Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилБугунги кунда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришлари таъсирини юмшатиш, сув ва ер ресурсларини авайлаб ишлатиш масалалари фақат экологлар ёки табиат фаолларигина эмас, балки ҳар бир инсон, ҳар бир оила учун муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда бу йўналишдаги давлат сиёсати янги босқичга кўтарилмоқда: аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш 2030 йилгача миллий концепция даражасида амалга ошириладиган устувор вазифалар қаторига киритилди. Ушбу масалаларни ҳал қилиш учун ишлаб чиқилган қарор эса бугунги экологик муаммоларга тўлиқ ечим бўла олади.
Давлатимиз раҳбарининг қарорига мувофиқ, 2030 йилгача 3,3 миллион нафар мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилар ва 4,2 миллион умумий ўрта таълим ўқувчиларида экологик онг ва маданиятни шакллантириш мақсад қилинган. Бу орқали экологик билим ва масъулият эрта ёшданоқ сингдирилади.
Соҳавий органлар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ушбу жараённи мувофиқлаштирувчи давлат органи этиб белгиланди. Бу экологик масалаларда ягона ёндашувни таъминлайди.
Давлат хизматчилари учун бепул ўқув курслари: Барча давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари учун экологик билимни ошириш мақсадида махсус ўқув курслари жорий этилади. Бу экологик масалаларда масъулиятли раҳбарлик қилиш учун асос бўлади.
Экологик онгли авлодни шакллантириш орқали мамлакатда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қатъий асос яратилади. Ўқув тизимида сифатли экологик таълим: мактаб ва боғчаларда экологик билимлар ўзлаштирилиши ёш авлоднинг табиатга нисбатан масъулиятли муносабатини шакллантиради. Бу узоқ муддатли ижобий таъсир кўрсатади. Давлат хизматчилари орқали кўпчиликка таъсир: Мамлакат раҳбарлари ва давлат ходимларининг экологик билимли бўлиши кенг жамоатчиликни ҳам ўзгариш сари етаклайди. Бу қарор нафақат ҳуқуқий ҳужжат, балки жамиятнинг табиатга муносабатини тубдан ўзгартиришга қаратилган стратегик дастурдир.
Алижон ЖАЛИЛОВ,
ЎЭП Навоий вилояти партия ташкилоти раиси
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил