Экология      Бош саҳифа

Инсонпарвар ижтимоий ҳимоянинг ҳуқуқий пойдевори

Сўнгги йилларда юртимизда аҳолининг эҳтиёжманд тоифаларини тўлақонли, манзилли ва самарали ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу эса ижтимоий ҳимоя соҳаси «инсон қадри»ни устувор қўйган ҳолда ислоҳ қилинаётганидан далолатдир.

Инсонпарвар  ижтимоий ҳимоянинг  ҳуқуқий  пойдевори

Таъкидлаш жоиз, бу борадаги энг муҳим қадам янгиланган Конституциямизда ўз ифодасини топди. Хусусан, Бош Қомусимизнинг 1-моддасида Ўзбекис­тон – ижтимоий давлат экани алоҳида белгилаб қўйилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг (оилаларнинг) имкониятлари ва салоҳиятини оширишга кўмаклашадиган, ижтимоий хизматлар ва ёрдамни ривожлантириш орқали жамиятда ижтимоий ўзгаришларга олиб келадиган ижтимоий ишни алоҳида касбий фаолият сифатида шакллантириш ва унинг ҳуқуқий пойдеворини яратиш – Конституциявий тамо­йилларни ҳаётга татбиқ этиш йўлида муҳим қадам бўлди.

Эндиликда ушбу Конституциявий нормаларни ҳаётга татбиқ этиш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида ижтимоий хизмат ва ёрдамларни кўрсатиш тизимининг ҳуқуқий асосларини яратиш, махсус қонунлар ва соҳавий ҳужжатларни қабул қилиш зарурати пайдо бўлди. Хусусан, ижтимоий ишни мустақил ва касбий фаолият сифатида тан олиш, унинг ҳуқуқий, ташкилий ва ахлоқий асосларини белгилаш орқали ислоҳотларни амалда жорий этиш долзарб аҳамият касб этмоқда.

«Ижтимоий иш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси, мамлакатимизда ижтимоий соҳадаги муносабатларни янги даражага олиб чиқадиган, тизимли ва комплекс ёндашувни таъминлайдиган муҳим ҳуқуқий ҳужжат бўлиши назарда тутилган. Бу янги қонун давлат ва жамият ўртасидаги ишонч­ни мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, унинг ҳар бир моддасида халқ манфаати ифода этилгандир. Мазкур қонун қабул қилинса, оғир ҳаётий шароитга тушиб қолган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни тўлақонли ҳаётга қайтаришнинг аниқ ҳуқуқий асослари юзага келади. Юзага келган оғир ижтимоий вазият чекловларини енгиш ва жамият ҳаётида иштирок этишлари учун уларга тўлақонли шароит яратилади. Шу жиҳатдан, мазкур қонун инсонпарварлик руҳи билан сингдирилган миллий ислоҳотларга уйғун ҳужжат бўлиши, шубҳасиз.

Қонун лойиҳаси 8 та боб ва 52 моддадан иборат бўлиб, у ижтимоий ишнинг мақсади, асосий тушунчалар, соҳавий принциплар, ижтимоий хизмат ва ёрдамларнинг турлари ва шакллари, ижтимоий ходимнинг роли ва масъулияти, ижтимоий хизматлар стандартлари ҳамда давлат назоратининг шакллари каби муҳим масалаларни қамраб олган. Ижтимоий ишга оид асосий тушунчаларга аниқ таъриф берилган. Масалан, «ижтимоий иш», «ижтимоий хизмат», «оғир ижтимоий вазият», «ижтимоий ёрдам», «ижтимоий ҳимояга муҳтож шахс» каби атамалар илк бор қонунчиликда аниқ ва кенг қамровли ифодаланмоқда.

Шунингдек, ижтимоий ишнинг инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, қонунийлик, ижтимоий адолат, профессионаллик ва тизимлилик каби принциплари белгилаб берилмоқда. Бу эса келгусида соҳадаги фаолиятларнинг ягона қоидалар асосида амалга оширилишига хизмат қилади.

Қонун лойиҳасининг муҳим жиҳати – бу идоралараро ҳамкорлик масаласи. Ўзбекис­тон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари, ижро ҳокимияти, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ваколатлари аниқ белгилаб берилмоқда. Бу эса ижтимоий шерикликни кучайтиради, ижтимоий ишни тизимли ташкил этишни, кўрсатилаётган хизматлар ва ёрдам адолатли ҳамда шаффоф бўлишини таъминлайди.

Лойиҳа билан янги – ижтимоий хизматлар ва ёрдам ихтисослашуви институти жорий қилинмоқда. Ижтимоий хизматларнинг уч даражага –бирламчи, ихтисослашган ва юқори ихтисослашган хизмат турларига ажратилиши ижтимоий вазиятни эрта аниқлаш ва унинг олдини олишни, оғир ижтимоий вазиятни енгиб ўтишни, жумладан юқори даражадаги парвариш хизматларни кўрсатишни, бир сўз билан айтганда аҳоли эҳтиёжларига мос равишда индивидуал ёндашувни таъминлайди. Зотан, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шу жумладан уларга ижтимоий хизмат ва ёрдамларни манзилли кўрсатишда ушбу тоифадаги шахслар ҳақиқатда ижтимоий хизмат ва ёрдамга муҳтожлигини аниқлаш муҳим ҳисобланади.

Шу нуқтаи назардан, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахс ва оилани аниқлаш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож деб топиш асослари мустаҳкамланмоқда. Ижтимоий хизматлар ва ёрдамдан фойдаланувчилар ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, ижтимоий хизмат ва ёрдамларни кўрсатиш шартномаси асосида фойдаланиш ҳамда уларни кўрсатишни тугатиш асослари ҳам қонун лойиҳасида белгилаб берилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, «Ижтимоий иш тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиши аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига инсонпарвар ва профессионал ёрдам кўрсатишнинг янги ҳуқуқий асосларини яратади ва ижтимоий адолатни таъминлашга хизмат қилади.

 

Моҳира ХОДЖАЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси,

Фарид НАЗАРОВ,

Инсон ресурсларини ривожлантириш ва

ижтимоий иш методологияси
бошқармаси бошлиғи




Ўхшаш мақолалар

Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

🕔16:28, 04.09.2026 ✔62

Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

Батафсил
Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

🕔16:03, 27.08.2026 ✔121

Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

Батафсил
Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

🕔15:58, 27.08.2026 ✔127

ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

    Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

    Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

    ✔ 62    🕔 16:28, 04.09.2026
  • Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

    Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

    Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

    ✔ 121    🕔 16:03, 27.08.2026
  • Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

    ✔ 127    🕔 15:58, 27.08.2026
  • Сирдарё ҳавоси:  мусаффолик  мониторинги

    Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги

    Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.

    ✔ 147    🕔 11:42, 20.08.2026
  • Унутилган экологик «мерос»:  Пестицид омборлари ва  «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисос­лаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.

    ✔ 140    🕔 11:39, 20.08.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар