Давр нафаси      Бош саҳифа

Яшил келажак ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

Бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигини кенг нишонлаяпмиз. Ўтган даврда, айниқса, сўнгги саккиз йилда бошланган ислоҳотлар ва уларнинг дастлабки натижаларини табиатнинг «регенерация» ҳодисасига менгзаш мумкин. Жамиятнинг барча соҳа ва қисмларигача қамраб олган бу янгиланишларга таъсир кўрсатган ана шу «куч» – Президент Шавкат Мирзиёев!

Яшил келажак  ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

Дунё ҳамжамияти Ўзбекистон экологик барқарорликка эришиш, иқлим ўзгаришига мослашиш, демократия, инсон ҳуқуқлари, гендер тенглик, тинчлик ва хавфсизлик, барқарор ривожланиш борасида ўта илғор ва фаол сиёсат юритиб, ибрат бўладиган даражада изчил ислоҳотларни амалга ошираётганини тан олмоқда.

 

Оролга қайтган ҳаёт

Аср фожиасига айланган Орол денгизининг қуриши бутун минтақа бўйлаб кенг кўламдаги ижтимоий-иқтисодий, экологик муаммоларга сабаб бўлди. Чекинган денгиз ўз ортидан улкан Оролқум чўлини, туз-чанг шамолларини қолдирди. Теварак-атрофдаги ҳудудда яшаш бутунлай қийинлашиб қолди, ҳаёт издан чиқди. Бундай аянчли шароитни ўнглаш, ҳаётни изга тушириш мумкинлигига, очиғи, кимнидир ишонтириб ҳам бўлмасди, ўшанда.

Президентимизнинг қатъий иродаси табиатнинг ана шу улкан синовига ҳам бардош берди. Глобал исиш муаммоси кучайиб, ёғингарчилик камаяётган бугунги асримизда Орол денгизини қутқариш бутунлай имконсиз бўлса-да, олимлар, экологлар, умуман, кенг жамоатчиликка кутулмаган бошқа йўлни кўрсатди давлатимиз раҳбари. Бундай шароитда энг тўғри йўл – борини асраб қолиш, фожиа таъсирини камайтириш, одамлар ҳаётини осонлаштириш эди.

Орол фожиаси ҳақида шу пайтгача ҳам катта-катта минбарларда айтиб келинган. Жуда кўп халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда лойиҳалар ҳам ишлаб чиқилган. Лекин бир нарсани тан олиш керак: 2018 йилнинг кузига келибгина Оролда амалий ишлар бошланди.

Давлатимиз раҳбари Мўйноққа ташрифи чоғида олимлар билан маслаҳатлашиб, у ерда шўрга чидамли ўсимликлар экиш вазифасини белгилаб берди. Оролнинг сув қуриган ҳудудида саксовул, қорабўроқ, қандим, черкез каби чўл ўсимликларидан иборат «яшил қопламалар» – ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишга киришилди. Мустақилликнинг дастлабки 30 йилида Оролнинг қуриган тубида қарийб 300-325 минг гектарда ўрмонзор ташкил этилган бўлса, сўнгги беш йилда Оролқумда қарийб 2 млн гектар майдонга «яшил қоплама»лар барпо этилди.

Ўрмонзорлаштириш ишлари ҳозир ҳам мунтазам давом эттирилмоқда. Ҳар йили мингдан зиёд техника, 2000 нафаргача аҳоли, ишчи-ходим ва механизаторларнинг фидокорона меҳнати эвазига улкан майдон яшилликка бурканмоқда. Муҳими, табиат тикланмоқда, ҳаёт изга тушмоқда.

Оролни қутқариш эмас, юз берган фожиага ечим топишнинг бу оқилона йўли бутун мамлакатимиз бўйлаб кенг жамоатчиликнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатига, ҳар бир юртдошимизнинг қалб амрига айланди. Халқимиз бирлашди ва дунё жамоатчилиги кўз ўнгида денгиз ортидан чекинган ҳаёт яна изга туша бошлади.

Бугун Мўйноққа борган инсон ана шу улкан меҳнатлар натижасини ўз кўзи билан кўриши мумкин. Яқиндагина аҳоли кўчиб кетишдан бошқа илож қолмаган бу ҳудуд ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан бутунлай тикланди. Мавжуд табиий ва меҳнат ресурс­ларидан тўлиқ ҳамда самарали фойдаланиш йўлга қўйилди. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш эвазига аҳоли ҳаёт даражаси ва сифати сезиларли ошди.

 

Олам бўйлаб қулоч ёйган ташаббус

Ўзбекистон океанлардан анча узоқда жойлашган ва биз учун тоза ҳавони таъминлаб бериш, иқлимни мўтадиллаштиришнинг ягона манбаи бу – дарахтлар. Юртимизнинг иқлим шароитида дарахт чиндан ҳам ҳаёт-мамот масаласидир. Буни бугун англаб етмасак, келажакда кутиладиган катта хавфларга қарши ҳаракатни бугундан бошламасак, эртага кеч бўлиши тайин.

Шу маънода, Президентимиз ташаббуси билан бошланган «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати табиатнинг кутилаётган ана шу улкан синовига муносиб жавоб бўлди. Бу ҳаракат келажак авлодлар олдидаги чинакам виждон ишига айланди.

Ушбу лойиҳа билан ҳар йили 200 млн туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, 2030 йилга қадар юртимизнинг яшиллик даражасини 30 фоизга етказиш, ўрмон билан қопланганлик даражасини эса 8 фоиздан 15 фоизга етказишдек улуғвор мақсадлар қўйилди.

Мана, ўтган тўрт йилнинг баҳор ва куз мавсумларида республика бўйича жами 872 млн туп кўчат ва буталар экилди. Жорий йил баҳорги экиш вақтида маҳаллалар ва аҳоли томорқалари атрофида, дарё, канал, ариқ ва зовурлар бўйларида, автомобиль йўли ва темирйўл четларидаги ҳудудларда жами 137 млн тупдан зиёд манзарали ва мевали дарахт­лар экилди.

Эътиборлиси, кўчат қандай суғорилади, қандай парваришланади – ҳамма-ҳаммаси ҳал этилмоқда. Мисол учун, жорий йилнинг ўзида янги экилган кўчатларни суғориш учун 90 та янги сув чиқариш қудуқлари қазилди, 478,4 км масофада суғориш тармоқлари тортилди. Суғориш тизими яратиш имкони бўлмаган ҳудудларда кўчатларни суғориш учун 460 та техника бириктирилди.

Ҳар бир мавсум бошланишида давлатимиз раҳбарининг ўзи бош бўлиб, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экишда қатнашди, бутун халқимиз учун намуна кўрсатди. Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий мамлакатлар раҳбарлари, нуфузли ташкилотлар вакилларининг Президентимиз ҳамроҳлигида, албатта, дарахт экиши ўзига хос анъана тусини олди. Бу Ўзбекистоннинг экология ва атроф-муҳит муҳофазасига оид қатъий сиёсатини ифода этади.

 

«Яшил» иқтисодиёт – келажак сари йўл

Кейинги пайтларда қаердадир табиий ресурсларни ўзлаштириш ё ишлаб чиқаришнинг қайсидир соҳасини йўлга қўйиш экологиянинг бузилишига, атроф-муҳит зарарланишига олиб келаётганини ҳаммамиз кўриб турибмиз. Биз иқтисодий ривожланиш йўлидан борар эканмиз, бундай акс таъсирларга ё табиат инжиқликларига учраганда қандай чоралар кўряпмиз?

Айни шу ўринда Президентимиз оқилона йўл тутди. Дунё қаёққа қараб кетяптию, табиат бизга нималарни ҳозирлаб қўйганини анча олдиндан кўра олди. Ўзбекистон иқтисодининг келажаги «яшил» энергия, сувдан оқилона фойдаланиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш эканини бундан етти йил муқаддам БМТ минбаридан туриб баралла айтди. Орадан кўп ўтмай, бошланган эзгу саъй-ҳаракат ўз натижасини кўрсата бошлади.

2021 йилгача мамлакатимизда «яшил» энергетика улуши нолга тенг бўлган бўлса, икки йил ўтиб, 16 фоизга етказилди. Қисқа даврда 16 фоизга етказиш – бу ҳазилакам иш эмас.

Бу рақамлар Ўзбекистоннинг бугунги «яшил» иқтисодини янада ёрқин ифода этади. 2025 йил якунигача 12 та қуёш ва 4 та шамол электр станцияси, 12 та энергия сақлаш тизимини ишга тушириш мўлжалланмоқда.

Мамлакатимизда электр энергияси ишлаб чиқаришнинг 86 фоизи иссиқлик электр станциялари ҳиссасига тўғри келади. Ушбу ИЭСларда йилига 17 млрд метр куб табиий газ сарфланмоқда. Ваҳоланки, шунча газни қўшимча қиймат яратиш жараёнларига йўналтириш мумкин. Бу эса, ўз навбатида, ижтимоий муаммоларни ҳам ҳал этиш имкониятини яратади.

Сўнгги йилларда юртимизда 3,5 ГВт қувватга эга 16 та қуёш ва шамол электр станциялари, 160 МВт қувватга эга 5 та гидроэлектр станция ҳамда 1,8 ГВт қувватга эга энергия сақлаш қувватлари ишга туширилди. Бу янги иш ўринлари, кафолатланган даромад ва аҳоли фаровонлигининг ошиши билан бирга атмосфера ҳавосининг тоза бўлишига хизмат қилаётир.

 

Дунё эътирофи

Президентимиз 2023 йил 18 октябрь куни Пекин шаҳрида бўлиб ўтган «Бир макон, бир йўл» халқаро форумида Марказий Осиёда «яшил» тараққиёт соҳасидаги мақсадларга эришиш йўлида фикр алмашиш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун Самарқанд халқаро иқлим форумини ўтказиш ташаббуси билан чиққан эди.

Ўзбекистондаги аномал об-ҳаво шароитлари, тез-тез юз бераётган қурғоқчилик ва чанг бўронлари, ерларнинг шиддат билан деградацияга учраши ва чўлланиши, биохилма-хилликнинг камайиши кўринишида намоён бўлаётган мураккаб экологик вазиятга тўхталиб, Марказий Осиё жаҳондаги иқлим ўзгариши оқибатларидан энг кўп зарар кўраётган минтақалардан бири эканини қайд этган эди.

Мамлакатимиз етакчисининг нақадар узоқни кўра олиши ва минтақадаги мавжуд экологик вазиятга халқаро жамоатчилик эътиборини қарата олгани боис ҳам бу ташаббус Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, давлат ва ҳукуматлар етакчилари, халқаро ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланди. Самарқандда илк бор Халқаро иқлим форуми ўтказилди. Мана шу катта воқеанинг ўзи Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон иқлим муаммоларини ҳал қилиш борасида қатъий позицияда эканини кўрсатди.

Мазкур йирик анжуман давомида Ўзбекистоннинг экологик барқарорлик, «яшил» иқтисодий тараққиёт ва иқлим ўзгаришига қарши курашишдаги қатъий позицияси юксак эътироф этилди.

Айнан давлатимиз раҳбари томонидан тақдим этилган Марказий Осиёда иқлим ўзгаришига мослашиш стратегияси бир овоздан маъқулланди.

Президентимиз томонидан БМТнинг юксак минбаридан туриб умумбашарий экологик муаммоларни ҳамкорликда ҳал этиш борасидаги билдирган ташаббуслари эвазига 12 та резолюция қабул қилинди. Бу эса дунёда мамлакатларнинг барқарор ривожланишида муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қиляпти.

Мазкур резолюцияларнинг 5 таси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга қаратилган бўлиб, улар миллий қонунчиликни халқаро стандартлар билан уйғунлаштиришга замин яратмоқда.

Шу йилнинг май ойида БМТнинг собиқ Бош котиби, Глобал яшил ўсиш институти Ассамблеяси президенти Пан Ги Мун билан учрашганимда унинг қуйидаги фикри эътиборимни тортди: «Мен Бош котиб сифатида фаолият бошлагунимга қадар БМТда экологик масалалар, айниқса, иқлим ўзгариши масалаларига одатий масала сифатида қаралар эди. Фаолиятим давомида экологияга кўпроқ эътибор қаратишга ҳаракат қилдим. Аммо Президент Шавкат Мирзиёевга раҳмат, у экология ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ долзарб масалаларга бутун дунё эътиборини қарата олган ва бу соҳада доимий ташаббуслар кўрсатаётган камдан-кам давлат раҳбарларидан биридир. Биргина Орол муаммоси мисолида дунё ҳамжамияти нигоҳини экологик масалалар томон бурди. Ўзбекистон ва унинг раҳбари бу борада дунёга намуна кўрсатмоқда», – деди у. Бу, шубҳасиз, сўнгги йилларда Ўзбекистонда ортга қайтмас тус олган демократик ислоҳотларнинг амалий натижасидир.

Қутлуғ сана – мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги арафасида бир нарсани кўнгилдан кечираман. Ўтган йиллар давомида бу халқ қанча машаққатларни кўрди, қанча синовларда тобланди. Янги Ўзбекистон сифатида шаклланиб, янада барқарор йўлга тушиб олди. Энди биз фақат эртанги кунга кўз тикиб яшайдиган эмас, ислоҳотлар самарасини ҳозирданоқ кўриб, баҳраманд бўладиган даврга етиб келдик. Бугунги кунимиз ва эртамиз фаровонлиги эса, ҳаммамизнинг энг катта муваффақиятимиз, бахтимиздир.




Ўхшаш мақолалар

Яшил келажак  ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

Яшил келажак ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

🕔09:08, 08.09.2025 ✔13

Бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигини кенг нишонлаяпмиз. Ўтган даврда, айниқса, сўнгги саккиз йилда бошланган ислоҳотлар ва уларнинг дастлабки натижаларини табиатнинг «регенерация» ҳодисасига менгзаш мумкин. Жамиятнинг барча соҳа ва қисмларигача қамраб олган бу янгиланишларга таъсир кўрсатган ана шу «куч» – Президент Шавкат Мирзиёев!

Батафсил
Ўзбекистон ШҲТда  «яшил» оламни яратмоқда

Ўзбекистон ШҲТда «яшил» оламни яратмоқда

🕔09:07, 08.09.2025 ✔10

Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси нафақат минтақа, балки бутун Евроосиё макони учун стратегик аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
«Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади –  инсонга эътибор»

«Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади – инсонга эътибор»

🕔17:43, 29.08.2025 ✔38

Истиқлол ҳар бир ватандошимизнинг нурли тақдири, фаровон ҳаёти ва баркамол келажагини таъмин этаётганига бугун барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунинг ортида тўғри танланган ва йўлга қўйилган сиёсий ирода ҳамда фидокорона меҳнатлар турибди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил келажак  ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

    Яшил келажак ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

    Бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигини кенг нишонлаяпмиз. Ўтган даврда, айниқса, сўнгги саккиз йилда бошланган ислоҳотлар ва уларнинг дастлабки натижаларини табиатнинг «регенерация» ҳодисасига менгзаш мумкин. Жамиятнинг барча соҳа ва қисмларигача қамраб олган бу янгиланишларга таъсир кўрсатган ана шу «куч» – Президент Шавкат Мирзиёев!

    ✔ 13    🕔 09:08, 08.09.2025
  • Ўзбекистон ШҲТда  «яшил» оламни яратмоқда

    Ўзбекистон ШҲТда «яшил» оламни яратмоқда

    Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси нафақат минтақа, балки бутун Евроосиё макони учун стратегик аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 10    🕔 09:07, 08.09.2025
  • «Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади –  инсонга эътибор»

    «Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади – инсонга эътибор»

    Истиқлол ҳар бир ватандошимизнинг нурли тақдири, фаровон ҳаёти ва баркамол келажагини таъмин этаётганига бугун барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунинг ортида тўғри танланган ва йўлга қўйилган сиёсий ирода ҳамда фидокорона меҳнатлар турибди.

    ✔ 38    🕔 17:43, 29.08.2025
  • Парламент қонунларнинг  қатъий ижросини ҳам сўрайди

    Парламент қонунларнинг қатъий ижросини ҳам сўрайди

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Қуйи палата минбарида мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлиги учун муҳим бўлган бир қатор масалалар кўтарилди.

    ✔ 58    🕔 09:19, 25.08.2025
  • Самарали парламент назорати ва халқ  билан очиқ  мулоқот

    Самарали парламент назорати ва халқ билан очиқ мулоқот

    Она табиатни, атроф-муҳитни асраб-авайлаш барчамизнинг асосий бурчимиз. Экологик муҳит бузилса, нафақат инсонга, балки ер, сув, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсига зарар етиб ифлосланади, зарарланади.

    ✔ 60    🕔 09:19, 25.08.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар