Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ЮНЕСКО ёшлар форуми: Иқлим ўзгариши муаммолари ва ечимига асосий эътибор қаратилди

Самарқандда бошланган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида қадимий шаҳарда ЮНЕСКОнинг 14-Ёшлар форуми бўлиб ўтди.

ЮНЕСКО ёшлар форуми:  Иқлим ўзгариши  муаммолари  ва ечимига асосий  эътибор  қаратилди

ЮНЕСКО ҳамда Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган форум ёшларнинг иқлим ўзгаришига қарши курашдаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ғояларини глобал миқёсда илгари суриш ва барқарор келажакни шакллантиришда йигит-қизларнинг овозини кучайтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Унда иштирок этиш учун дунёнинг 100 дан ортиқ давлатидан келган 150 нафар ёш етакчи, эксперт ва халқаро ташкилотлар вакиллари «Иқлим ҳаракати ва унинг ижтимоий таъсири, айниқса, ёшлар учун» мавзуси доирасида ўзаро фикр алмашдилар.

ЮНЕСКО Бош директорининг ижтимоий ва гуманитар фанлар бўйича ёрдамчиси Лидия Брито, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм департаменти мудири ўринбосари Элмурод Нажимов, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги бош директори Алишер Саъдуллаев ва бошқалар сўзга чиқиб, иқлим ўзгариши, экологик муаммолар бугун глобал масалага айланиб, дунёдаги барча мамлакатлар ҳукуматини ўйлантираётгани, экологик инқироз кўплаб ҳалокатларга сабаб бўлаётганини таъкидлади. Бундай вазиятда бугун ва эртанги куннинг ҳал қилувчи кучи бўлган ёшларнинг ташаббус ва ғояларини эшитиш, уларнинг фикрларига қулоқ тутиш жуда муҳим ҳисобланади. Зеро, форумда муҳокама қилинган масалалар, ўртага ташланган ташаббуслар ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессияси тадбирларида эътиборга олинади, турли халқаро ташкилотлар вакиллари ва давлатлар делегациялари иштирокида кўриб чиқилади.

Анжуманда иқлим ўзгаришининг ижтимоий ва иқтисодий оқибатлари, ёшларнинг барқарор ривож­ланиш ва «яшил» иқтисодиёт соҳасидаги ташаббус­лари, экотаълим ва иқлим саводхонлигини ошириш масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, иқлим инқирози шароитида инклюзив сиёсат ва гендер тенглиги масалалари, ёшлар орқали глобал ҳамжиҳатлик ва «адолатли ўтиш» ғояларини илгари суриш, иқлим муаммоларини ечишда рақамли инновациялар ва стартапларнинг ўрни ҳақида фикр алмашилди.

– Ўзбекистон Республикаси ЮНЕСКОнинг таълим, фан ва маданият соҳалари билан бир қаторда экологик масалалар бўйича чақириқ ва даъватларни ҳам қўллаб-қувватлаб, бу борада қатъий позициясини намоён этиб келмоқда, – деди Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм департаменти мудири ўринбосари Элмурод Нажимов. – Буни 2025 йилнинг юртимизда «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили» деб номлангани мисолида ҳам кўриш мумкин. Йил номидан келиб чиқиб тасдиқланган давлат дастури асосида юртимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жорий йил бошида Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан илк бор Орол маданияти саммити ўтказилди, дунёнинг турли давлатларидан ёшларни бирлаштирган «Орол мактаби» таълим дастури ишга туширилди. Бу каби тадбирлар орқали биз барқарор ривожланишга тўсиқ бўладиган экологик муаммоларнинг олдини олиш ва уларнинг таъсирини юмшатишга эришяпмиз.

«Generation of Action» (акцияни бошлаш) шиори остида ўтказилган анжуманда турли давлатлар вакиллари иқлим ўзгаришларининг олдини олиш ва экологик муаммоларнинг ечимлари бўйича ташаббус ва ғояларини илгари сурдилар, инновацион ечимлар таклиф этилди.

Жумладан, испаниялик Карлото Бруно ишлаб чиқариш ва саноатнинг ривожи экологияга зарар етказмаслиги, замонавий технологиялардан фойдаланишда уларнинг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш зарурлигини таъкидлади. Ҳатто, озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи қанчалик долзарб бўлмасин, мазкур йўналишдаги саноатда ҳам экологик мувозанат бузилишига йўл қўйиб бўлмайди.

Мамлакатимиз вакили Гулназ Абутова Қорақалпоғистон мисолида Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш, мазкур ҳудуд аҳолисини тоза ичимлик сув билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Форум иштирокчилари «Youth Recommendations and Calls to Action» деб номланган сессияда иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва барқарор ривожланиш бўйича ўз тавсияларини ишлаб чиқдилар. Бу ҳужжат ЮНЕСКО Бош конференциясига ёшлар тавсиялари сифатида тақдим этилади.




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔65

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔174

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔185

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 65    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 174    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 185    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 266    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 471    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар