Саломатлик      Бош саҳифа

Энди дорилар электрон рецепт асосида тайинланади

Ўтган ҳафтада ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби белгиланди.

Энди дорилар  электрон  рецепт  асосида тайинланади

Ҳукумат қарори (570-сон, 08.09.2025 й.) билан «Тиббиёт ташкилотларида рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Ҳужжат ўз навбатида аҳоли учун бирмунча янгиликлар йўлга қўйилишини назарда тутади. Шунингдек, бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш аҳолининг вақтини тежаб, бир қанча қулайликлар яратишга хизмат қилади.

Низомга кўра, электрон рецепт асосида тайинланадиган дори воситалари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлиши керак. Тиббиёт ходимлари томонидан бемор маълумотлари тиббиёт ташкилотида жорий қилинган тиббий ахборот тизимига киритилади ҳамда автоматик тарзда «Электрон тиббий карта» модулига узатилади. Беморга дори воситалари мазкур тиббий ахборот тизимида электрон рецепт расмийлаштириш орқали тайинланади.

Рецепт даволовчи шифокор томонидан электрон тасдиқлаш усулларида тасдиқланиб, QR код автоматик тарзда қўйилади. Бунда электрон рецептга оид зарур маълумотлар автоматик тартибда «Электрон рецепт» модулига узатилади. Шифокорларга ўзлари томонидан беморга электрон рецепт асосида тайинланган ва чакана реализация қилинган дори воситалари ҳаракатини кузатиб бориш имконияти яратилади. Электрон рецептга оид барча маълумотлар беморнинг электрон тиббий картасида автоматик қайд этиб борилади.

Мазкур электрон тизимнинг яратилиши фуқароларга хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш билан бирга, соҳадаги шаффофликни таъминлаш, ноқонуний бюрократик тўсиқларнинг олдини олиш, коррупцияга йўл қўйилмаслиги билан ҳам эътиборга сазовордир.

 

Наврўзбек ЮСУПОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик
палатасидаги
ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар