Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилИшчи гуруҳ Ховос туманидаги «Истироҳат боғи ва коворкинг маркази» қурилиши билан ҳам танишди.
Олти гектар майдонда қурилаётган ушбу марказда ҳозирга қадар 2 310 тупдан ортиқ манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилган. Янги суғориш тизими қурилмоқда, ирригация лотоклари тўлиқ ўрнатилди.
Ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган ўрганишда қурилиш ва лойиҳаларнинг экологик талабларга мослиги, атроф-муҳитга зарар етказмаслиги ва фуқаролар учун қулай шаклда бўлишига эътибор қаратилди.
Фракция раҳбари Абдушукур Ҳамзаев марказдаги айрим камчиликларни айтиб ўтди. Жумладан, шўрланиш муаммоси ҳисобга олинмагани оқибатида айрим дарахт кўчатлари нобуд бўлган. Бу эса ернинг агротехник ҳолатини чуқур таҳлил қилмасдан дарахт экилгани туфайли эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, «Истироҳат боғи» учун шунчаки дарахт экиш эмас, балки шўрга чидамли, маҳаллий шароитга мос манзарали турлардан фойдаланиш кераклиги бўйича тавсиялар берилди.
Ишчи гуруҳ аъзолари бу каби лойиҳалар Сирдарё вилоятининг экологик ва ижтимоий муҳитини яхшилаш, шаҳарсозлик маданиятини юксалтиришда муҳим ўрин тутишини қайд этди.
Экопартия депутатлари бу каби йирик лойиҳаларда экологик талабларнинг қатъий бажарилиши, маҳаллий шароитга мос ободонлаштириш ечимларининг танланиши ва жамоатчилик фикрининг инобатга олиниши энг муҳим тамойил бўлиши кераклигини таъкидлашди.
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил