Экоолам      Бош саҳифа

Қорақалпоғистондаги бориш керак бўлган беш манзил

Қорақалпоғистонда сайёҳлар учун жуда қизиқарли манзиллар кўп. Мутахассислар фикрича, айнан сайёҳлик салоҳиятининг юқорилиги янги иш ўринлари яратилишига, ҳудуд аҳолисининг яшаш тарзи ўзгаришига туртки бериш мумкин. Бу масалаларни Қорақалпоғистоннинг энг эътиборга молик бешта тарихий ёдгорлиги ва зиёратгоҳлари мисолида кўриб чиқамиз.

Қорақалпоғистондаги бориш керак бўлган  беш манзил

Биринчи манзил – «Кемалар қабристони». 1960 йилларда Мўйноқда гавжум денгиз порти бўлиб, шаҳарга ҳам ё денгиз орқали ёки самолётда бориш мумкин бўлган. Вақт ўтгандан кейин портдан қирғоққача канал қазиб денгизга қуйишмоқчи бўлишади, лекин ҳамма уриниш бесамар кетиб, ҳамма сувлар қурилишга кетиб қолади. Бугунги кунда Орол денгизи ва Мўйноқ ўртасидаги масофа 100 км. Аҳоли теварак-атроф­даги жойлардан занглаган кемаларни қуриган Орол денгизи портларига олиб бориб қўйишган. Сайёҳлар эса одатда айнан шу манзарани томоша қилишга келишади. Орол фожиасини акс эттириб турувчи бу ҳудуд шунинг учун ҳам «Кемалар қабристони» деб аталган. Бу манзил бутун дунё аҳолиси учун қизиқ ва қайғули бўлиб қолмоқда.

Иккинчи манзил – Аёз қалъа. Элликқалъа туманида жойлашган бу тарихий ёдгорлик оҳактошли тепаликнинг текислик қисмида тўртбурчак ҳолатда жойлашган. Унинг қурилиши милоддан аввалги II - III аср бошларига тўғри келади. Ҳимоя деворларида арка шаклидаги йўлак ва унинг устида камончилар ўқ отишлари учун туйнукларни кўриш мумкин. Бу ерда қадимги Хоразм тилида оромий ҳарфлари билан ёзилган ёзув ҳам топилган. Бетакрор обида ўз вақтида Хоразмнинг шимолий-шарқий чегарасида мустаҳкам истеҳком вазифасини ўтаган. Ҳарбий гарнизон сифатида ишлатилган ушбу қалъа Амударё қирғоғида яшаган аҳоли тинчлигини таъминланган. Қорақалпоғистонда бу каби қалъалар 150 дан ошиқни ташкил қилади.

Учинчи манзил – Ақчакўл. Чўлнинг қоқ ўртасида марвариддек товланиб турган Ақчакўлнинг умумий майдони 1150 гектарга тенг, энг чуқур жойлари 12 метргача етади. Ҳозирда ушбу ҳудудда «Бўстон туризм» фермер хўжалиги томонидан ўтовлар лагери, овқатланиш, тиниқ сувда чўмилиш, кўл бўйлаб катер ва катамаранда сайр қилиш, балиқ овлаш ва бошқа хизмат турлари ташкил қилинган. Шу билан бирга «Тупроққалъа тур» МЧЖ томонидан замон талабларига мос 120 ўринга мўлжалланган меҳмонхона, тематик парк, амфитеатр ва бошқа объектларнинг қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу кўлнинг олдида ўтовлар ҳам мавжуд. Балиқчилар Ақчакўлдан сазан балиғини кўпроқ тутишларини айтиб ўтишди.

Тўртинчи манзил – Ҳаким Ота Сулаймон Бақирғоний зиёрат мажмуаси. Қўнғирот шаҳридаги зиёрат маскани ҳозирда реконструкция қилинмоқда. Мажмуага бугунги кунда нафақат маҳаллий аҳоли, балки чет элдан келган меҳмонлар ҳам ташриф буюради. Сулаймон Бақирғоний Аҳмад Яссавийнинг энг биринчи шогирдларидан бўлган. Шунингдек, Сулаймон Бақирғоний туркий шеъриятнинг ҳам йирик вакилларидан бири саналади.

Бешинчи манзил – Қорақалпоғистон Республикаси маданият ва тарих музейи. Кўпчилик қорақалпоқ диёрига борганда албатта Осиё дурдонаси ҳисобланган бу музейни кўрмай қайтмайди. Музей жуда қизиқарли экспонатларга бой. Бу музей 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда қарийб 90 мингга яқин экспонатлари мавжуд. Улар сизга худди қорақалпоқ халқининг ўтмиши ҳақида сўзлаётгандек бўлади. Энг қадимий тарихдаги ашёлардан тортиб, бугунги кунга қадар бўлган жараённи акс эттирган экспонатларни бу музейда кўриш мумкин. Қорақалпоқ табиати, жониворлари, қирилиб кетган ҳайвонлар, тош даврига оид буюмлар, сопол идишлар шулар жумласидандир.

 

Муҳаммед АЛЛАНОВ,

ЎЭП Нукус туман партия

ташкилоти кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

🕔13:24, 20.07.2026 ✔37

Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

Батафсил
Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

🕔13:17, 20.07.2026 ✔40

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

🕔15:34, 09.07.2026 ✔67

Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

    ✔ 37    🕔 13:24, 20.07.2026
  • Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

    ✔ 40    🕔 13:17, 20.07.2026
  • Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

    Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 67    🕔 15:34, 09.07.2026
  • Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани –  экологик  фожиа

    Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани – экологик фожиа

    Ёзнинг иссиқ ва узун тунлари... Бутун оила жамулжам бўлиб ҳовлида ёки супада очиқ осмон остида ётишнинг гашти ўзгачада. Болалигимизда шундай дамларда кўзларимизни самога қаратганимизда, худди қора бахмал устига дурлар сочилгандек, минг-минглаган юлдузлар чарақлаб турарди.

    ✔ 91    🕔 09:48, 06.07.2026
  • Тоза шаҳар  ислоҳоти

    Тоза шаҳар ислоҳоти

    Чиқиндиларни тўғри тасарруф этиш ва унинг экология­да зарарини камайтириш масаласида дунё мамлакатлари турли ёндашувларни илгари сурмоқда. Шулардан бири Голландия тажрибаси ҳисобланади. 

    ✔ 77    🕔 09:38, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар