Экоолам      Бош саҳифа

Экологик муаммолар – ёш олималар нигоҳида

Табиат – бизнинг онамиз каби нафасимиз, ҳаётимиз асоси. Ям-яшил дарахтлар, ҳавонинг тозалиги, сувнинг тиниқлиги – буларсиз инсон ҳаётини тасаввур қилиб бўлмайди.

Экологик  муаммолар –  ёш олималар нигоҳида

Аммо уни ўз ҳолича сақлаб қолиш йилдан-йилга қийинлашиб бормоқда. Бу жараён эса соҳада креатив фикрлайдиган ёшлар фаоллигини талаб қилади. Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашида ўтказилган «Экологик муаммолар ёш олималар нигоҳида» номли давра суҳбати айни шу борада алоҳида аҳамият касб этади. Тадбирда Республика ёш олимлар кенгаши ҳамкорлигида экология соҳасида илмий изланишлар олиб бораётган хотин-қизлар, экофаоллар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

 

Аёллар – табиатнинг меҳрибон қўриқчилари

ЎЭП Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев ўз нутқида табиатни асраш бугунги куннинг энг долзарб масаласи эканини таъкидлади. Айниқса, аёлларнинг бу жараёндаги ўрни беқиёс. Чунки бола онанинг қўлида улғаяди, унинг қалбига илк муҳаббат ҳам, табиатга меҳр ҳам аввало онадан ўтади. Дарахт кўчатини эркалаб суғораётган она, болага ҳам «табиатни асраш» сабоқларини бериб қўяди. Шу боис илмий изланишлар олиб бораётган хотин-қизлар ташаббуслари партия томонидан доимий равишда қўллаб-қувватланади.

 

Илмий қараш – ечимнинг калити

Давра суҳбати давомида икки муҳим тақдимот намойиш этилди: «Экологик муаммолар ва ечимлар: Ўзбекистон тажрибаси» ҳамда «Экологик муаммоларнинг олдини олиш ва ҳал этишда илмий ёндашувлар». Ушбу чиқишларда ҳавонинг ифлосланиши, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, чиқиндилар муаммоси каби масалалар илмий асосланган таҳлиллар орқали муҳокама қилинди. Ечим сифатида эса ёш олимларнинг инновацион қарашлари, замонавий илм-фан имкониятлари ва халқаро тажрибалардан фойдаланиш йўллари кўрсатиб ўтилди.

– Ўзбекистонда бир йилда 7 миллион тоннадан ортиқ маиший чиқиндилар ҳосил бўлади, уларнинг катта қисми ерга кўмилмоқда. Илмий жиҳатдан исботланганки, пластик чиқиндиларнинг ерда парчаланиши учун 400 йилдан зиёд вақт талаб қилинади, – дейди Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Миллий тадқиқот университети докторанти Мафтуна Тошева. – Агар биз чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлашни йўлга қўймасак, нафақат тупроқ ва сув, балки инсон саломатлиги ҳам хавф остида қолади. Чунки пластмасса парчаланганда ҳосил бўладиган микропластиклар озиқ-овқат занжири орқали инсон организмига кириб, иммун тизимга салбий таъсир қилади.

 

Ёшлар нигоҳида келажак

Учрашувнинг энг катта аҳамияти – ёшларнинг экологик масалаларга бефарқ эмаслигида кўринди. Улар табиатга меҳр қўйиб, илмий изланишларини бевосита ҳаётга татбиқ этишга интилмоқда. Чунки келажак бугунги ёшларга қараб шаклланади. Агар бугун дарахт эксак, эртага соясидан фарзандларимиз баҳра олади. Агар бугун сувни тежаш одатини ўргансак, эртага қурғоқчиликдан қўрқмаймиз.

– Бугун дунё бўйича ичимлик сув захиралари жадал қисқариб бормоқда. ЮНЕСКО маълумотларига кўра, 2050 йилга бориб ер юзи аҳолисининг қарийб ярми сув танқислиги шароитида яшаши мумкин. Ўзбекис­тонда эса ер ости сув сатҳи сўнгги 30 йил ичида айрим ҳудудларда 8-10 метрга пасайгани кузатилган, – дейди Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази биотехнология лабораторияси кичик илмий ходими Шаҳноза Умарова. – Бу нафақат қишлоқ хўжалиги, балки инсоният саломатлиги учун ҳам катта таҳдид. Агар сувни тежаш маданиятини бугундан йўлга қўймасак, эртанги авлод сув билан катта муаммоларга дуч келиши аниқ.

«Экологик муаммолар ёш олималар нигоҳида» тадбири нафақат муаммоларни тилга олди, балки кўпчиликка умид ҳам бахш этди. Чунки ёш олимларнинг нигоҳида табиат фақат муаммолар манбаи эмас, балки келажакни асраб қолиш масъулиятидир. Уларнинг илмий изланишлари, аёлларнинг меҳрибон қалби ва ёшларнинг янги қарашлари бирлашганда, Ўзбекистоннинг яшил келажаги янада ёрқин бўлади.

 

ЎЭП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Ҳар бир  гиёҳ эътиборда

Ҳар бир гиёҳ эътиборда

🕔09:00, 08.09.2025 ✔12

Мен Самарқанд вилоятидаги Зарафшон миллий табиат боғи илмий ходими сифатида узоқ йиллардан бери фаолият юритиб келяпман.

Батафсил
Эҳтиёт бўлинг,  хавфли: улар таркибидаги моддалар  қаерга  кетмоқда?

Эҳтиёт бўлинг, хавфли: улар таркибидаги моддалар қаерга кетмоқда?

🕔08:58, 08.09.2025 ✔16

Эл орасида «Эскини ямагунча эсинг кетади», деган ибора бор. Бугун биз шу гапни сал бошқачароқ – эскини йўқотгунча эсинг кетади, дея талқин қилмоқчимиз.

Батафсил
Экологик жараёнлар  ҳар доим ҳушёр ва огоҳ  бўлишни тақозо этади

Экологик жараёнлар ҳар доим ҳушёр ва огоҳ бўлишни тақозо этади

🕔17:44, 29.08.2025 ✔43

Аҳолининг экологик барқарор муҳитда ҳаёт кечиришини таъминлаш барча ислоҳотлар марказида турувчи энг долзарб масалалардан бири. Мусаффо ҳаво, тоза ичимлик сув, атрофимиздаги яшил олам, хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёж ҳар доим кундалик ҳаётимизнинг асосини ташкил қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар