Иқлим ўзгаришларининг оқибатларини барчамиз ҳис қилиб турибмиз. Хусусан, минтақамизга мос бўлмаган шамолнинг тезлиги натижасида Бухоро вилоятида юз берган табиий офат ёки бир қатор ҳудудларда сел келишининг ортиши бу албатта иқлим ўзгаришларининг оқибатидир.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини сақлаш, экологик хавфсизликни таъминлаш ишларига эътибор янада кучайди.
Мамлакатимиз раҳбари юксак минбарлардан экологик муаммоларни ҳал этиш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидламоқда. Жаҳон ҳамжамияти буни қўллаб-қувватламоқда. Жумладан, Президентимиз томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида жаҳон ҳамжамияти, шу жумладан минтақа мамлакатларини экологик масалаларда, Орол денгизнинг қуриши билан боғлиқ оқибатларни бартараф этишда халқаро миқёсдаги саъй-ҳаракатларни фаол бирлаштириш зарурлигини таъкидлаб ўтди. Бугунги кунда мазкур масалаларда амалий ишларга барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Биргина мисол сифатида БМТ шафелиги остида Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшерикли Траст фондининг ташкил этилиши ёки мустақилликнинг 27 йили давомида Оролнинг қуриган тубида 400 минг гектарда ўрмонзор ташкил этилган бўлса, сўнгги икки йилда қарийб 1 млн 200 минг гектарга саксовул ва бошқа чўл ўсимликлари уруғлари сепилгани ва кўчатлар экилганини келтириш мумкин.
Жорий йил 4 апрель куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро иқлим форумининг ялпи сессиясида Марказий Осиёдаги бир қатор экологик муаммолар қайд этиб ўтилди. Тадбирда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев иқлим ўзгариши муаммолари озиқ-овқат ва энергия хавфсизлиги билан чамбарчас боғлиқлиги, минтақа аҳолиси 25 йилдан сўнг 100 миллион кишидан ортиши кутилаётган бир вақтда унумдор ерлар тез суръатлар билан қисқариб бораётганини қайд этди.
Дарҳақиқат, бугунги кунда минтақадаги жами ер майдонининг 20 фоиздан ортиғи деградацияга учраган. Чорак асрдан сўнг ҳосилдорлик учдан бир қисмга камайиши мумкин. Шунинг учун ҳам ўрмон хўжалиги ва аграр соҳанинг мослашувчанлигини ошириш, шунингдек, «Уфқ – Европа» дастури доирасида озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун илмий салоҳиятимизни бирлаштириш ҳаётий муҳим масала бўлиб қолмоқда.
Деградацияга учраган ер майдонларини қисқартириш ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш учун «Яшил макон» лойиҳаси доирасида кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Оролбўйининг 2 миллион гектардан ортиқ чўл ҳудудларида қурғоқчиликка чидамли ўсимликлар экилди.
Мухтасар айтганда, глобал тусдаги экологик муаммони бир ёки икки давлатнинг саъй-ҳаракати билан бартараф этиб бўлмайди. Бунга барча давлатлар ҳамжиҳатликда экологик муаммони бартараф этиш учун курашиши талаб этилади. Мусаффо осмон, гўзал табиатни асраб-авайлаш ва унинг бебаҳо неъматларидан оқилона фойдаланиш барчамизнинг умуминсоний бурчимиз эканини унутмаслигимиз лозим.
Мақсуд ЎСАРОВ,
ЎЭП Навбаҳор туман кенгаши раиси
Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон
🕔13:24, 20.07.2026
✔37
Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунёнинг асосий талабидир.
Батафсил
Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!
🕔13:17, 20.07.2026
✔40
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.
Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи
🕔15:34, 09.07.2026
✔67
Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.
Батафсил