Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир
Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.
БатафсилБугун мамлакатимизда давлат бошқарувини ислоҳ қилиш, фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш, жумладан, маҳаллий Кенгашларнинг таъсир доирасини кенгайтириш ва масъулиятини кучайтириш бўйича янги тарихий босқич бошланди.
Президентимиз томонидан 2025 йил 23 июнда имзоланган «Ўзбекистон Республикаси маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармон ушбу йўналишда туб ислоҳотларга пойдевор яратади.
Мазкур концепция маҳаллий вакиллик органлари фаолиятини аниқ стратегияга асосланган ҳолда қайта ташкил этиш, демократик назоратни кучайтириш, фуқароларнинг бошқарувдаги иштирокини таъминлаш каби муҳим мақсадларни ўз ичига олади. Шу орқали Маҳаллий Кенгашлар фақат маслаҳатчи эмас, балки масъул ва таъсирчан орган сифатида шаклланади.
Концепция асосида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга жами 33 та ваколат ўтказилиб, уларнинг ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ҳаётига таъсири сезиларли оширилмоқда.
Эндиликда муҳим ижтимоий-иқтисодий қарорларни қабул қилиш, маҳаллий бюджет ва инвестиция дастурларини шакллантиришда иштирок этиш, ижро ҳокимиятини назорат қилиш каби самарали механизмлар маҳаллий Кенгаш фаолиятига жорий этилмоқда. Депутатлар маҳаллий ижро органларига ўз таклиф ва талабларини аниқ рақамли таҳлиллар асосида етказиш имкониятига эга бўлади. Энг муҳими, халқ манфаатини ифода этишда, ҳудудий муаммоларни ҳал этишда депутатнинг таъсир доираси сезиларли даражада кенгайди.
Яъни, маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлар янги технологиялардан фойдаланиш, хусусан, (E-Kengash) электрон платформаси орқали сессияларда иштирок этиш, овоз бериш, қарорларнинг ижросини назорат қилиш каби муҳим жараёнларда рақамли имкониятларга эга бўлмоқда. Сессиялар онлайн намойиш этилиши орқали жамоатчиликнинг фаол иштироки таъминланади. Шу билан бирга, сунъий интеллект ёрдамида автоматик стенограмма ва баённома юритилади, ҳар бир депутат фаолиятининг электрон рейтинги шакллантирилади.
Ўзбекистон Экологик партияси ушбу ислоҳотларда фаол иштирок этиб, маҳаллий даражадаги экологик масалаларни биринчи ўринга қўйишни ўз олдига устувор вазифа қилиб белгилаган. Партия фаолияти доирасида фуқаролар ва ННТларнинг сессиялардаги иштирокини кенгайтириш, маҳаллий қарорлар ижроси устидан назоратни кучайтириш, электрон назорат воситаларини самарали ишга солиш режалаштирилган.
Шунингдек, партия ташаббуси билан экологик таълим курслари ташкил этилади ва ҳар бир депутат ўз ҳудудидаги экологик муаммолар бўйича мунтазам ахборот тақдим этади. Бу эса маҳаллий даражада атроф-муҳит муҳофазаси, аҳолининг экологик онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш имконини яратади.
Дарвоқе, янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқ, маҳаллий ижро ва вакиллик ҳокимияти ваколатлари кескин ажратилди. Маҳаллий Кенгаш раиси ва ҳоким лавозимлари алоҳида белгилангани эса ҳокимиятлар бўлиниши принципини амалда жорий этишдаги муҳим қадам бўлди.
Хулоса ўрнида айтиш лозимки, маҳаллий Кенгашларга берилган янги ваколатлар фақат депутатларнинг эмас, балки бутун жамиятнинг фаоллигини талаб этади. Халқ дардини тинглаш, долзарб муаммолар ечимини топиш, фуқаролар фикрига асосланган қарорлар қабул қилиш – эндиликда ҳар бир маҳаллий депутатнинг кундалик вазифасига айланмоқда.
Экологик партия бу жараёнда ташаббускор бўлиб, жамоатчиликни жалб қилиш, маҳаллий қарорлар қабул қилиш жараёнида иштирок этиш ва ижрони назорат қилишда фаол бўлади. Бу ислоҳотлар орқали фуқаролик жамияти янада чуқурлашади, аҳолининг давлат бошқарувига ишончи ортса, ижтимоий адолат ва экомувозанат таъминланади.
Абдушукур ҲАМЗАЕВ,
Ўзбекистон Экологик партияси
Марказий Кенгаши раиси
Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.
БатафсилМамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.
БатафсилМамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.
Батафсил