Экология      Бош саҳифа

Экологик маданият – табиатга муносабатимизни

Президентимизнинг 2025 йил 15 майдаги қарори билан тасдиқланган 2030 йилгача бўлган давр­да аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва фуқароларда экологик онгни шакллантириш бўйича муҳим стратегик ҳужжат сифатида миллий сиёсатимизнинг янги босқичини бошлаб берди.

Экологик маданият –  табиатга  муносабатимизни

Дунёдаги глобал экологик муаммолар, атмосферанинг ифлосланиши, сув танқислиги, биологик хилма-хилликнинг йўқолиши, иқлим ўзгариши ва табиий ресурсларнинг камайиши каби таҳдидлар йил сайин кўпайиб бормоқда. Ўзбекистон ҳам ушбу муаммолардан холи эмас. Ерларнинг шўрланиши, ҳаво сифати бузилиши, чиқиндиларни нотўғри бошқариш, яшил ҳудудлар кес­кин қисқариши каби ҳолатлар барча фуқароларнинг экологик билимли ва масъулиятли бўлишини талаб қилади.

Шу нуқтаи назардан, Концепциянинг қабул қилиниши нафақат долзарб, балки стратегик заруратдир. Жамиятдаги кўпгина экологик муаммоларнинг илдизи инсонларнинг табиатга нотўғри муносабати, бу борада етарли билим ва маданиятга эга эмаслиги каби омилларга бориб тақалади.

Табиатни фақат жазо орқали эмас, балки экологик таълим, тарбия ва маърифий ишларни кучайтириш билан муҳофаза қилиш самаралироқ экани амалиётда ўз исботини топган.

Қарор билан тасдиқланган концепция ва унга асосланган «йўл харитаси» орқали аҳолида экологик онг ва масъулиятни юксалтириш, фуқароларнинг экологик ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйи­ча хабардорлигини ошириш, давлат ва нодавлат ташкилотларнинг экологик фаоллигини қўллаб-қувватлаш каби бир қатор устувор мақсадлар белгилаб берилди.

Айниқса Концепцияда мактабгача таълимдан, олий таълимгача бўлган барча босқичларда экологик таълимнинг тизимли ва мажбурий жорий этилиши белгилангани таълим ислоҳотлари ва экологик барқарорликни бир нуқтада уйғунлаштиришга хизмат қилади. Бу эса табиатга нисбатан эҳтиёткор муносабатни шакллантириш, экологик хавфлардан хабардор ва ечимларга дахлдор ёш авлодни тарбиялашга замин яратади.

Депутат сифатида таъкидлаб ўтмоқчиманки, мазкур қарорнинг қабул қилиниши фақат Экология вазирлиги ёки таълим муассасалари учун эмас, жамиятнинг ҳар бир қатлами, ҳар бир фуқаро, ҳар бир депутат учун амалий вазифаларни белгилайди. Концепцияни ҳаётга татбиқ этишда қонунчилик ташаббуслари, маҳаллий Кенгашлар фаолияти, жамоатчилик назорати ва мониторинг тизимларини кучайтириш алоҳида аҳамиятга эга.

Шу сабабли, қарорда белгиланган вазифалар ижроси самарали бўлиши учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим деб ҳисоблайман:

– маҳаллий даражада экология масалалари бўйича алоҳида депутатлик назоратини жорий этиш;

– таълим муассасаларида экологик фанлар бўйича замонавий ўқув-методик базани яратиш;

– оммавий акциялар, кўргазмалар, экологик ҳашарлар, медиакампаниялар орқали аҳолининг барча қатламларини қамраб олиш;

– экологик сиёсат ва қонунчиликда жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш механизмларини кучайтириш ва бош­қалар.

2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси – бу бир қатор ташкилий тадбирлар йиғиндиси эмас, балки янги экологик дунёқарашни шакл­лантиришга қаратилган кенг қамровли ҳаракатлар дастуридир. Бу жараёнда давлат идоралари, таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари ва энг муҳими, оддий фуқароларнинг иштирокисиз мақсадларга эришиш мушкул.

Охирги йилларда соҳада кенг ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Чиқинди корхоналари учун 1 200 дан зиёд янги техника олиб берилди, маҳаллаларда чиқинди майдончалари қурилди, қайта ишлаш корхоналари сони 290 тага етди. Шу билан бирга, саноат ва маиший чиқиндилардан энергия ишлаб чиқариш, шу пайтгача қайта ишланмаётган қурилиш, кимё ва электрон чиқиндиларни утилизация қилиш бўйи­ча лойиҳалар йўлга қўйилди.

Бироқ, мамлакатимизда йилига ҳосил бўладиган 14 миллион тонна маиший чиқиндидан атиги 5 фоизи қайта ишланиши ҳали ҳам жиддий вазифалар борлигини кўрсатади. Президентимиз бу борада аҳолида экологик маданиятни боғча ва мактабдан бошлаб шакллантириш зарурлигини таъкидлади. Шунинг­дек, маҳаллаларда чиқинди ташиш техникаларининг ҳаракатини онлайн кузатиш, ижтимоий муассасаларни контейнерлар билан тўлиқ таъминлаш, қайта ишлашдан чиқадиган маҳсулотлардан иқтисодий самара олиш каби чоралар белгиланди.

Шубҳасиз, чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасидаги бу каби кенг кўламли ишлар Концепцияда назарда тутилган мақсадлар билан уйғун ҳолда амалга оширилса, жамиятда экологик дунёқарашни ўзгартириш ва барқарор келажак пойдеворини мустаҳкамлаш йўлида катта қадам бўлади.

Келажак авлод учун соғлом муҳит, тоза табиат ва экологик хавфсиз жамият яратиш, бугун қабул қилинаётган қарорлар ва ҳар биримиз томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар орқали таъминланади.

 

Ойбек ОТАМУРАТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Ер қаъри  ҳам муҳофазага  муҳтож

Ер қаъри ҳам муҳофазага муҳтож

🕔13:25, 20.07.2026 ✔34

Ер қаърини муҳофаза қилиш, экология ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масаласи Ўзбекистон Экологик партияси дастурий мақсадларида алоҳида кўзда тутилган. Партиядан сайланган депутатлар томонидан ушбу йўналишда доимий жамоатчилик ва депутатлик назорати олиб борилмоқда.

Батафсил
Биогаз технологияси –    «яшил» энергетиканинг    муҳим манбаи

Биогаз технологияси – «яшил» энергетиканинг муҳим манбаи

🕔13:22, 20.07.2026 ✔35

Бугунги кунда дунёда энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Табиий газ, нефть ва кўмир каби анъанавий ёқилғилардан ортиқча фойдаланиш эса экологик муаммоларни янада кучайтиради. Шу сабабли қайта тикланувчи энергия манбаларига қизиқиш тобора кучайиб бораяпти. Бу борада истиқболли йўналишлардан бири бўлган биогаз технологияси алоҳида аҳамиятга эга.

Батафсил
Елим  пакетлар: қулайликми  ёки экологик  муаммо?

Елим пакетлар: қулайликми ёки экологик муаммо?

🕔13:16, 20.07.2026 ✔34

Бугунги ҳаётимизни пластик пакетларсиз тасаввур қилиш қийин. Улар енгил, арзон ва қулай. Аммо ҳар бир қулайликнинг ўз баҳоси бор.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ер қаъри  ҳам муҳофазага  муҳтож

    Ер қаъри ҳам муҳофазага муҳтож

    Ер қаърини муҳофаза қилиш, экология ва саноат хавфсизлигини таъминлаш масаласи Ўзбекистон Экологик партияси дастурий мақсадларида алоҳида кўзда тутилган. Партиядан сайланган депутатлар томонидан ушбу йўналишда доимий жамоатчилик ва депутатлик назорати олиб борилмоқда.

    ✔ 34    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Биогаз технологияси –    «яшил» энергетиканинг    муҳим манбаи

    Биогаз технологияси – «яшил» энергетиканинг муҳим манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергия ресурсларига бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Табиий газ, нефть ва кўмир каби анъанавий ёқилғилардан ортиқча фойдаланиш эса экологик муаммоларни янада кучайтиради. Шу сабабли қайта тикланувчи энергия манбаларига қизиқиш тобора кучайиб бораяпти. Бу борада истиқболли йўналишлардан бири бўлган биогаз технологияси алоҳида аҳамиятга эга.

    ✔ 35    🕔 13:22, 20.07.2026
  • Елим  пакетлар: қулайликми  ёки экологик  муаммо?

    Елим пакетлар: қулайликми ёки экологик муаммо?

    Бугунги ҳаётимизни пластик пакетларсиз тасаввур қилиш қийин. Улар енгил, арзон ва қулай. Аммо ҳар бир қулайликнинг ўз баҳоси бор.

    ✔ 34    🕔 13:16, 20.07.2026
  • Экологик масъулият  талаби

    Экологик масъулият талаби

    Бугунги кунда саноат корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилиш нафақат иқтисодий самарадорлик, балки атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш нуқтаи назаридан ҳам ўта долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 72    🕔 15:56, 09.07.2026
  • Касбий  таълим инновацион талабларга мослашиши лозим Ёшлар нега техникумларда ўқишга интилмаяпти?

    Касбий таълим инновацион талабларга мослашиши лозим Ёшлар нега техникумларда ўқишга интилмаяпти?

    Ёшларни техникумларга кенг жалб этиш, таълим сифатини ошириш, меҳнат бозори талабларига мос кадрлар тайёрлаш ва таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир.

    ✔ 70    🕔 15:53, 09.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар