Экоолам      Бош саҳифа

Чиқиндидан қарийб 280 млн киловатт энергия олинади

Чиқиндилар билан боғлиқ муаммолар бугунги кунда ҳар бир ҳудудга кириб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Эндиликда бу масалага ижобий ечим топилиб, чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш ўзимизда йўлга қўйилмоқда.

Чиқиндидан қарийб  280 млн  киловатт энергия олинади

Самарқанд шаҳридаги «Хушрав» қўрғони «Наврўз» МФЙда жойлашган 15 гектар ҳудудда ҳамда Андижон вилояти Хўжаобод тумани «Хидирша» МФЙ ҳудудидаги 17 гектар ер майдонида чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариладиган заводларнинг қурилиш жараёнларига старт берилди.

Чиқиндиларни қайта ишлаш ва улардан энергия олишга асосланган замонавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Экология вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳамда Хитой Халқ Республикасининг етакчи компаниялари ўртасида битимлар имзоланган эди. Унда чиқиндиларни термик қайта ишлаш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаси Самарқанд ва Андижон вилоятларида босқичма-босқич татбиқ этилиши назарда тутилган.

Таъкидлаш жоизки, жорий йил 24 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 116 ва 118-сон қарорлари қабул қилинган эди. Унга кўра, ҳудудда экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасига замонавий ечимлар ва технологияларни жорий этиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарилади ҳамда соҳага тўғридан-тўғри инвестиция жалб этилади.

Самарқанд вилоятидаги лойиҳага «Shanghai SUS Environment» LLC компанияси томонидан умумий қиймати 150 млн АҚШ доллари миқдорида инвес­тиция жалб этилган. Кунига 1,5 минг тонна чиқинди қайта ишланиб, йилига жами 240 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Унда 150-200 та янги иш ўрни яратилади.

Андижон вилоятидаги лойиҳада эса «China International Camce» компанияси томонидан умумий қиймати 140 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилмоқда. Натижада кунига 1,5 минг тонна чиқинди қайта ишланиб, йилига жами 240 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади ва 150 та янги иш ўрни яратилади. Шунинг­дек, инвес­торлар томонидан 2025 – 2027 йилларда лойиҳалар ишга туширилиши кўзда тутилган.

Қолаверса, электр энергиясини сотиб олиш ва қаттиқ маиший чиқиндиларни етказиб бериш тўғрисидаги битимларга мувофиқ компаниялар ишлаб чиқарган электр энергиясини 30 йил давомида «Ўз­энергосотиш» АЖга кафолатланган тарзда сотади.

Мазкур ташаббуслар «яшил иқтисодиёт» тамойилларига мос келиб, Ўзбекистоннинг экологик барқарорлигини таъминлаши ҳамда келажак авлод учун тоза ва соғлом муҳит яратиши билан аҳамиятлидир.




Ўхшаш мақолалар

Ҳар бир  гиёҳ эътиборда

Ҳар бир гиёҳ эътиборда

🕔09:00, 08.09.2025 ✔12

Мен Самарқанд вилоятидаги Зарафшон миллий табиат боғи илмий ходими сифатида узоқ йиллардан бери фаолият юритиб келяпман.

Батафсил
Эҳтиёт бўлинг,  хавфли: улар таркибидаги моддалар  қаерга  кетмоқда?

Эҳтиёт бўлинг, хавфли: улар таркибидаги моддалар қаерга кетмоқда?

🕔08:58, 08.09.2025 ✔16

Эл орасида «Эскини ямагунча эсинг кетади», деган ибора бор. Бугун биз шу гапни сал бошқачароқ – эскини йўқотгунча эсинг кетади, дея талқин қилмоқчимиз.

Батафсил
Экологик жараёнлар  ҳар доим ҳушёр ва огоҳ  бўлишни тақозо этади

Экологик жараёнлар ҳар доим ҳушёр ва огоҳ бўлишни тақозо этади

🕔17:44, 29.08.2025 ✔43

Аҳолининг экологик барқарор муҳитда ҳаёт кечиришини таъминлаш барча ислоҳотлар марказида турувчи энг долзарб масалалардан бири. Мусаффо ҳаво, тоза ичимлик сув, атрофимиздаги яшил олам, хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёж ҳар доим кундалик ҳаётимизнинг асосини ташкил қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар