Экоолам      Бош саҳифа

«Яшил» харидлар учун алоҳида устунлик

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан жорий йил январь ойида миллий экологик маркировкалаш тизими жорий этилган эди. Июнь ойида эса «яшил» давлат харидларида экологик маркировкаланган товарлар ва хизматларнинг устуворлиги белгилаб берилди. Бу – минтақа учун ноёб тажриба бўлиб, дунёдаги энг яхши амалиётларга асосланган.

«Яшил» харидлар учун  алоҳида устунлик

Тошкентда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Давлат экологик сертификатлаш ва стандартлаш маркази томонидан «Ўзбекистон Республикасида яшил давлат харидлари салоҳиятини амалга ошириш учун ишлаб чиқарувчилар ва харидорлар ўртасида бозор мулоқоти» мавзусидаги давра суҳбатида айни шу масала муҳокама марказида бўлди. Унда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Франция тараққиёт агентлиги, «Expertise France» компанияси ҳамда бизнес доиралар вакиллари иштирок этди.

Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази директори Нодиржон Юнусов «яшил» харидлар эко маҳсулотлар бозори ривожланишига, бу эса эко маҳсулотларга талабнинг ортиши ва ишлаб чиқариш жараёнларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришнинг бозор механизмларини жорий этишга кучли туртки беришини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Бугунги кунда хўжалик юритувчи субъектлар иштирокидаги импорт ва экспорт жараёнларида экологик маркировкаланган маҳсулотларни оптимал харид қилишни ташкил этиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу боис харид ташкилотлари ва маҳсулот ишлаб чиқарувчилар томонидан «яшил» харидлар лойиҳаси ривожига доир масалалар кўпчиликни қизиқтиряпти.

Шунингдек, экологик сертификатлаштиришнинг қандай амалга оширилиши, унга қандай тайёргарлик кўриш кераклиги, қайси экологик сертификатлар давлат харидорлари томонидан қабул қилиниши ва улар учун қанча балл берилиши, бизнес вакиллари учун экологик сертификатлашни жорий этишни енгиллаштириш каби масалалар ҳам ишлаб чиқарувчилар учун катта аҳамиятга эга бўлмоқда. Кенг муҳокамалар чоғида мутахассислар ушбу йўналишда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар бўйича бизнес вакилларининг таклифлари асосида чора-тадбирлар белгилаб олинди.




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔77

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔74

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔126

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар