Экология      Бош саҳифа

Хоразмда ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш қониқарлими?

Маҳаллий кенгаш депутатлари масъулларни тинглади

Хоразмда  ўсимликлар  дунёсини  муҳофаза қилиш қониқарлими?

Жамоатчилик назорати – жамиятнинг юзи, қиёфасини намоён этувчи муҳим ижтимоий институт саналади. Ўзбекистон Экологик партияси, жойлардаги депутатлик гуруҳлари томонидан айни шу йўналишда амалга оширилаётган ишлар аҳоли билан мулоқотларни мустаҳкамлаш, жойларда ижтимоий-иқтисодий, экологик муаммоларга ечим топиш, умуман партияни халққа яқинлаштиришда муҳим омил бўлмоқда.

Яқинда Ўзбекистон Экологик партияси Хоразм вилоят кенгаши ҳамда депутатлик гуруҳи ташаббуси билан Урганч шаҳридаги «Дўстлик» ва ННТлар уйи биносида вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси фаолияти юзасидан жамоатчилик эшитуви ташкил қилинди. Соҳага оид бир қанча муаммолар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ вазифалар белгиланди.

– «Ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонун талабларига риоя этилишини ўрганиш мақсадида ўтказилган ушбу тадбирда партиянинг туман ва шаҳар кенгашлари раислари, партия фаоллари, депутатлар иштирок этди. Тадбир давомида қонунчиликда белгиланган меъёрлар асосида экотизимни муҳофаза қилиш, биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш, ўсимликларнинг касаллик ва зараркунандалардан асраш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар юзасидан маълумот берилди, – дейди Хоразм вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси масъул ходими Ҳамид Машарипов.

– Бошқарма вакиллари билан мулоқот жараёнида «шаҳар мўйловдори» деб номланган ўта зарарли ҳашаротларга қарши курашиш чоралари бўйича талаб ва таклифларни ўртага ташладик. Ушбу ҳашаротга қарши кескин кураш олиб борилмаса, биз қанчалик «Яшил макон» лойиҳаси бўйича ишларни амалга оширмайлик, кутилган натижаларга эришолмаслигимиз мумкин, – дейди халқ депутатлари Хива туман Кенгаши депутати Фаррух Юсупов.

Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши депутати Наргиз Шарипова атроф-муҳит яшил оламини талафотсиз сақлаш ва кенгайтиришда агрономлар ва кимёгар-мутахассисларнинг ўрни ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Ёш кадрларни тайёрлаш ва уларнинг шаҳар ва туман марказлари табиатини бекаму-кўст асрашга жалб қилиш муҳимлигини таъкидлаган депутатнинг фикр-мулоҳазалари бошқарма вакиллари томонидан қўллаб-қувватланди.

– Келгусида бундай жамоатчилик эшитувларини изчил ўтказиб боришни аниқ режа-дастурга киритганмиз. Ўйлаймизки, бунинг натижасида Экологик партия илгари сураётган ғоя ва дастурлар ижроси таъминланиши билан бирга, давлат органлари устидан жамоатчилик назоратининг ўрнатилишига ҳам эришилади, – дейди ЎЭП Хоразм вилоят кенгаши масъул ходими Дилноза Холметова.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

🕔16:28, 04.09.2026 ✔62

Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

Батафсил
Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

🕔16:03, 27.08.2026 ✔121

Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

Батафсил
Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

🕔15:58, 27.08.2026 ✔127

ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

    Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

    Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

    ✔ 62    🕔 16:28, 04.09.2026
  • Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

    Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

    Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

    ✔ 121    🕔 16:03, 27.08.2026
  • Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

    ✔ 127    🕔 15:58, 27.08.2026
  • Сирдарё ҳавоси:  мусаффолик  мониторинги

    Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги

    Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.

    ✔ 147    🕔 11:42, 20.08.2026
  • Унутилган экологик «мерос»:  Пестицид омборлари ва  «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисос­лаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.

    ✔ 140    🕔 11:39, 20.08.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар