Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилМен Самарқанд вилоятидаги Зарафшон миллий табиат боғи илмий ходими сифатида узоқ йиллардан бери фаолият юритиб келяпман.
Муассаса ташкил қилинганига ярим аср тўлган бўлса-да, мустақиллик даврига, яна ҳам аниқроқ айтсам экология масаласи Янги Ўзбекистон сиёсатининг устувор йўналишига айланганидан сўнг табиат муҳофазасига оид катта ислоҳотларга гувоҳ бўляпмиз.
Айниқса, охирги ўн йилликда салмоқли ишлар амал оширилди. 2018 йилда миллий табиат боғи сифатида қайта ташкил қилиниб, ҳудуддаги ҳар бир гиёҳ ва жониворлар муҳофазасига эътибор янада кучайтирилди. Қарийб 2 минг 500 гектарни ташкил этувчи боғ ҳудуди янги ва замонавий тарзда муҳофаза қилиниши учун барча имкониятлар яратилди. Миллий боғда 300 дан ортиқ ўсимликлар тури аниқланган. Балиқларнинг 18, амфибия ва судралиб юрувчиларнинг 12, қушларнинг 218, сут эмизувчиларнинг 26 тури яшайди. Миллий табиат боғида хизмат қилаётган ҳар бир ходим ўзини яшил келажакни муҳофаза қилишга масъул, деб ҳисоблайди.
Юртимизда ўнлаб шундай миллий табиат боғларининг барпо этилиши Қизил китобга киритилган ноёб турларни сақлаб қолиш, муносиб тарзда асраб-авайлаш ва кўпайтиришда Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам позициясини намойиш этмоқда. Бу орқали мураккаб экологик масалаларга оқилона ечим топилмоқда.
Чегара билмас табиий офатлар, иқлим ўзгариши ва экологик фожиаларнинг олдини олишда миллий табиат боғлари ўзига хос салмоқли куч экани алоҳида эътироф этилмоқда. Бундай ҳудудлардаги табиий шароит нафақат ўсимлик ва ҳайвонот олами, тоғ ва даштлар, дарё ва кўллар, тупроқ ва сув иншоотлари учун ҳам барқарор муҳофаза вазифасини бажариб келмоқда.
Халқаро ҳамжамият Янги Ўзбекистоннинг бу борадаги саъй-ҳаракатларига хайриҳохлик билдираётган, Ўзбекистон ташаббуси энг юқори доираларда қўллаб-қувватланаётгани фикримизнинг ёрқин далилидир. Барқарор ривожланиш йўлидаги бундай ишлар келгусида янада юксак марраларга етишига ишонамиз.
Эркин ХОЛМОНОВ,
Зарафшон миллий табиат боғи илмий ходими
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил