Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилШвейцарияда экология ва энергия соҳасида эътиборга молик янги тажриба бошланди. Мамлакатда фаолият юритаётган стартап компаниялардан бири темирйўл рельслари устига қуёш панелларини ўрнатиш бўйича инновацион лойиҳа устида ишламоқда.
Ҳозирча лойиҳа синов тариқасида амалга оширилмоқда. Компания 100 метр узунликдаги темир йўл қисмига панелларни ўрнатиб, дастлабки натижаларни кузатмоқда. Тизимнинг асосий мақсади мавжуд инфратузилмадан максимал даражада унумли фойдаланиш, хусусан, темирйўл рельсларини қўшимча энергия манбаига айлантиришдир.
Лойиҳа оддий, аммо самарадор. Қуёш панеллари ишлаб чиқарган электр тўғридан-тўғри маҳаллий электр тармоғига узатилади ва тахминан 4 минг ватт (4 кВт) қувват ишлаб чиқаради. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, агар бу тизим бутун Швейцария темирйўл тармоғида жорий қилинса, мамлакат умумий электр энергиясининг 2 фоизигача қисми ана шу панеллар орқали таъминланиши мумкин.
Компания вакилларининг таъкидлашича, панелларни ўрнатиш ва таъмирлаш мураккаб эмас. Энг муҳим жиҳатлардан бири уларни автоматик тозаловчи махсус тизимнинг мавжудлигидир. Поезд ўтганида рельс остига ўрнатилган чўткалар панеллар юзасидаги чанг ва лойни артиб, уларнинг қуёш нурларини тўлиқ қабул қилишини таъминлайди. Шу тариқа панеллар доимий техник хизмат кўрсатишсиз ҳам самарали ишлаши мумкин.
Мазкур лойиҳа қуёш энергиясини мавжуд инфратузилмаларга интеграция қилиш борасидаги глобал ғояларнинг бир кўринишидир. Сўнгги йилларда қуёш панелларини йўллар, автотураргоҳлар ва бино томларига жойлаштириш бўйича кўплаб тажрибалар амалга оширилмоқда. Швейцария стартапи эса бу йўналишда темирйўл тармоқларини «энергия йўлаклари»га айлантиришни мақсад қилган.
Шу билан бирга, ҳозирча баъзи саволлар очиқ қолмоқда. Хусусан, бу панеллар узоқ муддатли фойдаланишда ҳақиқатан ҳам бардошлими, уларнинг техник хизмат кўрсатиш харажатлари қанчалик мақбул – буни вақт кўрсатади.
Бироқ бир нарсани инкор этиб бўлмайди: бу тажриба яшил энергия йўлидаги муҳим қадамлардан бири. Келажакда темирйўллар нафақат транспорт тизими, балки барқарор энергия манбаи сифатида ҳам хизмат қилиши мумкин.
Ирода РАҲМОНАЛИЕВА тайёрлади.
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил