Етти кун      Бош саҳифа

Тошкент экологияси – мамлакат ҳаётининг муҳим кўрсаткичи

Севара ФАЙЗИЕВА, ЎЭП Тошкент шаҳар кенгаши раиси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати

Тошкент экологияси – мамлакат ҳаётининг муҳим кўрсаткичи

Сўнгги йилларда мамлакатимизда экология ва атроф-муҳит муҳофазасига давлат миқёсида катта эътибор қаратилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Айниқса, пойтахтимиз Тошкент шаҳрида аҳоли сонининг тез ўсиши, автомобиллар оқимининг кескин кўпайиши, чиқиндиларнинг кўпайиши ва ҳаво ифлосланиши каби муаммолар долзарб аҳамият касб этмоқда.

Шаҳардаги асосий экологик муаммолардан бири ҳавонинг ифлосланишидир. Бугун йўллардаги машиналар оқими атмосферага азот оксидлари, углерод газлари ва майда зарраларни чиқармоқда. Бу нафақат шаҳар ҳавоси булғайди, балки аҳоли, айниқса болалар ва кексаларнинг нафас йўллари касалликларига олиб келади. Шу боис пойтахтимизда велосипед йўлакчаларини кўпайтириш, жамоат транспортини ривожлантириш, жумладан, электробуслар ва метро йўналишларини кенгайтириш давлат сиёсати даражасида амалга оширилмоқда.

Тошкентда ҳар куни минглаб тонна маиший чиқиндилар йиғилади. Улар орасида пластик ва полиэтилен миқдори жуда юқори. Агар улар қайта ишланмаса, тупроқ ва сувни ифлослантиради. Бу борада шаҳарда чиқиндиларни саралаш қутилари қўйилиши, қайта ишлаш заводларининг ишга туширилиши ижобий натижалар бермоқда. Аммо бу тизимнинг самарадорлиги фуқароларнинг ҳам фаол иштирокисиз тўлиқ таъминланмайди. Ҳар бир оила чиқиндисини ажратиб ташласа, бу катта экологик ҳисса бўлади.

Сув ресурслари ҳам Тошкент учун муҳим масала. Чирчиқ дарёси ва унинг ҳавзаси орқали шаҳарнинг катта қисми ичимлик сув билан таъминланади. Сувнинг тежалиши ва ундан оқилона фойдаланиш – келажак учун стратегик вазифадир. Давлат томонидан замонавий ирригация технологиялари ва сув тежайдиган ускуналар жорий этилмоқда. Лекин ҳар бир хонадонда оддий қоидага амал қилиш, ҳаттоки оддий жўмракни очиқ қолдирмаслик, ортиқча сув сарфламаслик ҳам катта аҳамиятга эга.

Мен она сифатида яхши биламанки, фарзандимнинг соғлом ўсиши мусаффо ҳаво, тоза сув ва табиий озиқ-овқат билан узвий боғлиқ. Агар табиатга бепарво бўлсак, унинг оқибати авлодларимиз тақдирида ўз аксини топади. Шунинг учун ҳам давлатимиз томонидан «Яшил макон» ҳаракатининг кенг йўлга қўйилиши, чиқиндиларни қайта ишлаш тизимининг ривожланиши, транспорт ифлосланишини камайтириш чоралари мени қувонтиради. Айниқса, мактабларда ва маҳаллаларда ўтказилаётган эко-акциялар болаларнинг онгини шакллантиради. Бу эса жудаям муҳим жараёндир.

Мустақиллик байрами арафасида барчангизни шаҳримизнинг келажаги учун масъулият билан қарашга, табиатни асраб-авайлашга, фарзандларимизни ана шу руҳда тарбиялашга чақириб қоламан.




Ўхшаш мақолалар

Сувни тежаш – давр талаби

Сувни тежаш – давр талаби

🕔16:56, 04.06.2026 ✔20

Бугунги кунда глобал иқлим ўзгариши оқибатида сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш энг долзарб вазифалардан бирига айланди. Бу борада жамоатчилик, айниқса, илм-фан аҳлининг ўрни беқиёсдир.

Батафсил
Соғлом турмуш тарзига эътибор

Соғлом турмуш тарзига эътибор

🕔16:56, 04.06.2026 ✔20

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятованинг Қарши шаҳридаги ўрганиш ишлари давомида «Шайх Али» шаҳарчасида партия вакиллари, маҳалла еттилиги ҳамда фуқаролар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Батафсил
Обод маҳалла –  фаровон келажак тимсоли

Обод маҳалла – фаровон келажак тимсоли

🕔16:55, 04.06.2026 ✔23

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бош­чилигидаги ишчи гуруҳ Қибрай туманида бўлиб, ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш ва ободонлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларни ўрганди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сувни тежаш – давр талаби

    Сувни тежаш – давр талаби

    Бугунги кунда глобал иқлим ўзгариши оқибатида сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш энг долзарб вазифалардан бирига айланди. Бу борада жамоатчилик, айниқса, илм-фан аҳлининг ўрни беқиёсдир.

    ✔ 20    🕔 16:56, 04.06.2026
  • Соғлом турмуш тарзига эътибор

    Соғлом турмуш тарзига эътибор

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятованинг Қарши шаҳридаги ўрганиш ишлари давомида «Шайх Али» шаҳарчасида партия вакиллари, маҳалла еттилиги ҳамда фуқаролар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

    ✔ 20    🕔 16:56, 04.06.2026
  • Обод маҳалла –  фаровон келажак тимсоли

    Обод маҳалла – фаровон келажак тимсоли

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева бош­чилигидаги ишчи гуруҳ Қибрай туманида бўлиб, ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш ва ободонлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларни ўрганди.

    ✔ 23    🕔 16:55, 04.06.2026
  • Болалар хавфсизлиги ва спорт инфратузилмаси

    Болалар хавфсизлиги ва спорт инфратузилмаси

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари О.Литвинова ва Г.Агзамова Яшнобод туманидаги «Бешариқ» маҳалласида ўрганиш ишларини олиб борди.

    ✔ 19    🕔 16:55, 04.06.2026
  • Маҳалла «еттилиги» аҳамияти ошмоқда

    Маҳалла «еттилиги» аҳамияти ошмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Наврўзбек Юсупов Избоскан туманидаги «Туячи» маҳалласида бўлиб, маҳалла «еттилиги» фаолияти билан яқиндан танишди.

    ✔ 23    🕔 16:55, 04.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар