Экоолам      Бош саҳифа

Хўжайлида Экопартияга ишонч ошмоқда

Мамлакатимиздаги ҳар бир идора ва ташкилот фаолиятига баҳо берганда биринчи галда унинг халқ билан мулоқоти, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилишдаги саъй-ҳаракатига эътибор қаратилади.

Хўжайлида Экопартияга  ишонч  ошмоқда

Тўғри-да, эл корига ярамайдиган, халқ дардига панжа орасидан қарайдиган идора ва ташкилот масъулларини ҳурмат ва эҳтиром билан «ёшулли» деб бўладими ахир?!

Ўзбекистон Экология партияси Хўжайли туман партия ташкилоти бугун одамларнинг чинакам ҳамкорига айланган. Шу боисдан ҳам умид ва ишонч билан ташкилот эшигини чертиб келувчилар ортиб бормоқда. Қолаверса, Экопартиянинг туман Кенгаши депутатлари, фаоллари, минглаб аъзолари ҳам халқ билан бирга бўлиб, уларни тинглаш ва муаммоларини ўрганишни ўзларининг асосий вазифасига айлантиргани қувонарли ҳолдир.

Кўпчилик атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик мувозанатни сақлашда учраётган муммолар юзасидан шикоят қиларкан, уларни баратараф қилишда партия фаолларидан ёрдам сўрашади. Фаоллар эса бундай ишга ҳар доим камарбаста, «етса – молим, етмаса – жоним», қабилида жидду жаҳд билан кўмак беришга енг шимаради.

Баъзан эса Экологик партиянинг иш режаси мутлақо ўзгариб ҳам кетиши мумкин. Бунга эса ташкилотга унчалик ҳам алоқадор бўлмаган масалалардаги мурожаатларнинг келиб тушиши сабаб бўлади. Ана шундай пайтда ҳам хўжайлилик фаоллар «бу иш бизга тааллуқли эмас», деб ўтиришмайди. Маҳаллий ҳокимлик ва бошқа ҳамкор муассасалар билан масаланинг ижобий ҳал этилишига ёрдамлашадилар. Бундан эса одамлар мамнун бўлишиб, алқаб-алқаб кетишади.

Ўтган йили мурожаатлар асосида боқувчисини йўқотган ҳамда имконияти чекланган болаларга бадиий китоблар, кийим-кечак ва бош­қа зарур жиҳозлар тақдим қилинган эди. ЎЭП Хўжайли туман партия ташкилоти раиси Гулнора Сариева Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси депутати Дадахон Исақулов билан ҳамкорликда имконияти чекланган ўсмир-ўқувчи Нурлан Нуримбетовга илтимосига кўра қимматбаҳо қорақалпоқ дўмбираси совға қилган эди. Тумандаги имконияти чекланган бўлишига қарамасдан боқувчисини йўқотган болаларни қарамоғига олган Парвозхон Яхиева оиласига бадиий китоб­лар ва расм чизиш қуроллари туҳфа қилинди.

Хўжайли туман партия ташкилоти фаоллари жорий 2025 йилда ҳам бу каби савобли ишларни амалга ошириб келмоқда.

Айниқса, мурожаатларни ўз вақтида ўрганишга жиддий эъти­бор қаратилаётгани боис уларга нисбатан халқ ишончи ортиб боряпти.

Яқинда партия ташкилоти раиси Гулнора Сариева, туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими инспектори Н.Саъдуллаев ҳамда «Бўғмон» МФЙ раиси С.Бобожоновлар иштирокида махсус рейд ўтказилди. Жараён давомида Бўғмон маҳалласи Жалолиддин Румий кўчаси бошида чиқинди тўпланаётгани аниқланди. Бунинг, албатта, ўзига хос сабаби бор экан. Чунки маҳалла фуқаролар йиғини чиқиндиларни олиб кетиш бўйича «Тоза ҳудуд» корхонасининг туман бўлими билан ҳанузгача жамоавий шартнома тузмабди. Маҳаллада чиқинди ташлаш учун эса бирор бир махсус жой ҳам ажратилмабди. Аҳоли эса бошқа иложи йўқлигидан маиший чиқиндиларни кўча бошига уяверишибди.

Ушбу муаммо Гулнора Сариеванинг саъй-ҳаракати билан тегишли мутасаддилар ҳамкорлигида тезда бартараф қилинди. Хўжайли туман Ободонлатириш ҳамда «Тоза ҳудуд» ДУК бўлимини ишга жалб қилган ҳолда тоғдек уюлиб ётган чиқинди ташиб кетилди.

Дарвоқе, Хўжайли туман партия ташкилоти Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилотлари орасида энг намуналиларидан саналади. Бу ерда ҳужжат юритилиши, ижро интизоми, партия қарор ва топшириқларининг бажарилиш, шунингдек, жойларда экологик масалаларга оид тарғибот-ташвиқот ишлари бошқаларга андаза бўлаётгани мақтовга лойиқ.

– Биз ҳамиша бошқаларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш ва уларни ўз фаолиятимиз давомида амалда тадбиқ этишдан эринмаймиз, – дейди Гулнора Сариева. – Камчиликларимизни ўз вақтида яққол аниқлаш мақсадида эса бошқа туман ва шаҳар мутасаддилари, партия фаолларини Хўжайлига таклиф этиб, тажриба алмашишга чақириб турамиз. Ана шу тажриба бизнинг фаолиятимизнинг халқимиз томонидан эътироф қилинишига сабаб бўлмоқда.

Дарҳақиқат, қаердаки виждони ва руҳияти уйғоқ инсонлар меҳнат қилса, ўша жойда халқ фаровонлиги, юрт равнақи кўзга ташланади. Бунинг исботини билмоқчи бўлсангиз, Хўжайлига, албатта келинг!

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

🕔13:24, 20.07.2026 ✔37

Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

Батафсил
Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

🕔13:17, 20.07.2026 ✔40

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

🕔15:34, 09.07.2026 ✔67

Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

    ✔ 37    🕔 13:24, 20.07.2026
  • Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

    ✔ 40    🕔 13:17, 20.07.2026
  • Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

    Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 67    🕔 15:34, 09.07.2026
  • Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани –  экологик  фожиа

    Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани – экологик фожиа

    Ёзнинг иссиқ ва узун тунлари... Бутун оила жамулжам бўлиб ҳовлида ёки супада очиқ осмон остида ётишнинг гашти ўзгачада. Болалигимизда шундай дамларда кўзларимизни самога қаратганимизда, худди қора бахмал устига дурлар сочилгандек, минг-минглаган юлдузлар чарақлаб турарди.

    ✔ 91    🕔 09:48, 06.07.2026
  • Тоза шаҳар  ислоҳоти

    Тоза шаҳар ислоҳоти

    Чиқиндиларни тўғри тасарруф этиш ва унинг экология­да зарарини камайтириш масаласида дунё мамлакатлари турли ёндашувларни илгари сурмоқда. Шулардан бири Голландия тажрибаси ҳисобланади. 

    ✔ 77    🕔 09:38, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар