Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилПрезидент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳолини энг кўп қийнаётган муаммоларга ечим топиш, мутасадди раҳбарлар масъулиятини ошириш ҳамда ҳар бир қарор ижросини тинимсиз мониторинг қилиш лозимлиги қатъий белгиланди.
Йиғилишда айниқса шаҳар ва туманлардаги ноқонуний равишда бошқа мақсадларга бериб юборилган «яшил» ҳудудлар, болалар ва спорт майдончаларини халқ манфаати учун қайтариш вазифаси қатъий белгилаб берилди. Бунинг ортида фақатгина шаҳарсозлик эмас, балки фуқароларнинг соғлом муҳитда яшаш ҳуқуқини таъминлашдек ўта муҳим масала туради.
Йиллар давомида қанчадан-қанча яшил ҳудудлар ва болалар майдончалари ноқонуний сотувлар орқали йўқ қилинганига гувоҳ бўлиб келдик. Оқибатда шаҳарларимиз диққинафас ҳудудларга айланди. Шу жиҳатдан бу галги йиғилишда айнан ушбу муаммога алоҳида эътибор берилгани қувонарлидир. Давлат раҳбари томонидан белгиланган вазифалар, шубҳасиз, бу каби ҳолатларга эндиликда мутлақо йўл қўймасликни, яшил ҳудудларни халққа қайтаришни таъминлайди.
Айнан шу жиҳатлар – экологик ҳуқуқлар, инсон қадри ва барқарор ҳаёт муҳити учун курашаётган Ўзбекистон Экологик партияси зиммасига улкан масъулият юклайди. Биз, партия вакиллари сифатида давлат раҳбарининг ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз ва халқ ишончини оқлаш учун бор кучимизни сафарбар этамиз. Бундан буён яшил ҳудудларни ҳимоя қилиш, уларни тиклаш ва кўпайтириш, болаларимизга соғлом муҳит яратиш борасида янада фаол ва ташаббускор бўламиз.
Ботирали ШОДИЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил