Саломатлик      Бош саҳифа

Миннатдорлик ризқни кўпайтириб, умрни узайтиради

Тан саломатлигига иккита ҳапдори билан эришиб бўлмайди. Аввало, инсон соғлом овқатланиши, озода турмуш тарзи, бадантарбия ва замонавий тиббиёт уйғунлиги билан ҳамоҳанг яшамоғи лозим.

Миннатдорлик  ризқни кўпайтириб,  умрни узайтиради

Яна бир муҳим жиҳат эса, кўнгил хотиржамлигидир. Табобат ва тарих фанлари доктори, академик Алижон ЗОҲИДОВ айни мавзуда фикрларини билдирди.

– Юртимиз мустақилликка эришганидан буён соғлиқни сақлаш тизимида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, аёлларнинг ҳомиладорлик скринингига эътибор, халқ табобати ва хусусий клиникаларга имкониятлар берилиши ижобий ислоҳотлардандир, десак, муболаға бўлмайди, – деди
А.Зоҳидов. – Дарҳақиқат, соғлом яшашни истаган ҳар бир инсон кунига 5-10 чақирим югуриши, умуртқани тортувчи машқларни бажариши, ҳар фасл бошида 10 кунча парҳез қилиши орқали тана вазнини мутаносиб сақлаши мумкин. Шу билан бирга, доривор ўтлар дамламасидан ичиш, иссиқ ванна қабул қилиш, энг муҳими, асабни асраб, биров билан кераксиз баҳсу мужодалага киришмаслиги муҳим.

Шу ўринда табиийки, ҳар бир нарсага шукроналик ҳам, ризқни кўпайтириб кенгайтириб, умр узайишига олиб келади. Японияда ёши 100 дан ошган беш мингдан ортиқ одам ўрганилганида исботланганки, уларнинг барчаси ҳаётга ижобий назар ва миннатдорлик билан боқадиган, оиласи бағрида яшаган ҳамда қон босими нисбатан паст одамлар экан.

Ҳақ таоло ҳар бир инсоннинг ризқини ўлчаб беради, аммо кимдир ана шу ризқни 30 йилда еб тугатса, бошқалари юз йилга етказиб истеъмол қилади. Кунига икки бор таом истеъмол қилиш инсон жисмининг барқарорлигига ижобий таъсир этиши исботланган.

Бугунги кунда эркак кишилардаги қориндорлик муаммоси сир эмас. Бундай касаллик ва мубталолик­лар инсонга содда тилда айтганда, ҳали бирор марта фойда келтирмаган, шунингдек, ножўя таъсирлар ва асоратлар келтириб чиқарган, холос.

Ижтимоий тармоқларни кузатганда, турли мавзулар қаторида қон суюлтирувчи дори воситаларининг турган-битгани зиён деган фикрларга кўзим тушди. Унга кўр-кўрона эргашувчилар ҳам кўпайди. Японияда қон суюлтирувчи препаратларни 40 ёшдан қабул қилиш дастурга киритилган, қарши кўрсатмаси бўлмаса, ҳамма бирдай қабул қилади.

Маълумотларга таянадиган бўлсак, дунёда 70 фоизга яқин ўлим қон қуюқлашиши ва босим юқорилиги, юрак қон-томир касалликларидан юз беради. Бу борада седана ёғининг хусусиятига ҳам ишониш мумкин. Айниқса, баҳорги ва кузги ўтиш даврларида унинг нафи беқиёс.

Хулосага келадиган бўлсак, касалликларнинг шифоси аслида инсоннинг ўзига боғлиқ – миннатдорлик туйғусининг фазилатини эса барча дарднинг давоси сифатида айтишимиз мумкин. Бугун кўзимизни қувонтирадиган, яшашга бўлган иштиёқимизни оширадиган эзгу амалларни минглаб топишимиз мумкин. Улар юртимиздаги ислоҳотлар фонида қулоч ёймоқда.

Юртимиз мустақиллигининг ўттиз тўртинчи йилига қандай мақсадлар ва ютуқлар билан келдик, ўтган даврда эришолмаган ниятларимиз учун қандай умидларни туймоқдамиз, мана шулар ҳақида ўйлаб, улуғ марраларни кўзлаган инсон соғлом фикр билан яшаши табиий. Ишонч билан айтиш мумкинки, Президентимизнинг жамиятимиз аҳли, жумладан, ёшларга яратаётган имкониятлари ҳам, халқни рози қилиш, ҳаётдан миннатдорлик туйғуларини кенгайтиришга қаратилгани билан муҳим саналади.

Таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда тиббиёт учун маблағлар 6 карра оширилди, сифатли тиббий хизматлар маҳаллагача туширилди.

Юқори технологик тиббий хизматлар учун аҳолимиз олдин фақат пойтахтга келарди. Ҳозир бундай амалиётларнинг 400 дан ортиғи вилоят ва туманларнинг ўзида бажарилмоқда. Турмуш шароитлар яхшиланиб бораётгани натижасида ўртача умр кўриш даражаси 73,8 ёшдан 75,1 ёшга узайди.

«Биз таълим-тарбия учун, аҳоли саломатлиги учун, муаллим ва шифокорларни қўллаб-қувватлаш учун қанча куч ва маблағ керак бўлса, барчасини сафарбар этамиз», – деди Президент «Янги Ўзбекистон» боғида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигига бағишланган байрам тадбирида.

Бундай руҳлантирувчи сўзлар инсонни қалб гўзаллиги билан яшатиб, юртимизни яшнатади, миннатдорликни оширади. Энг муҳими, шу юртга фидокорона хизмат қилиш йўлида ҳар бир инсон ўз саломатлигини ардоқласин.

 

ЎзА мухбири

Абдулазиз РУСТАМОВ ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Энди дорилар  электрон  рецепт  асосида тайинланади

Энди дорилар электрон рецепт асосида тайинланади

🕔16:02, 18.09.2025 ✔52

Ўтган ҳафтада ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди.

Батафсил
Ҳар етти кишидан бири  озиқ-овқатга қарамликдан азият чекмоқда

Ҳар етти кишидан бири озиқ-овқатга қарамликдан азият чекмоқда

🕔15:53, 18.09.2025 ✔43

Замонавий ҳаёт ритми биздан тезкорликни талаб қилаётгани бор гап. Улар орасида энг оммабопи – тез тайёрланадиган егуликлар (фаст-фуд) ва қайта ишланган саноат маҳсулотлари эканлиги ҳам ҳақиқат.

Батафсил
Миннатдорлик  ризқни кўпайтириб,  умрни узайтиради

Миннатдорлик ризқни кўпайтириб, умрни узайтиради

🕔10:48, 11.09.2025 ✔71

Тан саломатлигига иккита ҳапдори билан эришиб бўлмайди. Аввало, инсон соғлом овқатланиши, озода турмуш тарзи, бадантарбия ва замонавий тиббиёт уйғунлиги билан ҳамоҳанг яшамоғи лозим.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар