Экоолам      Бош саҳифа

«300 минг кишининг ризқи эътиборсиз қолдирилмаслиги зарур»

– Ер бу халқимизнинг ризқи, уни ҳар бир қаричидан унумли фойдаланишимиз керак. Чўлланиш натижасида унумдор ерларимизнинг камайиб кетаётганини инобатга олган ҳолда деҳқонларимиз ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиш чораларини кўриши лозим.

«300 минг кишининг ризқи эътиборсиз қолдирилмаслиги зарур»

Абдушукур  ҲАМЗАЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎЭП фракцияси раҳбари:

Ер – халқимизнинг ризқини етиштирадиган асосий манба. Аҳолимиз ҳар йили қарийб бир миллионга ўсяпти. Шундай шароитда ердан унумли фойдаланиш олдимиздаги энг асосий масала бўлиб турибди. Биз фракция йиғилишида депутатлар муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳаларини бандма-банд кўриб чиқдик. Дала четларини иккиламчи ижарага олган ижарачиларга нисбатан маъмурий жавобгарликнинг белгиланиши ҳам ердан унумли фойдаланишга бўлган масъулиятни оширади, ҳам ҳосил етиштириш ортидан озиқ-овқат маҳсулотлари таъминотида асқатади. 

Шунингдек, экин экилмаган ер участкаси учун мутаносиб равишда жавобгарлик белгиланиши ҳам муҳим ҳодиса бўлиши табиий. Мисол учун, бир гектар ернинг тепа ва пастки қисмларидан 2,5 метрдан экилмаган жойлар очиқ қолдириладиган бўлса, бир гектар ернинг жами 5 соток қисми экилмасдан қолган бўлади. Бу бир қарашда катта миқдор бўлмаслиги мумкин. Лекин 10 гектар ердан 50 сотих, ҳар 100 ектар ердан 5 гектарни ташкил қилади. Агар битта туманда 100 минг гектар экиладиган майдон бўлса, унинг 500 гектари экилмасдан қолиш эҳтимоли бор эди. Ҳар бир гектарда 30 тонна катошка етиштирилса, 500 гектардан 15 минг тонна ҳосил етиштириш мумкин бўлган ер қолиб кетган бўлар эди. Бир инсон йилига ўртача 50 кг картошка истеъмол қилишини назарда тутсак, бу 300 минг кишининг ризқи деганидир.

Халқимизга катта манфаат келтирадиган, аҳолининг озиқ-овқат таъминоти, иқтисодий фаровонлиги ҳамда табиий ресурслардан самарали фойдаланишни кўзда тутувчи қонун лойиҳаларини ЎЭП фракцияси аъзолари ҳар доим фаол равишда қўллаб-қувватлайди.




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔79

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔76

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔127

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар