Жорий йил энг улуғ, энг азиз айёмимиз – мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» деган эзгу ғоя асосида кенг нишонланди.
Янги Ўзбекистон боғида ўтказилган тантанали маросимда Президентимиз иштирок этди ва нутқ сўзлади. Маърузада нафақат ўтган йиллар мобайнида қўлга киритилган натижалар, балки келгуси тараққиётнинг асосий йўналишлари ҳам белгилаб берилди.
Хусусан, «яшил иқтисодиёт» ва экологик барқарорлик йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар, юртимизнинг узоқ муддатли тараққиётида ҳал қилувчи омил сифатида таъкидланди.
Дарҳақиқат, барқарор энергия – иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш пойдеворидир. Охирги саккиз йилда мамлакатимизда аҳоли сонининг ортиши ва иқтисодий ўсиш туфайли энергияга талаб кескин ошди. Натижада абонентлар сони 25 фоизга кўпайиб, электр энергияси истеъмоли 54 фоизга ўсди. Бу жараёнда «яшил энергия»га эътибор қаратилгани муҳим аҳамиятга эга.
Электр ишлаб чиқариш қуввати 2016 йилдаги 59 млрд киловатт соатдан 2024 йилга келиб 85 млрд киловатт соатга етди. Келгуси йилда бу рақам 97 млрд киловатт соатдан ошиб ўтиши кутилмоқда. Энг муҳими, «яшил энергия» улуши жами генерациянинг 30 фоизига етди.
2030 йилга қадар «яшил» иқтисодиётга ўтиш ҳамда «Ўзбекистон 2030» стратегиясида белгилаганидек, мамлакатда «яшил энергия» улушини 54 фоизга етказиш режалаштирилган. Ушбу мақсадга 35 млрд долларлик тўғридан-тўғри инвестициялар йўналтирилади. Бу билан нафақат энергетика тизимида барқарорлик таъминланади, балки янги иш ўринлари, илғор технологиялар ва экологик тоза муҳит яратилади.
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар халқимизнинг экологик маданиятини юксалтириш билан бирга, табиий муҳитни асрашга ҳам катта ҳисса қўшмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар келажак авлодларга унумдор ер, зилол сув ва мусаффо ҳаво мерос қолдиришдек муқаддас бурчни англатади.
Яшил шаҳарлар – янги цивилизация мезонидир. Сўнгги саккиз йилда мамлакатда 31 миллион квадрат метрдан зиёд уй-жой қурилди. Бу тарихий натижа аҳоли турмуш даражаси ва шаҳар инфратузилмасини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқди.
Энди «яшил шаҳар» стандартларига асосланган ривожланиш даври бошланмоқда. 2030 йилга қадар барча шаҳарларимизда яшиллик даражаси 30 фоизга етказилади. Бу ташаббус эса фуқаролар саломатлиги ва ҳаётий муҳит сифатини кескин яхшилашга хизмат қилади.
Ўзбекистоннинг янги босқичдаги тараққиёт стратегияси – иқтисодий ўсишни экологик барқарорлик билан уйғунлаштиришдир. Нутқда қайд этилган мақсадлар мамлакатимизда «яшил иқтисодиёт»ни устувор йўналиш сифатида белгилаб берди. Бу йўлдаги ишлар нафақат миллий манфаатлар, балки бутун инсониятнинг барқарор келажагига ҳам хизмат қилади.
Наврўзбек ЮСУПОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎЭП фракцияси аъзоси
Экологик назорат – замонавий саноат талаби
🕔18:01, 16.04.2026
✔50
Бугун саноат тармоқларини ривожлантиришда нафақат иқтисодий самарадорлик, балки экологик хавфсизлик меъёрларига риоя этиш ҳам устувор вазифага айланди. Экологик партия вакиллари томонидан ишлаб чиқариш корхоналарида ўтказилаётган ўрганишлар айнан шу мақсадга йўналтирилган.
Батафсил
Янги Бунёдобод: муаммолар тизимли ҳал қилинмоқда
🕔18:00, 16.04.2026
✔46
Маҳаллаларда халқ депутатлари томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар аҳолининг ҳаётий муаммоларини тинглаш, уларга амалий ечим топиш ва ижтимоий адолатни таъминлашда муҳим механизмга айланди.
Батафсил
Ер ости сув ресурслари – жамоатчилик назоратида
🕔18:00, 16.04.2026
✔47
Глобал иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларидан, айниқса, ер ости захираларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш стратегик аҳамиятга эга. Бу жараёнда соҳадаги норматив ҳужжатлар ижросини таъминлаш ва тизимли мониторинг тадбирларини ўтказиш экологик барқарорликнинг асосий гаровидир.
Батафсил