Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июлда қабул қилинган «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, ҳар йили 1 мартдан 15 августга қадар ов мавсуми ёпилади.
Бу вақтда ёввойи ҳайвонлар, балиқ ва қушларни овлаш қатъий тақиқланади. Чунки бу даврда уларнинг кўпайиш мавсуми давом этади. Бундай вазиятда ов қоидаларини бузиш, хусусан, тақиқланган даврда ов қилиш қонунчиликка кўра қатъий жавобгарликка сабаб бўлади.
Юртдошларимиз ов мавсуми тугаган даврда табиатга янада эҳтиёткорона муносабатда бўлишлари лозим. Бироқ орамизда мавжуд қонун-қоидаларни назар-писанд қилмайдиганлар ҳам йўқ эмас. Буни билмоқчи бўлганлар ўзлари истаган балиқ бозорига бориб кўришлари мумкин.
Шу кеча-кундузда ҳам бозорларда балиқ савдоси авжида. Фермер хўжаликлари ва бошқа тур тадбиркорлик субъектлари етиштираётган балиқлардан ташқари қўлда чакана усулда овланган балиқлар ҳам йўқ эмас. Фермерлар ва тадбиркорлар бозорга тонналаб балиқ олиб чиқса, чакана овловчилар бир уюм-бир уюм олиб чиқишади. Ана шу бир уюм-бир уюмгина балиқлар ҳам айни увилдириқ сочадиган паллада тўрга тушиб қолгани чатоқ-да.
Чекка-чеккада сотилиб турган бу балиқларнинг нархи тадбиркорлар томонидан етиштирилган балиқларга қараганда анча қиммат, лекин бозори чаққон. Чунки табиий шароитда, оқар сувда катта бўлган балиқ гўшти мазали бўлиши барчага бирдай аён.
Шу ўринда савол: ов тақиқланган бўлса, бозорларимизга табиий шароитда ўсган бу балиқлар қандай кириб келмоқда? Улар қаерда овланяпти?
Кейинги йилларда браконьерлар электр таъсирида балиқ овлаши урфга кирганини яширишга асло ҳожат йўқ. Оқибатда, овланган балиқ билан бирга сувга сочилган увилдириқлар ҳам электр кучланиши оқибатида жиддий шикастланади ёхуд нобуд бўлиш хавфи ортиб бормоқда. Кўплаб балиқларнинг ноёб турлари ана шунинг оқибатида йўқолиб кетиш хавфи остида қолмоқда.
Яқинда Бухоро вилоятининг Олот тумани ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида ноқонуний равишда ов қилаётган фуқаролар аниқланиб, тегишли жавобгарликка тортилган эди. Ана шундай масъулиятли паллада ов қилиш талаблари бузилишининг олдини олиш мақсадида барча жойларда тегишли ташкилотлар доимий равишда назорат-рейд тадбирлари ўтказишда давом этишлари лозим.
Эрпўлат БАХТ
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил