Энди дорилар электрон рецепт асосида тайинланади
Ўтган ҳафтада ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди.
БатафсилБугун кундалик турмушимизда пластикдан қочиб қутула олмайдиган ҳолатга келдик. У қўлимиздаги идишларда, бозор сумкаларимизда, ҳатто озиқ-овқатимизда ҳам бор.
Аммо энг даҳшатлиси – пластик ҳозир нафасимизга қадар кириб келгани. Яъни, биз уни кўрмаймиз, ҳис қилмаймиз, аммо ҳар бир нафасимиз билан ўпкамизга юборяпмиз. Франция олимларининг хулосасига кўра, инсон кунига ўртача 68 мингта микропластик заррачани ютади. Бу эса инсоният соғлиғи учун кўзга кўринмас, аммо кучли хавфдир.
Олимларнинг даҳшатли хулосаси
Франциянинг Тулуза университети олимлари фикрича, микропластик моддаларнинг ҳаводаги миқдори илгари исботланганидан анча кўп бўлиб, хоналар ва автомобиль салони каби ёпиқ жойларда уларнинг миқдори янада ошади.
Тадқиқотдан маълум бўлишича, ёпиқ жойлар ҳавосида аниқланган заррачаларнинг аксарияти, яъни 90 фоиздан ортиғи 10 микрометрдан кичик бўлиб, инсон нафас олаётганда уларни сезмайди. Шунга қарамай, заррачалар ўпканинг энг чуқур қисмларигача етиб боради ва саломатликка салбий таъсир кўрсатади.
Аввалги тадқиқотларда эътибор асосан йирикроқ (20-200 микрометр) ўлчамдаги заррачаларга қаратилган эди. Бироқ айнан майда заррачалар (1-10 микрометр) саломатлик учун энг хавфлиси деб топилди. Улар ўпканинг алвеолаларигача етиб боради.
Алвеолалар ўпканинг энг чуқур, майда пуфакчали тузилмалари бўлиб, улар нафас олиш тизимининг энг муҳим бўлаги ҳисобланади, чунки айнан шу жойда кислород ва карбонат ангидрид газлари алмашинуви содир бўлади. Пластик зарралар эса нафақат газ алмашинув жараёнига халақит беради, балки тўқималар ва иммун тизимига ҳам зарар етказади.
Янада аниқ кўрсаткичларга эга бўлиш учун олимлар ўз яшаш жойлари ва автомобилларида махсус тест ўлчовлари ўтказди. Улар Раман спектроскопияси ёрдамида 16 та ҳаво намунасини таҳлил қилди. Натижада хонадонлардаги бир куб метр ҳавода ўртача 528 та, автомобиль салонларида эса 2 238 та микропластик аниқланди. Аммо бундай фарқ статистик жиҳатдан аҳамиятли эмас, чунки маълумотлар катта тафовутлар билан ўзгариб туради.
Йиғилган маълумотлар ва илгари чоп этилган илмий мақолаларга асосланиб, тадқиқотчилар пластик зарралари ютилиш даражасини ўрганиб чиқди. Уларнинг ҳисоб-китобига кўра, инсонлар ҳар куни 10 — 300 микрометр ўлчамдаги 3 200 та микропластик ва 1 — 10 микрометр ўлчамдаги 68 000 та микропластик зарраларини нафас орқали қабул қилади. Бу кўрсаткич аввалги статистикадан қарийб 100 баробар кўпдир.
Бу саломатлик учун қанчалик хавфли?
Тадқиқот муаллифлари бу заррачалар инсон кўзига кўринмаслигини, бироқ соғлиққа жиддий таҳдид солишини таъкидламоқда. Улар ўпкага тушгач, заҳарли моддалар ажрата бошлайди ва бундай токсинлар ҳатто қон томирларига ҳам ўтиб кетади. Бу эса юрак-қон томир касалликлари, яллиғланишлар ва иммун тизими муаммоларини келтириб чиқаради.
Хавотирли жиҳатлардан бири шундаки, энг катта миқдордаги пластик зарралари айнан автомобиль салонларида аниқланган. Бу эса ҳар куни энг кўп вақтини машинада ўтказадиган миллионлаб одамлар учун хавфлидир. Олимлар бу борадаги тадқиқотларни кенгайтиришни ва микропластикнинг соғлиққа таъсирини чуқурроқ ўрганишни таклиф этмоқда. Чунки унинг организмга зарари ҳануз тўлиқ ўрганилмаган, аммо у бир қатор жиддий касалликлар ва ҳатто руҳий саломатлик муаммолари билан боғлиқлиги аллақачон илмий жиҳатдан тасдиқланган.
Шаҳруза САТТОРОВА тайёрлади.
Ўтган ҳафтада ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди.
БатафсилЗамонавий ҳаёт ритми биздан тезкорликни талаб қилаётгани бор гап. Улар орасида энг оммабопи – тез тайёрланадиган егуликлар (фаст-фуд) ва қайта ишланган саноат маҳсулотлари эканлиги ҳам ҳақиқат.
БатафсилТан саломатлигига иккита ҳапдори билан эришиб бўлмайди. Аввало, инсон соғлом овқатланиши, озода турмуш тарзи, бадантарбия ва замонавий тиббиёт уйғунлиги билан ҳамоҳанг яшамоғи лозим.
Батафсил