Давр нафаси      Бош саҳифа

Бюрократик тўсиқларни бекор қилиш, тадбиркорлар вақтини ва маблағини тежаш

Жорий йилнинг 14 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Бюрократик тўсиқларни  бекор қилиш, тадбиркорлар вақтини ва маблағини тежаш

Жумладан, фракция аъзолари томонидан тадбиркорлик субъект­ларини қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда юқори қўшилган қийматли товарлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан амалдаги 2 та кодекс ҳамда 3 та қонунга молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартибини соддалаштириш, юқори технологиялар асосида ишлаб чиқаришни ривожлантириш, яйлов хўжаликларининг молиявий аҳволини яхшилаш, ўзини ўзи банд қилган шахсларни солиққа тортишга оид қонун ҳужжатларидаги номувофиқлик ҳолатларини бартараф этиш, енгил саноат ва хизматлар соҳасини, ипотека бозори ва фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва креатив паркнинг резидентларини қўллаб-қувватлашга қаратилган солиқ имтиёзларини тақдим этишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Йиғилишда қонун лойиҳаси билан товарларни халқаро ташишни ташкил этишда кўрсатилган транспорт-экспедиторлик хизматларига нисбатан қўшилган қиймат солиғининг ноль ставкасини қўллаш, доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш кооперативлари ходимлари учун ижтимоий солиқ ҳамда даромад солиғи ставкасини 1 фоиз миқдорида белгиланиши мазкур соҳа ривожи учун катта туртки бўлиши таъкидланди.

– Ушбу қонун лойиҳасида назарда тутилган нормалар тадбиркорликни ривож­лантириш, рақобатни кучайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда солиқ тизимидаги адолатли ёндашувни амалга оширишга хизмат қилади, – деди Фракция аъзоси ­
Наврўзбек Юсупов. – Шунингдек, яйлов хўжаликларининг молиявий аҳволини яхшилашга қаратилган имтиёзлар ҳам мавжуд эҳтиёждан келиб чиқиб қонунлаштириляпти. Бу каби қонун ижодкорлиги халқимиз учун ўзига хос манфаатли бўлиши шубҳасиз.

Қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан атрофлича кўриб чиқилиб, маъқулланди. У Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар эътиборига ҳавола қилинди. Муҳокамада депутатлар илғор хорижий давлатлар тажрибасини инобатга олиб, тадбиркорлик субъектларининг вақт ва маблағ билан боғлиқ ортиқча харажатларини қисқартириш, судларда кўриладиган ишлар бўйича ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш, бюрократик тўсиқлардан воз кечиш орқали тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишни соддалаштириш зарурати мавжудлигини алоҳида қайд этдилар.

Хусусан, амалдаги қонунчиликка мувофиқ солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича солиқ органи томонидан тадбиркорлик субъектининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришнинг амалдаги тартибига кўра, банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор суд томонидан солиқ органининг илтимосномасига асосан қабул қилиниши белгиланган.

Бунда, мазкур тоифадаги ҳуқуқбузарлик тадбиркорлик субъекти томонидан тан олинган ва эътироз билдирмаган бўлса-да, унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш фақатгина судлар томонидан амалга оширилишига оид талаблар солиқ тўловчиларга ноқулайликлар келтириб чиқармоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси билан Иқтисодий процессуал ҳамда Солиқ кодексларига солиққа оид низоларни тегишли судлар томонидан кўриб чиқиш, шунингдек, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича тадбиркорлик субъектининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, башарти тадбиркор эътироз билдирмаса солиқ органининг қарорига асосан амалга оширилиши ҳамда солиқ тўловчи томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бартараф этилган тақдирда солиқ органи қарори белгиланган тартибда дарҳол бекор қилиниши тўғрисидаги ўзгартиришлар киритилмоқда.

Қонун лойиҳаси миллий қонунчилик нормаларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, бюрократик тўсиқларни бекор қилиш, тадбиркорларнинг вақтини ва маблағини тежалишига хизмат қилади.

Шундай қилиб, ЎЭП фракциясида кўриб чиқилиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига тақдим этилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди. Мазкур қонун билан жамиятда бир қанча масалаларнинг манфаатли ҳал қилиниши кўзда тутилмоқда.




Ўхшаш мақолалар

Экология кодекси:  Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг  ҳуқуқий  асоси зарур

Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур

🕔13:31, 20.07.2026 ✔63

Айни пайтда Ўзбекистон Респуб­ликаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил
2030 йилгача  асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва  «яшил шаҳар»  бунёд этиш  Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

🕔15:58, 09.07.2026 ✔192

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Батафсил
Экопартия –  таълим,  илм-фан ва амалиёт уйғунлигида

Экопартия – таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигида

🕔15:58, 09.07.2026 ✔183

Мамлакатимизда юридик таълим тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш ҳамда экологик ҳуқуқ соҳасида етук мутахассислар тайёрлаш йўлида яна бир муҳим қадам ташланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар