Саломатлик      Бош саҳифа

ДАРДЛАРГА ДАВО ХУРМО

Манбаларда келтирилишича, хурмонинг асл ватани — Хитой. Айрим адабиётларда бу мева «Хитой шафтолиси», деб ҳам аталади. Ҳозирги кунда хурмонинг 500 дан ортиқ нави мавжуд. Ўзбекистонда меваси йирик, сариқ рангли тури кенг тарқалган.

ДАРДЛАРГА ДАВО ХУРМО

Хурмо мевалари октябрь ва декабрь ойларида пишиб етилади. Таркибидаги қанд, олма кислотаси, С витамини ва бир қанча микроэлементлар сабабли шифобахш хусусиятга эга. Халқ табобати ва илмий тиббиётда хурмо меваси ва унинг данагидан кенг фойдаланилади. 

Қуйидаги шифобахш хусусиятлари билан хурмо халқ табобатида юқори баҳоланади: озиқа сифатида серқувват, ундан тоза ва соғлом қон пайдо бўлади, фалажлик иллатлари, юзнинг қийшайиши ва дармонсизликда шифо бўлади, буйракни бақувват қилади, совуқдан ҳосил бўладиган хасталикларни камайтиради. Кўкрак қафаси аъзолари ва совуқ мижозлилар учун фойдали.

Қон босими ошишининг олдини олиш учун ҳар куни хурмо ейиш буюрилади. Меваси пўсти билан йирингли яраларга боғланади.

Хурмони сувда қайнатиб, ўша сув ялпиз билан ичилса, иситмани туширади, буйрак ва қовуқ тошларини майдалайди. Шунингдек, данаги ҳам сувда қайнатиб ичилса, буйрак ва қовуқ тошларини майдалаб тушириши мумкин. Ичкетардан қийналган болаларга туйилган хурмо данагидан ейиш тавсия қилинади. 

Ибн Сино қони камайиб, заифлашиб қолганларга хурмо истеъмол қилишни буюрган.

Замонавий тиббиётда ҳам хурмонинг шифобахш хусусиятлари илмий исботланган. Мева таркибида кўп миқдорда калий мавжуд бўлиб, бу юрак касалликларидан азият чекаётганлар учун фойдали. Мевасидан тай­ёрланган шарбат бўқоқ, гипертония, юқори нафас йўллари шамоллашига шифо.

С ва Р витаминларини ўзида кўп миқдорда сақлагани боис, қон томирларини мустаҳкамлайди, қон айланишини яхшилайди. Томирларнинг варикоз кенгайиши, тиш милкларининг тез-тез қонашида ҳам хурмо меваси ижобий таъсир кўрсатади. Яхши етилган мева жигар ва буйрак учун жуда фойдали. Хусусан, икки-уч дона мева истеъмол қилинса, пешоб ҳайдовчи таъсири сезилади.

Хурмо мевасидан пазандаликда ҳам кенг фойдаланилади. Мевасидан жем, желе, мармелад тайёрланади. 

Хурмо таркибида осон ўзлаштириладиган қанд миқдори кўп. Шунинг учун ортиқча вазн ва қандли диабет касаллигига чалинганларга тавсия этилмайди. Ушбу мевага нисбатан аллергик мойиллик ҳам кузатилган. Шу боис хурмо пишган мавсумда ундан бир-икки донадан еб, организмни ўргатиб бориш лозим.

Дилроз АБРАЕВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар