Экоолам      Бош саҳифа

Ер аҳолиси 8,5 миллиардга яқинлашмоқда

Экологик барқарорликни таъминлашга табиий таъсир кўрсатувчи омиллардан бири демографик ўсиш ҳисобланади.

Ер аҳолиси  8,5  миллиардга яқинлашмоқда

Бунда ресурслар тақчиллигидан кўра, улардан тўғри фойдаланиш малакасини шакллантириш муҳимроқ аҳамият касб этади. Шу боис аҳоли сонини аниқлаш ва кузатиб бориш ҳамиша долзарб бўлиб келган.

БМТ маълумотларига кўра, 1987 йил 11 июлда Ер аҳолиси 5 миллиард кишига етган ва ўша кун «Беш миллиард куни» деб номланган эди.

1990 йил декабрида БМТ резолюция қабул қилиб, 11 июлни – Халқаро аҳоли куни сифатида нишонлашни эълон қилди. Ундан мақсад, аҳолишунослик муаммолари ва ўзаро атроф-муҳит билан боғлиқлик  ва ривожланиш ҳақида  кенг жамоатчилика етказишдир.

countrymeters.info халқаро сайтининг маълумотига  кўра, 2025 йил, 11 июль  куни дунё аҳолисининг сони 8,304,989,005 кишидан сония сайин ортиб бормоқда...

Аҳоли сони бўйича 5 таликдаги давлатлар Хитой, Ҳиндистон, АҚШ,  Индонезия ва Покистон ҳисобланади. Аҳоли сонининг кескин кўпайиши 1960 йилдан 1999 йиллар оралиғида жадал суръатда ортиб, дунё аҳолиси 6 миллиардга етган эди.

БМТнинг ўртача меъёрлаштирилган прогнозларига кўра, 2030 йилга келиб дунё аҳолиси тахминан, 8,6 миллиард кишини, 2050 йилларга келиб эса 9,8 миллиардга ва 2100 йиллар бориб эса 11,2 миллиардга етиши тахмин қилинмоқда.

XXI асрга келиб, Ер сайёраси аҳолиси сонининг ўсиши ва инсонларнинг экстенсив фаолияти сабаб бўлаётган глобал исиш муаммолари бутун дунё ҳамжамияти томонидан алоҳида аҳамиятли ва долзарб мавзу сифатида кўрила бошлади.

2025 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37 859 698 кишини ташкил этган.




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔79

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔76

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔127

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар