Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси: ҲАР БИР МУРОЖААТ ОРТИДА ИНСОН ТАҚДИРИ БОР

«Маҳалламизда цемент қоплаш ишлари бажарилаётгани оқибатида зарарли чангдан ён-атрофдаги 40-50 хонадон аҳли, айниқса, фарзандларимизнинг тез-тез аллергия бўлишидан азият чекаётган эдик.

Бир йил давомида жавобсиз қолган аризамизни беш кунда ҳал қилиб бергани учун барчамиз Бош вазиримиз Шавкат Мирзиёевдан миннатдормиз. Экология соҳаси ходимлари келиб, бу муаммога чек қўйишди», дея хат йўллаган Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилувчи Музаффар Абдураҳмонов.

«2014 йилдан бери ҳовлимнинг кадастр ҳужжатини қилолмаётган эдим. Виртуал қабулхонага мурожаатимдан бир кун ўтиб, уйимга туман кадастр хизмати ходимлари келиб, ҳовлимнинг кадастр ҳужжати тайёр эканини айтишди. Бу портал – чин маънода халқ минбари, муаммолар ва уларнинг ечими акс этадиган кўзгу бўлмоқда. Бунга ўз ҳаётимда амин бўлдим», дея миннатдорлик хати йўллаган Тошкент шаҳри Миробод туманида истиқомат қилувчи Саида Содиқова.

Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги «Texygen» МЧЖ Россияга ип-калава маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича шартнома имзолаган. Шу йил 1 октябрда «Агробанк»нинг Марғилон шаҳар филиали ва Фарғона вилояти божхона бошқармаси уланган ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимида юз берган носозлик туфайли экспорт тўхтаб қолади.

«6 октябрда Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эдик. Банк ва божхона ходимларининг хизматлари туфайли 7 октябрда корхонамиздан 42 минг АҚШ долларилик маҳсулот экспорти амалга оширилди. Тезда амалий ёрдам кўрсатиб, хорижий ҳамкорлар олдида юзимизни ёруғ қилгани учун Ўзбекистон Бош вазиридан миннатдормиз», дейилади «Texygen» МЧЖ директор ўринбосари Авазхон Мўминовнинг ­pm.gov.uz манзилига жўнатган хатида.

Чирчиқ шаҳридан Темур Киндус шундай ёзади:  «4 октябрда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Чилонзор филиали ходимларининг миллий валютани хорижий валютага конвертация қилиш бўйича берган рад жавоби юзасидан қилган мурожаатим эртаси куниёқ ҳал бўлди. Муаммоларга шундай тез суръат билан самарали ечим топишга хизмат қилаётган виртуал қабулхонага раҳмат айтаман».

Ёки Навоий шаҳридан Бахтиёр Усеинов ҳам ўз хатида pm.gov.uz манзилига мурожаатдан сўнг «қисқа вақтда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки 500 АҚШ долларини конвертация қилиб берган»ини ёзган.

Ижтимоий муаммолар ҳақида гап кетар экан, бу борада коммунал соҳа ҳамон энг оғриқли экани барчамизга аён. Эътиборлиси, Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига коммунал соҳадаги муаммолар ҳал этилгани боис кўплаб миннатдорлик хатлари келмоқда. Хусусан, мурожаатдан сўнг Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшовчи Дилшод Абдувалиев, Миробод туманида истиқомат қилувчи Ойтўла Солиҳова хонадонларида газ таъминотидан нотўғри ҳисобланган катта миқдордаги қарздорлик бекор қилинди. Олмазор туманида яшовчи Марваридхон Ибрагимова «Катта раҳмат, прокуратура ходимлари электр таъминотини тиклашга ёрдам беришди. Ҳар қандай мурожаат ниҳоятда тезкорлик билан ўрганилиб, муаммолар бартараф этилмоқда», деб ёзса, «Бундай тезкорлик ва ҳозиржавобликка қойилмиз! Шикоятимиз дарҳол ўрганилиб, муаммо барҳам топди: ҳовли саҳни тоза, озода, ҳамма ахлат олиб ташланиб, ён-атроф тартибга келтирилибди. Барчаси учун катта раҳмат!», дея раҳмат йўллаган чилонзорлик Анастасия Ли.

Ҳа, адолатнинг катта-кичиги бўлмайди. Кўлами, моҳият-эътиборидан қатъи назар, ҳар бир инсон ҳаётида лоақал битта масала ечилса ҳам, шу шахснинг давлат ҳокимиятига, жамиятга, эртанги кунга ишончи мустаҳкамланади.

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔63

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔173

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔184

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 63    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 173    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 184    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 265    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 470    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар