Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир
Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.
БатафсилБугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.
Илгари ҳар бир қишлоқда, ҳар бир маҳаллада ҳашарлар байрам руҳида ўтарди – ёшу қари қўлида супурги, юзида табассум, дилда хушнудлик билан ҳашарга чиқарди. Бу халқимизга хос фазилат, тозаликни иймондан деб билган миллатимизнинг асрлар давомида сақланиб келаётган анъанасидир.
Бугун ана шу руҳ янги мазмун билан тикланмоқда. Президентимиз ташаббуси билан 15 октябрдан 15 ноябргача мамлакатимизда «Тозалик ва озодалик ойлиги» деб эълон қилинди. Бу фақатгина озодалик эмас – инсон онгида экологик маданиятни мустаҳкамлаш, табиатга бўлган муҳаббатни янада кучайтиришга қаратилган ҳаётбахш ҳаракатдир.
Юртимиз бўйлаб маҳаллалар, таълим муассасалари, дам олиш масканлари ва йўл бўйлари обод бўлмоқда. Ҳашарларда ёшлардан тортиб кексаларгача, ҳар соҳадаги фидойи инсонлар иштирок этмоқда. Улар орасида, одатдагидек, Ўзбекистон Экологик партияси фаоллари, минглаб аъзолари ҳам бор.
Сирдарёда «Обод юрт» шиори амалда
Ўзбекистон Экологик партиясининг Сирдарё вилоят ҳамда Гулистон шаҳар кенгашлари ташаббуси билан Қурилиш техникуми ҳудудида катта ҳашар ташкил этилди. Техникум ўқитувчилари ва талабалари, партия аъзолари биргаликда хазон йиғишди, дарахтларга ишлов беришди, чиқиндиларни махсус жойларга олиб бориб ташлашди.
Бу фаолият орқали ёшларда экологик маданиятни ошириш, табиатни авайлаш ва ўз атрофига масъулият билан қараш туйғуси мустаҳкамланди.
Сурхондарёда экологик чорлов
Термиз шаҳрида «Обод юрт» эко-чорловига старт берилди.
Тадбир партиянинг Сурхондарё вилоят кенгаши ва Ёшлар ишлари вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Амударё дам олиш масканининг «Соҳил бўйи» ҳудудида ўтган ҳашарда ёшлар, эковолонтёрлар ва маҳалла етакчилари иштирок этиб, ҳудудни чиройли ва мусаффо ҳолатга келтиришди.
Бу фаолият фақат тозалик эмас – бирлашув, жамоавий меҳнат ва юртга муҳаббат рамзи бўлди.
Андижонда плоггинг акцияси
Андижон шаҳрида «Тозалик ва озодалик ойлиги» доирасида спорт ва экологияни бирлаштирувчи плоггинг акцияси ташкил этилди.
Бобур номидаги боғ ва унга туташ маҳаллаларда ўтган акцияда депутатлар, «Экология ва саломатлик» аёллар клуби аъзолари, «Ёш экологлар» қаноти ва волонтёрлар иштирок этди.
Ҳам югуриб, ҳам чиқинди йиққан ёшлар нафақат тозаликка ҳисса қўшди, балки аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишди. «Тоза муҳит – тоза тафаккур» ғояси билан барчага ўрнак кўрсатишди.
Навоийда 2 тоннадан зиёд чиқинди йиғилди
Кармана туманининг «Бўғчамол» маҳалласида Экологик партия Навоий вилоят кенгаши ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида «Тоза муҳит – соғлом келажак асоси» шиори остида экологик ҳашар ўтказилди.
Ўзига хос байрамга айланиб кетган акция давомида 50 нафардан ортиқ эковолонтёр 5 та гуруҳга бўлиниб, 2 тоннадан зиёд пластик, шиша ва маиший чиқиндиларни йиғиб чиқишди. Тадбир сўнгида фаол иштирокчилар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бу каби ҳаракатлар ёшларда масъулият туйғусини ошириб, уларни табиат муҳофазасига дахлдор авлод сифатида шакллантирмоқда.
Табиат – бизнинг умумий уйимиз. Унинг тозалигига бефарқ бўлиш – ўз уйингдаги озодаликни йўқотиш демакдир. Келинг, «Тозалик ва озодалик ойлиги»ни фақат бир ойлик эмас, балки бутун умрлик одатга айлантирайлик. Чунки тоза муҳит – соғлом миллат, соғлом миллат – обод юрт демакдир.
Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.
БатафсилМамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.
БатафсилМамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.
Батафсил