Экология вазирлиги Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш бўйича янги чора-тадбирларни ишлаб чиқди. Тегишли қарор лойиҳаси ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилмоқда.
Мазкур ҳужжат пойтахт минтақасидаги саноат корхоналари ва иссиқхона хўжаликларининг ифлослантирувчи моддалар чиқиндиларини сезиларли даражада камайтириш мақсадини кўзлаган. Шунингдек, атмосферага салбий таъсирни камайтириш ва корхоналарнинг экологик жиҳатдан тоза технологияларга босқичма-босқич ўтишини таъминлашга қаратилган комплекс чоралар тизимини кўзда тутади.
Хусусан, қуйидаги чора-тадбирлар режалаштирилган:
— ҳудуддаги саноат корхоналари ва иссиқхоналарда чанг ва газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш;
— иссиқхоналарда мавжуд қозонларни, уларнинг амалдаги талабларга жавоб бермаслигини ҳисобга олиб, замонавий энергия самарадор ва экологик тоза тизимлар билан алмаштириш;
— иссиқхона ва саноат объектларини кўмирни ишлатмасдан бошқа алтернатив энергия манбаларига ўтказиш;
— корхоналарга ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, ташламаларни тозалаш тизимларини, маҳаллий тозалаш иншоотларини, автоматик ҳаво мониторинги стансияларини ўрнатиш учун молиявий рағбатлар тақдим этиш.
Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш ифлослантирувчи моддалар чиқарилишини сезиларли даражада камайтиришга, экологик хавфсизликни оширишга ҳамда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолиси учун янада қулай яшаш шароитларини яратишга ёрдам беради. Шунингдек, экологик талабларни кучайтириш мамлакатнинг иқлим барқарорлиги ва «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегиясининг муҳим қисмидир.
Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон
🕔13:24, 20.07.2026
✔37
Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунёнинг асосий талабидир.
Батафсил
Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!
🕔13:17, 20.07.2026
✔40
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.
Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи
🕔15:34, 09.07.2026
✔67
Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.
Батафсил