Экоолам      Бош саҳифа

Калтакланди, аммо табиатга зарар етишига тўсқинлик қила олди

Экология ва табиат ҳимоячилари ҳақида сўз кетганида ҳазрат Алишер Навоийнинг «Эмас осон бу майдон ичра турмоқ...» мисраси ёдга тушади. Гарчи бу сатр хамсанавислик ҳақида иншо қилинган бўлса-да, бугунги кунда уни экология ва она табиат ҳимоячиларига нисбатан ҳам қўллаш мумкин. Негаки, соҳа жонкуярларининг рисоладагидай фаолият олиб боришлари ҳақиқатан ҳам осон кечмаяпти.

Калтакланди,  аммо табиатга    зарар етишига  тўсқинлик қила олди

Бу борадаги асосий тўсиқлардан бири шуки, қонун талабларини назар-писанд қилмайдиган айрим калондимоғ кимсалар, ҳатто инспектор-назоратчиларга куч ишлатишгача боришмоқда. Бироқ бузоқнинг югургани – сомонхонагача...

Жорий йилнинг июль ойи ўрталарида Хоразм ва Бухоро вилоятлари оралиғидаги чўл ҳудудида мўмай даромад илинжидаги саксовулфурушлар экология инспекторларини калтаклаб кетишди. Пешку туманидаги «Сафрон» чўл массивида назорат-кузатув жараёнида Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси инспекторлари бир гуруҳ кимсаларнинг саксовул чопаётгани устидан чиқиб қолади. Экологик назорат инспекцияси ходимлари зудлик билан бу ишни тўхтатишни талаб қилишганида зўравонлар куч ишлатиб, уларни калтаклашга тушади. Икки катта гуруҳдан иборат ҳуқуқбузарлар инспекторлар Нуриддин Муҳаммадов ҳамда Охунжон Ҳусеновга оғир тан жароҳати етказишади. Сўнгра улар халқаро аҳамиятга эга «Ғузор – Бухоро –Нукус» A-380 автомобиль йўли орқали «қуён» бўлишади. Айни пайтда ҳолат юзасидан ҳуқуқ тартибот органлари томонидан суриштирув ишлар олиб борилмоқда. Қуюшқондан чиққан саксовулфурушлар, албатта тумшуғидан илиниши ва қонун олдида жавоб бериши муқаррар.

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг тегишли буйруғи билан инспекторлар Нуриддин Муҳаммадов ҳамда Охунжон Ҳусеновнинг жасоратли хатти-ҳаракати муносиб тақдирланди. Улар «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони билан мукофотланишди.

– Ходимларимиз ўз хизмат вазифасини ўтаётган пайтда ҳам руҳий, ҳам жисмоний босимга, зўравонликка қарамасдан, ҳеч бири воқеа жойини тарк этишмаган. Улар ҳуқуқбузарлар тўдасининг кўплигига қарамасдан ортга қараб қочишмаган ва улар билан мардонавор олишган. Эътиборлиси шуки, чўлнинг қоқ ўртасида салкам бир-биридан 500 метрдан 2 километрча узоқ масофада хизмат вазифасини ўтаётган етти нафар ходим воқеа жараёнида тонгга қадар бир-бирини ўта қийинчиликларда излашган. Икки нафар инспекторга жуда оғир тан жароҳати етказилган. Инспекторларимизнинг она табиатни асраш йўлидаги матонат ва фидойиликлари муносиб тақдирланди, – дейди Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Жамол Носиров.

Дарҳақиқат, ҳар бир фуқаро юрт ва табиат олдидаги ўз бурчини сидқидилдан адо қилса, албатта кўзланган мақсадга эришамиз.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔77

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔74

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔126

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар