши раиси
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил