Экология      Бош саҳифа

Ёшлар бирдамлиги – яшил келажак пойдевори

Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар глобал кун тартибининг ажралмас қисмига айланмоқда. Ўзбекистон ҳам бу жараёндан четда эмас.

Ёшлар бирдамлиги –  яшил  келажак  пойдевори

Аҳолининг экологик онгини ошириш ва ёшларни табиатни асрашдек муҳим жараёнга жалб этиш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Фарғона вилоятида кенг кўламли тадбирлар ва Ёшлар экофоруми ташкил этилди. Бу тадбирлар ёшларнинг экологик ҳаракатдаги етакчилик ролини яққол кўрсатиб берди.

Экология ва спорт

Тадбирларнинг бошланиши «Мусаффо табиат билан соғлом ҳаёт сари» шиори остидаги оммавий югуриш мусобақасидан старт олди. Ушбу оммавий акцияда 2000 нафардан зиёд талаба, ўқитувчи ва фаолларнинг «Истиқлол» стадионида бирлашиши шуни кўрсатдики, экологик муаммолар соғлом турмуш тарзи билан ҳам узвий боғлиқдир.

Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев ва бошқа мутасаддилар бугунги кундаги ислоҳотларнинг негизида айнан экологик барқарорлик туришини таъкидлашди. Шу каби оммавий тадбирлар орқали аҳолининг табиатга бўлган муносабатини ўзгартириш ва уларда масъулият туйғусини шакллантириш муҳим эканлиги қайд этилди.

Экофорумнинг ғоялари

«Ёшлар бирдамлиги – яшил келажак пойдевори!» шиори остидаги ёшлар экофоруми эса илмий ва амалий ғоялар майдонига айланди.

Форум номига монанд «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» акцияси билан бошланди. Юриш акцияси ўзига хос экологик фаоллик ташвиқоти бўлди.

Бундан ташқари, Фарғона давлат университетида ташкил этилган ёш олимларнинг инновацион ишланмалари кўргазмаси тадбирнинг илмий аҳамиятини оширди. Кўргазмада 30 нафар ёш тадқиқотчи ўзларининг экология соҳасидаги замонавий ва амалий ечимларини намойиш этишди.

Форумнинг муҳим нуқталаридан бири, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаевнинг талабалар билан ўтказган очиқ мулоқоти бўлди. Самимий руҳда ўтган мулоқот чоғида ёшлар иқлим ўзгаришига қарши курашиш, чиқиндисиз ҳаёт тамойиллари ва экологик сиёсатни шакл­лантиришдаги ўз ўринлари ҳақида атрофлича маълумот олдилар.

Амалий натижалар

Фарғона форуми фақат назария ва муҳокамалар билан чекланмади. Унинг амалий якуни сифатида «Маҳаллани чиқиндидан ҳоли ҳудудга айлантирамиз» акцияси ўтказилди. Бундан ташқари, «Яшил макон» лойиҳаси доирасида университет ҳудудида 200 тупдан ортиқ дарахт экилиб янги экобоғ барпо этилди. Бу нафақат экологик ҳолатни яхшилаш, балки ёш авлодга табиатга ғамхўрлик қилиш маданиятини сингдиришга қаратилган узоқ муддатли сармоядир. Шунингдек, «Кўнгил экологияси» танлови ғолиблари ҳам тақдирланди.

Фарғонада ўтказилган бу тадбирлар мажмуаси Ўзбекистонда экологик ҳаракат ривожланаётганини ва бу жараёнда ёшлар асосий ҳаракатлантирувчи куч сифатида майдонга чиқаётганини яққол кўрсатди. Экология – бу келажак ва бу келажак пойдеворини ёшлар бугундан бошлаб қурмоқда.

 

ЎЭП Марказий Кенгаши

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

🕔16:28, 04.09.2026 ✔63

Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

Батафсил
Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

🕔16:03, 27.08.2026 ✔121

Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

Батафсил
Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

🕔15:58, 27.08.2026 ✔127

ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

    Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

    Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

    ✔ 63    🕔 16:28, 04.09.2026
  • Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

    Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

    Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

    ✔ 121    🕔 16:03, 27.08.2026
  • Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

    ✔ 127    🕔 15:58, 27.08.2026
  • Сирдарё ҳавоси:  мусаффолик  мониторинги

    Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги

    Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.

    ✔ 147    🕔 11:42, 20.08.2026
  • Унутилган экологик «мерос»:  Пестицид омборлари ва  «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисос­лаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.

    ✔ 140    🕔 11:39, 20.08.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар