Экология      Бош саҳифа

Конимехдаги амалий ҳаракатлар эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда

Аҳолининг экологик дунёқараши, ресурслардан оқилона фойдаланиш маданияти юртимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилган устувор йўналишлардан биридир.

Конимехдаги амалий ҳаракатлар  эзгу мақсадларга  хизмат қилмоқда

Шу боис ҳам, Президентимизнинг 2025 йил 15 майдаги қарори билан тасдиқланган 2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясига мувофиқ жорий йил август ойи мамлакатимизда «Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш ойлиги» сифатида ўтмоқда.

Ойлик доирасида жойларда амалий ишлар, тизимли тарғибот тадбирлари ва аҳолининг экологик фаоллигини оширишга қаратилган ташаббуслар кенг кўламда амалга оширилмоқда. Жумладан, ЎЭП Навоий вилоят кенгаши, Конимех туман партия ташкилоти ҳамда «Навоий сув таъминоти» АЖ туман бўлими ҳамкорлигида бир қатор учрашувлар, тарғибот акциялари ташкил этилмоқда.

Ана шундай муҳим учрашувлардан бири Конимех туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимида ўтказилди. Тадбирда экологик партия вакиллари, сув таъминоти тизими ходимлари ҳамда соҳага дахлдор мутахассислар иштирок этишди. Тадбир «Сувни тежанг ва унумли ишлатинг!» шиори остида ташкил этилди. Унда сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг экологик ва иқтисодий жиҳатлари, ичимлик сувни исроф қилмаслик, мавжуд муаммоларни бартараф этиш йўллари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

Мутахассислар ўз чиқишларида сувдан фойдаланишда аҳолининг хабардорлик даражасини ошириш, ҳар бир фуқаронинг масъулиятини кучайтириш муҳимлигини алоҳида таъкидлади. Санитария хизматларининг бу борадаги ўрни, хонадонлардаги гигиена ҳолатининг атроф-муҳитга таъсири юзасидан ҳам амалий тавсиялар билдирилди.

Экологик ойлик доирасида навбатдаги амалий ташаббус эса Конимех туманидаги «Бирлик» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида давом этди. Бу ерда партия фаоллари ва сув таъминоти ходимлари хонадонма-хонадон юриб, улар билан очиқ мулоқотлар, тушунтириш ишлари ўтказишди.

Уйма-уй олиб борилган тарғибот чоғида ҳар бир хонадонда сувни тежаш, ичимлик сув ресурсларини асраш ва бу орқали келажак авлод саломатлигига ҳисса қўшиш зарурати борасида содда, аммо таъсирчан тарзда тушунтиришлар берилди. Шунинг­дек, кундалик ҳаётда сувдан оқилона фойдаланган, намуна кўрсатган бир нечта фуқаролар ҳам эътибордан четда қолмади. Улар партия томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланди. Бу орқали оддий одамлар орасида экологик хулқ ва масъулиятни рағбатлантиришга алоҳида урғу берилди.

Бугун дунёда ҳар бир фуқаронинг экологик онгини ошириш, атроф-муҳитни асраш борасида масъулиятини шакллантириш давлатнинг ҳам, жамиятнинг ҳам асосий вазифасига айланган. Шу жиҳатдан олганда, партия ташаббуси билан ташкил этилган ҳар бир амалий тадбир – бу нафақат навбатдаги акция, балки жамият онгида экологик масъулиятни шакллантириш йўлидаги изчил қадамдир.

 

Нозлия АЙДАРОВА,

ЎЭП Конимех туман кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Экологик маданият –  табиатга  муносабатимизни

Экологик маданият – табиатга муносабатимизни

🕔08:59, 08.09.2025 ✔13

Президентимизнинг 2025 йил 15 майдаги қарори билан тасдиқланган 2030 йилгача бўлган давр­да аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва фуқароларда экологик онгни шакллантириш бўйича муҳим стратегик ҳужжат сифатида миллий сиёсатимизнинг янги босқичини бошлаб берди.

Батафсил
Магнит  бўронлари:  чиндан ҳам инсон саломатлигига кўринмас таҳдидми?

Магнит бўронлари: чиндан ҳам инсон саломатлигига кўринмас таҳдидми?

🕔08:56, 08.09.2025 ✔15

Сўнгги йилларда инсон саломатлигига таъсир этувчи ташқи омиллар қаторида магнит бўронлари тобора кўпроқ тилга олина бошлади. Илгари фақат астрономик тадқиқотларда учрайдиган бу тушунча, энди деярли ҳар бир инсоннинг кундалик сўзлашувида мавжуд. Аслида магнит бўронлари қандай пайдо бўлади ва инсонлар саломатлигига қандай таъсир кўрсатади? Магнит бўронлари таъсиридан кимлар кўпроқ зарар кўради?

Батафсил
Конимехдаги амалий ҳаракатлар  эзгу мақсадларга  хизмат қилмоқда

Конимехдаги амалий ҳаракатлар эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда

🕔17:35, 29.08.2025 ✔37

Аҳолининг экологик дунёқараши, ресурслардан оқилона фойдаланиш маданияти юртимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилган устувор йўналишлардан биридир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар