Экоолам      Бош саҳифа

Экопартиянинг ёшларпарвар депутати

Иқбол Хўжаевани Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида танимайдиган одам бўлмаса керак. Бир сўз билан уни одамлар «ёшларпарвар депутат» дея эътироф қилишади.

Экопартиянинг  ёшларпарвар  депутати

Ҳақиқатан ҳам унинг фаолиятига бир қур назар соладиган бўлсак, ҳар бир куни ёшлар масалаларига ечим излаш билан кечаётганига гувоҳ бўламиз. У халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашига 3-«Туркистон» сайлов округидан депутат этиб сайланганида халқ ишончини оқлашга чин юракдан сўз берди. Унинг ўз сўзи устидан чиқаётганини бугунги кунда амалга ошираётган ишларидан ҳам билиш мушкул эмас.

Яқинда бўлиб ўтган халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг «Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт» масалалари доимий комиссиясида Иқбол Хўжаева ташаббуси билан Навбаҳор туман Ёшлар ишлари бўлими томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Дарҳақиқат, йиғилиш ва мажлисларда кўриб чиқилаётган ҳар қандай масалалар, албатта амалда ўз ечимини топмаса, унинг оддий сафсатадан фарқи қолмайди. Буни чуқур англаган депутатимиз тегишли мутасаддилар билан ҳамкорликда енг шимариб ишга киришди. Даставвал туманда 38 та маҳаллада хатлов ўтказилиб, 27 минг 648 нафар ёшлар рўйхатлари шакллантирилди. Уларни касб-ҳунар ва чет тилларига ўргатиш, бандлигини таъминлаш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва манзилли ишлаш бўйича қатор чоралар амалга оширилди. Айниқса, «қизил» тоифадаги 348 нафар (1,3 фоиз), «сариқ» тоифадаги 1910 нафар (6,9 фоиз) ёшларнинг ҳар бири билан алоҳида суҳбатлар уюштирилиб, уларнинг талаб ва истаклари ўрганилди.

Раҳбарларга бириктирилган 315 нафар ишсиз ёшлар бандлигини таъминлашга ёрдам бериш мақсадида маҳаллалар кесимида «Ёшлар бандлиги дастурлари» ишлаб чиқилгани айни муддао бўлди. Натижада йил давомида 292 нафар ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди. Шундан, 90 нафари доимий ишга жойлаштирилди ва иш жойлари легаллаштирилди, 96 нафарига 1,6 млрд сўм миқдорда кредит маблағлари ажратилди, 2 нафари хорижга ташкилий тарзда ишга жойлаштирилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож 211 нафар ёшларга «Ёшлар дафтари» орқали 782,1 млн сўмлик ижтимоий-иқтисодий ёрдамлар кўрсатилди. Бунинг натижасида кўплаб йигит-қизлар касблар ва хорижий тилларни ўрганишга киришди. Ҳомийлар томонидан эса таълим тўлов-шартномаси, ҳарбий хизмат бадали, даволаниш харажатлари, меҳнат қуроллари сотиб олиш каби истаклари қондирилди.

– Мен олий ўқув юрти талабасиман. Ижтимоий ҳимояга мухтож оила фарзанди бўлганлигим сабабли тўлов контракти маблағларини тўлолмасдан келаётган эдим. Экологик партиядан туман кенгашига сайланган депутат Иқбол Хўжаеванинг саъй-ҳаракати туфайли менга ҳомийлар томонидан ёрдам берилди, – дейди мамнуният билан туманнинг «Келачи» маҳалласида яшовчи Моҳинур Йўлдошева.

Худди шундай фикрларни тумандаги «Қизилой» маҳалласида яшовчи Малоҳат Худойқулова ҳам таъкид­лайди. Навоий давлат педагогика институти талабаси бўлган бу қизимиз 4,31 млн сўм миқдордаги шартнома пуллари қоплаб берилганидан хурсанд.

И.Хўжаевага бежиз «қилни қирқ ёрадиган депутат» дея таъриф беришмайди. У ёшлар масаласини ўрганаркан, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 313 нафар ёшларнинг йўналишлар кесимида номма-ном рўйхатини шакллантиришдан асло эринмади.

Улар билан яккама-якка учрашиб, қизиқишларини ўрганди. Тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва бошлаш учун 31 нафар тадбиркорлик субъектига 6,5 млрд сўм кредит маблағи ажратилишига кўмаклашди.

Ҳа, бугунги ёшларга қаратилган эътибор – келажак учун жамғарилган ҳаётий инвестиция. Бугун ва келажак учун қайғурган ҳар бир юртдошимиз жонкуяр депутатдан улги олишса, тараққиёт сари яна бир дадил қадам ташлаган бўларди.

 

Мақсуд ЎСАРОВ,

ЎЭП Навбаҳор туман партия ташкилоти раиси,

Сардор ИСЛОМОВ,

ЎЭП Навоий вилоят кенгаши бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔77

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔74

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔126

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар