Ҳар бир гиёҳ эътиборда
Мен Самарқанд вилоятидаги Зарафшон миллий табиат боғи илмий ходими сифатида узоқ йиллардан бери фаолият юритиб келяпман.
БатафсилЭл орасида «Эскини ямагунча эсинг кетади», деган ибора бор. Бугун биз шу гапни сал бошқачароқ – эскини йўқотгунча эсинг кетади, дея талқин қилмоқчимиз.
Ҳа, тўғри-да, баъзан эски жиҳозларни тамомила йўқ қилиб юбориш зарур бўлиб қолади. Аммо қандай қилиб? Бу савол устида бош қотирарканмиз, аниқ жавоб ҳам топила қолмагани чатоқ-да.
Биламизки, «яшил» иқтисодиётнинг асосий йўналишларидан бири сифатида чиқиндиларни қайта ишлаш ва айланма иқтисодиётни ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Расмий маълумотларга кўра, 2023 йилда глобал миқёсда чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасидаги инвестициялар 250 миллиард долларни ташкил этган. Кейинги икки йил давомида бу кўрсаткич сезиларли даражада ошгани қувонарли ҳол, албатта.
Ўзбекистонда ҳам чиқиндиларни камайтириш ва уларни қайта ишлаш тизимини ривожлантириш бўйича стратегиялар ишлаб чиқилмоқда. Айланма иқтисодиётни ривожлантириш ресурслардан максимал даражада фойдаланиш, чиқиндиларни минимал даражада сақлаш ва маҳсулотларнинг узоқ умр кўришини таъминлашга қаратилган. Бу режа доирасида чиқиндиларни қайта ишлаш технологияларини ривожлантириш, айланма иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ва хусусий сектор билан ҳамкорликни кучайтириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш мақсад қилинади.
Икки йил муқаддам Ўзбекистон чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасига 300 миллиард сўм сармоя киритди, бу эса йил бошига нисбатан 15 фоизга ошганини билдиради. Ушбу сармоялар чиқиндиларни камайтириш, қайта ишлаш технологияларини модернизация қилиш ва айланма иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган бўлиб, мамлакатнинг экологик стратегиясида муҳим ўрин тутади.
Бу борада сўз кетганда, биринчи навбатда, пластик, биологик чиқиндилар борасида кўпроқ тўхталинади. Бироқ металл чиқиндиларни ҳам қайта ишлаш бугуннинг долзарб вазифаси саналади. Айниқса, асосий қисми турли рангли металлардан иборат бўлган электрон қурилмаларни қайта ишлаш долзарб масалага айланган.
Чиқиндиларни қайта ишлаш хусусида гапирилганда бироз эътибордан четда қолаётган компьютер, телефон, телевизор, радиопрёмник, видиоплер ва ЛЕД чироқлари кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмига айланиб, тобора кўпайиб бораётгани ҳаммамизга маълум. Хўш, ўзининг хизмат муддатини ўтаб, яроқсиз ҳолга келиб қолган бу жиҳозлар тақдири қандай бўляпти? Бу ҳақда бош қотириш ўта муҳим саналади. Уларни хоҳлаган чиқиндихоналарга ташлаб юбориш инсон саломатлиги учун жиддий хавф солиши мумкин. Шунингдек, яроқсиз ҳолга келиб қолган компьютер, телефон, телевизор ва ЛЕД чироқларига фақат ва фақат мутахассисларгина қайта ишлов бера олади. Улардан бошқа бирор буюмни ўзбошимчалик билан ясашга уриниш ўта хавфли ҳисобланади.
Афсуски, мамлакатимизда яроқсиз компьютер, телефон, телевизор ва ЛЕД чироқларини чиқинди сифатида қабул қилиб оладиган марказлар мавжудлиги ҳақида ҳалигача тўлиқ маълумотга эга эмасмиз.
Аслида бундай марказлар ҳар бир туман ва шаҳарлар учун жуда муҳим.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, компьютер, телефон, телевизор каби ускуналарнинг муҳим жиҳозлари кам миқдорда бўлса-да вольфрам аралашмасида олтин ва кумушдан ясалар экан. Уларни фақат ўз ишининг устаси бўлган мутахассисларгина ажратиб олишлари мумкин. Шунингдек, эски русумдаги компьютер ва телевизорлар кинескопида буғланган симоб мавжудлиги кўпчиликка яхши маълум бўлмаса керак. Агар бу кинескоплар ўзбошимчалик билан синдирилса ёки кесиб, ичи очилса, ўша симоб ҳавога ёки атрофга сочилиб кетади ва бу инсон соғлиги учун жиддий хавф-хатарларни келтириб чиқаради.
Яроқсиз телефон ёки компьютерларни аксарият ота-оналар болаларга ўйинчоқ сифатида бериб қўяди. Ушбу «ўйинчоқ» синган тақдирда саломатлик учун жиддий асорат туғдирмайди дея ҳеч ким кафолат беролмайди. Кўпчилик эса куйган ЛЕД чироқларини оммавий чиқиндихоналарга чиқариб ташлайверади.
«Тоза ҳудуд» тасарруфида бундай чиқиндиларни қабул қилиш марказларини кечиктирмасдан ташкил қилиш зарур.
Эрпўлат БАХТ
Мен Самарқанд вилоятидаги Зарафшон миллий табиат боғи илмий ходими сифатида узоқ йиллардан бери фаолият юритиб келяпман.
БатафсилЭл орасида «Эскини ямагунча эсинг кетади», деган ибора бор. Бугун биз шу гапни сал бошқачароқ – эскини йўқотгунча эсинг кетади, дея талқин қилмоқчимиз.
БатафсилАҳолининг экологик барқарор муҳитда ҳаёт кечиришини таъминлаш барча ислоҳотлар марказида турувчи энг долзарб масалалардан бири. Мусаффо ҳаво, тоза ичимлик сув, атрофимиздаги яшил олам, хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёж ҳар доим кундалик ҳаётимизнинг асосини ташкил қилади.
Батафсил