Давр нафаси      Бош саҳифа

ҚУЛАЙ, ШИНАМ ВА ЭНГ МУҲИМИ, АРЗОН!

Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қурилиши минглаб юртдошларимизнинг ҳаётий талаби ва истагидир

ҚУЛАЙ, ШИНАМ ВА ЭНГ МУҲИМИ, АРЗОН!

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 2016 йил 21 октябрь куни «2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги қарорга имзо чекди. Қарорда беш йиллик даврга мўлжалланган қишлоқ жойларда арзон уйлар қуришнинг кўламли Дастурини амалга ошириш назарда тутилган. Дастурда қишлоқ жойларда нарх параметрлари ва шинамлилигига кўра якка тартибдаги уй-жойлар намуналарининг учта энг арзон турларини қўшимча равишда барпо этиш назарда тутилади.

Ўзингизга  мосини танланг

Жумладан, биринчи тури бўйича уч ёки тўрт йўлакли, хўжалик иморатлари ва обод ҳовлилари бўлган икки ва уч қаватли кўп квартирали уйлар барпо этишни назарда тутади. Мисол учун, бундай уйларда умумий майдони 42,4 квадрат метр ва тахминий қиймати 72,5 миллион сўм, хўжалик иморатлари ҳисобга олинган ҳолда 85 миллион сўм бўлган икки хонали квартиралар қуриш режалаштирилмоқда.

Ўз навбатида, уч хонали квартираларнинг майдони 52,4 квадрат метр ва тахминий қиймати 88,5 миллион сўм, хўжалик иморатлари ҳисобга олинган ҳолда 100,7 миллион сўм бўлади.

Бундан ташқари, кўрсатиб ўтилган кўп квартирали уйларни қуришда квартиралар эгаларининг эҳтиёжларини қондириш мақсадида ҳовлида жойлаштириладиган иморатлар — болалар майдончалари, дам олиш учун айвонлар, душ ва бошқалар барпо этиш назарда тутилади.

Иккинчи турига мувофиқ аҳоли зич жойлашган туманларда 2 сотих майдондаги ер участкасида барпо этиладиган бир қаватли икки ва уч хонали арзон уйлар қуриш мўлжалланмоқда. Бундай икки хонали уйларнинг умумий майдони 53 квадрат метр ва тахминий қиймати 93,8 миллион сўм, хўжалик иморатлари ҳисобга олинган ҳолда 101,5 миллион сўм бўлади.

Уч хонали уйларнинг умумий майдони 63,5 квадрат метр ва тахминий қиймати 111 миллион сўм, хўжалик иморатлари ҳисобга олинган ҳолда 118,7 миллион сўм бўлади. Уйларнинг ҳовлисида хўжалик иморатлари қуриш назарда тутилади.

Учинчи тури 4 сотих майдондаги ер участкасида барпо этиладиган умумий майдони 115 квадрат метр бўлган ягона блокка бирлаштирилган икки қаватли тўрт хонали уйлар қуришни назарда тутади. Бунда кўрсатиб ўтилган уйларнинг тахминий қиймати 162 миллион сўмни, хўжалик иморатлари ҳисобга олинган ҳолда 181,8 миллион сўмни ташкил этади. Уйларнинг ҳовлисида хўжалик иморатлари қуриш назарда тутилади.

Олдиндан қанча тўлаш керак?

Агар 2009 йилда қабул қилинган Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жойлар қуриш дастури доирасида уй қурувчининг дастлабки бадали 25 фоизни ташкил этган бўлса, янги Дастур бўйича ушбу бадал биринчи ва иккинчи турдаги уйларни қурувчилар учун атиги 15 фоизни ташкил этади. Бу арзон уйлар Дастурига қишлоқ аҳолисининг кенг қатламини жалб этишга кўмаклашади.

Бундан ташқари, ипотека кредити уч йиллик имтиёзли давр ва биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан 15 йил муддатга берилади. Кейинги йилларда кредитнинг фоиз ставкаси Марказий банкнинг ҳозирги вақтда йиллик 9 фоизни ташкил этадиган қайта молиялаштириш ставкасидан ортиқ бўлмайди.

Дастурни молиялаштиришга фақат 2017 йилда 2 триллион 121,5 миллиард сўм йўналтирилади, шу жумладан, уй қурувчиларнинг маблағлари билан биргаликда давлат бюджетидан 350 миллиард сўм ажратилади, шунингдек, тижорат банкларининг 2 триллион сўмдан ортиқ миқдоридаги кредит ресурсларини жалб этиш назарда тутилади.

Умуман олганда, Дастурда 2017 йилда 15 мингта янги уй ва квартира, шу жумладан, 4608 та биринчи турдаги, 3739 та иккинчи турдаги, 3672 та учинчи турдаги уйларни ҳамда 0,06 гектар майдонга 3, 4 ва 5 хонали 2981 та бир қаватли уй қуриш назарда тутилади.

Шу билан бирга, янги қурилаётган уй-жой массивларида фақат давлат ресурслари ҳисобига 415,3 километр сув таъминоти тармоқлари, 291,5 километр электр таъминоти тармоқлари, 316,9 километр газ таъминоти тармоқлари ва 260,3 километр автомобиль йўллари, шу жумладан, массивлар ичида кириш йўллари ва йўллар, шунингдек, 134 та ижтимоий инфратузилма объектини барпо этиш мўлжалланмоқда.

Ниманинг ҳисобига арзон?

Қурилиш-монтаж ишлари сифатига қўйиладиган талабларнинг оширилиши Дастурнинг яна бир муҳим хусусияти ҳисобланади. Бунда асосий қурилиш материаллари ва буюмларга қурилиш-пудрат ташкилотларининг харажатларини оптималлаштириш ҳисобига барпо этиладиган намунавий уй-жойлар қиймати пасайиши таъминланади.

Бундан ташқари, уйларнинг арзонлигига Дастур иштирокчилари учун солиқ, божхона имтиёзлари ва бошқа имтиёзлар берилиши туфайли ҳам эришилади. Масалан, пудрат ташкилотлари арзон уйлар қуриш доирасида бажариладиган ишлар ҳажми учун солиқларнинг барча турларини ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод этилади.

Ушбу Дастурнинг самарали амалга оширилиши давлат тузилмаларининг алоҳида назорати остида бўлади, унда назарда тутилган кўрсаткичлар бажарилишининг тизимли мониторинги олиб борилади.

Янгиланган лойиҳалар бўйича барпо этиладиган уйлар ўзининг нарх параметрлари, сифат тавсифлари ва шинамлилиги бўйича Марказий Осиёда ўхшаши йўқлигини эътироф этиш зарур.

Абдуқаюм ЙЎЛДОШЕВ,

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи:

— Кеча ушбу қарорни газетада ўқиб, тўғриси, жуда суюниб кетдим. Сабаби, қишлоқда туғилиб-ўсганман, у ерда уй-жой, коммуникация масалалари қандай аҳволда эканидан хабарим бор. Тан олишимиз керак, қишлоқ одамининг даромади у кредитга олаётган уй-жойнинг тўловини қоплашга ҳар доим ҳам етавермайди. Қарорда келтирилганидек, имтиёзлар шундай «қўли қисқароқ» кишилар ёки янги рўзғорлар учун айни муддао.

Дастурда шундай тартиб белгиланибдики, уйлар жуда кўплаб қурилиш ашёлари ва харажатларига кетадиган таннархни пасайтириш ҳисобига арзонлаштирилган. Демак, арзон — бу сифатсиз дегани эмас!

Бугун одамлар тафаккури ўзгарди. Аввалгидай пастқам, бир хона, бир даҳлизли эмас, алоҳида ётоқхонали, болалар хонаси, ошхона, меҳмонхонани кўзда тутиб уй-жой қурилаётгани қишлоққа ҳам маданиятнинг юксак намуналари кириб келаётганидан далолатдир.

Норхол ая ХОЛМУРОДОВА,

пенсионер, Ургут тумани

— Кеча қизим қўлида газета билан шошиб келди. «Онажон, табрикланг, мен ҳам энди уй оламан!» дея ушбу қарорни кўрсатиб, тушунтира кетди. Аввалига, арзон нархда, қулай шароит ва имкониятларга эга, кредит фоизлари кам бўлишини эшитиб ишонмадим. Тўлиқ танишгач, тўғриси, кўзимдан ёш чиқиб кетди.

Хўжалик иморатлари ва обод ҳовлилари бўлган икки ва уч қаватли кўп квартирали арзон уйлар бизнинг жойлар учун жуда мос. Ҳовлида болалар майдончалари, дам олиш учун айвонлар айни муддао.

Тўрт йилдан буён қизим тушган рўзғорда уч келин бир ҳовлида яшарди. Уй-жой олиш учун имкониятлари камроқ эди. Мана бу қарор шундай оилалар учун жуда катта имконият демакдир.

Шоҳидахон ХУДОЙБЕРДИЕВА,

Қорасув шаҳри Бўрихон Аҳмедов номидаги маҳалла фуқаролар йиғини диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси:

— Қуриладиган уй-жойларнинг қиёфаси ўзига хос ва уларнинг нархи, имтиёзлари ҳам турлича экани кўпчилик учун жуда мақбул, деб ўйлайман. Чунки ҳамма ўзининг имконияти ва эҳтиёжидан келиб чиқиб танлайди.

Яна бир жиҳати, ака-укалар ёки бошқа қариндошлар бир ҳовлида жойлашган уйни харид қилиши мумкин. Ҳамма ўзининг алоҳида уйида яшайди, аммо ёнма-ён, бир ҳовлида.

Қишлоқларда уй-жой қуриш борасида ушбу янгича ёндашув аҳолининг кенг қатлами учун катта имкониятлар яратиши, шубҳасиз. Айни вақтда бу ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлашга, қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Малик ПАРДАЕВ,

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи, Ғаллаорол тумани:

— Илгари қишлоқ одамлари катта-катта тўй-томоша қилар, улоқ-кўпкари, кураш берар эди-ю, уй-жой қуришга, уни замонавий жиҳозлаш ёки бошқа қулайликлар яратишга эътиборсиз эди: пахса деворли уйларда яшайверарди. Энг кўркам ҳовлилар ҳам нари борса оҳакланарди, холос.

Кейинги йилларда қишлоқларимизга тараққиёт нафаси кириб кела бошлагач, мана шундай «Бизга бўлаверади», деган қараш бутунлай йўқолди. Биринчи Президентимиз ташаббуси билан ҳар йили намунавий лойиҳалар асосида минглаб уй-жой қурилиб, имтиёзли кредит билан халқимизга берилди.

Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурининг қабул қилиниши бизни янада хурсанд қилиб юборди. Ахир, бу алоҳида уй-жойли, бошқача айтганда, «ватанли» бўлиш орзусида юрган қанча оилалар учун катта имконият. Чамалаб кўрсам, қарорда кўрсатилган битта уйнинг нархи ҳозирги бозор нархининг ярмича ҳам келмас экан. Бундай нарх ўқитувчи, шифокор каби касб эгалари учун айни муддао.




Ўхшаш мақолалар

Яшил келажак  ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

Яшил келажак ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

🕔09:08, 08.09.2025 ✔15

Бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигини кенг нишонлаяпмиз. Ўтган даврда, айниқса, сўнгги саккиз йилда бошланган ислоҳотлар ва уларнинг дастлабки натижаларини табиатнинг «регенерация» ҳодисасига менгзаш мумкин. Жамиятнинг барча соҳа ва қисмларигача қамраб олган бу янгиланишларга таъсир кўрсатган ана шу «куч» – Президент Шавкат Мирзиёев!

Батафсил
Ўзбекистон ШҲТда  «яшил» оламни яратмоқда

Ўзбекистон ШҲТда «яшил» оламни яратмоқда

🕔09:07, 08.09.2025 ✔15

Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси нафақат минтақа, балки бутун Евроосиё макони учун стратегик аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
«Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади –  инсонга эътибор»

«Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади – инсонга эътибор»

🕔17:43, 29.08.2025 ✔40

Истиқлол ҳар бир ватандошимизнинг нурли тақдири, фаровон ҳаёти ва баркамол келажагини таъмин этаётганига бугун барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунинг ортида тўғри танланган ва йўлга қўйилган сиёсий ирода ҳамда фидокорона меҳнатлар турибди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил келажак  ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

    Яшил келажак ва барқарор тараққиёт томон бошлаётган куч

    Бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигини кенг нишонлаяпмиз. Ўтган даврда, айниқса, сўнгги саккиз йилда бошланган ислоҳотлар ва уларнинг дастлабки натижаларини табиатнинг «регенерация» ҳодисасига менгзаш мумкин. Жамиятнинг барча соҳа ва қисмларигача қамраб олган бу янгиланишларга таъсир кўрсатган ана шу «куч» – Президент Шавкат Мирзиёев!

    ✔ 15    🕔 09:08, 08.09.2025
  • Ўзбекистон ШҲТда  «яшил» оламни яратмоқда

    Ўзбекистон ШҲТда «яшил» оламни яратмоқда

    Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси нафақат минтақа, балки бутун Евроосиё макони учун стратегик аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 15    🕔 09:07, 08.09.2025
  • «Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади –  инсонга эътибор»

    «Миллий истиқлолимизнинг энг буюк мақсади – инсонга эътибор»

    Истиқлол ҳар бир ватандошимизнинг нурли тақдири, фаровон ҳаёти ва баркамол келажагини таъмин этаётганига бугун барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Бунинг ортида тўғри танланган ва йўлга қўйилган сиёсий ирода ҳамда фидокорона меҳнатлар турибди.

    ✔ 40    🕔 17:43, 29.08.2025
  • Парламент қонунларнинг  қатъий ижросини ҳам сўрайди

    Парламент қонунларнинг қатъий ижросини ҳам сўрайди

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Қуйи палата минбарида мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлиги учун муҳим бўлган бир қатор масалалар кўтарилди.

    ✔ 59    🕔 09:19, 25.08.2025
  • Самарали парламент назорати ва халқ  билан очиқ  мулоқот

    Самарали парламент назорати ва халқ билан очиқ мулоқот

    Она табиатни, атроф-муҳитни асраб-авайлаш барчамизнинг асосий бурчимиз. Экологик муҳит бузилса, нафақат инсонга, балки ер, сув, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсига зарар етиб ифлосланади, зарарланади.

    ✔ 61    🕔 09:19, 25.08.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар