Давр нафаси      Бош саҳифа

Қадимий Самарқандда ЮНЕСКОнинг тарихий анжумани

Қирқ йил ичида илк бор Париждан «ташқарига чиққан» Бош конференция

Қадимий Самарқандда ЮНЕСКОнинг  тарихий  анжумани

ЮНЕСКО – жаҳон халқларини билим, маданият ва фан орқали бирлаштиришни мақсад қилган нуфузли халқаро ташкилот. Унинг асосий вазифаси маданий меросни асраб-авайлаш, таълим тизимини ривожлантириш ва жамиятда тинчлик ҳамда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ҳисобланади.

Мазкур халқаро ташкилот ялпи саводсизликка қарши курашиш, маориф тизимини ривожлантириш, миллий маданиятларни ўрганиш, атроф-муҳит ва маданий ёдгорлик­ларни муҳофаза қилиш каби кенг қамровли масалаларни ҳал этишга катта ҳисса қўшиб келмоқда. Унинг Бош қароргоҳи 1958 йил 3 ноябрда Париж шаҳрида очилган. ЮНЕСКО биноси Париж шаҳридаги Сена дарёсининг сўл қирғоғида жойлашган.

 

Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ҳамкорлиги

Ўзбекистон ЮНЕСКОга 1993 йил 26 октябрда аъзо бўлиб кирган. 1996 йилдан бери Тошкент шаҳрида ташкилот ваколатхонаси фаолият кўрсатмоқда. Тузилмага аъзо давлатлар ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия тузиши ва шу комиссия орқали алоқаларини мувофиқлаштириб бориши лозим. Шу нуқтаи назардан, 1994 йил 29 декабрда ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекис­тон Республикаси Миллий комиссияси ташкил этилди.

ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига шу пайтга қадар Ўзбекистондаги 7 та объект киритилган бўлиб, булар – Хивадаги Ичан қалъа мажмуаси, Бухоро шаҳрининг тарихий маркази, Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий маркази, Самарқанд – маданиятлар чорраҳаси, Ғарбий Тянь-Шань Буюк ипак йўлининг Зарафшон-Қорақум коридори ва Турон чўллари.

ЮНЕСКОнинг яна бир рўйхати бу Инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхати деб номланади. Ушбу рўйхатга ўзбек халқи номоддий маданий меросининг 16 та элементи, шундан 11 таси 2016 йилдан кейин киритилган. Булар – шошмақом, Бойсун маданий анъаналари, катта ашула, аския зукколик санъати, палов билан боғлиқ маданият ва анъаналар, Наврўз байрамини нишонлаш анъаналари, Марғилон ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази, атлас ва адрас тайёрлашнинг анъанавий технологияларини сақлаш, лазги, миниатюра санъати, бахшичилик, анъанавий ипак тайёрлаш санъати, Хўжа Насриддин ҳақидаги анъанавий ҳикоялар, кулолчилик ҳамда наққошлик санъати, ифторлик ва унинг ижтимоий-маданий анъаналари, шунингдек, рубоб ясаш ва ижро этиш санъати.

Ҳозирда Инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритиш учун «каштачилик санъати», «қорақалпоқ ўтовларини тайёрлашда амалий билимлар ва кўникмалар», «қўбиз ясаш ва ижро этиш санъати», «анъанавий кигиз тайёрлаш» ва «ўзбек кураши» каби янги элементлар ЮНЕСКОга тақдим қилинган.

1995 йил ЮНЕСКОнинг «Ипак йўли – мулоқот йўли» дастури доирасида Самарқандда минтақамиз цивилизациялари тарихини ўрганадиган Марказий Осиё тадқиқотлари институти очилди.

Яна бир муҳим йўналиш ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон биосфера қўриқхоналари тармоғи бўлиб, унга Ўзбекистоннинг иккита объекти киритилган. Булар – Чотқол давлат биосфера резервати (1978) ва Қуйи Амударё давлат биосфера резервати (2021).

Ҳамкорликнинг муҳим қисми бўлган инновация йўналиши ҳам бор. 2019-20 йилларда, яъни, COVID-19 пандемиясидан кейин мазкур соҳадаги алоқалар анча ривожланди. Хусусан, ЮНЕСКО ва Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги билан ҳамкорликда тайёрланган илмий тадқиқот ишлари ва инновацияларни хариталаш ҳужжати тузилманинг электрон кутубхона халқаро платформасида сақланиб турибди.

2022 йилда Ўзбекистон тарихда илк бор 2022-2026 йиллар учун ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитаси аъзолигига сайланди.

2022 йил 14-16 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида дунёнинг 150 га яқин давлати вакиллари ва халқаро ташкилотлар мутасаддилари иштирокида ЮНЕСКОнинг мактабгача таълим ва тарбия масалалари бўйича иккинчи Бутунжаҳон конференцияси бўлиб ўтди.

ЮНЕСКО шафелигида Ўзбекистонда кўплаб ишлар амалга оширилган. Хусусан, Абу Райҳон Беруний (2023) таваллудининг 1050 йиллик, Абу Али ибн Сино (1980) таваллудининг 1000 йиллик, Мирзо Улуғбек (1994) таваллудининг 600 йиллик, Амир Темур (1996) таваллудининг 660 йиллик тантаналари кенг нишонланган. Хива (1997), Бухоро (1997), Термиз (2002) шаҳарларининг 2500 йиллиги, Шаҳрисабзнинг 2700 йиллиги (2002) муносабати билан махсус дастурлар доирасида йирик тадбирлар уюштирилган. Имом Бухорий, Аҳмад Фарғоний, Бурхониддин Марғиноний, Имом Мотуридий, Имом Термизий, Баҳовуддин Нақшбанд каби қатор сиймоларнинг йирик таваллуд саналари Ўзбекистонда ЮНЕСКО шафелигида кенг нишонланган.

Жаҳоннинг илғор тажрибасини чуқур ўрганиш ва жалб этиш мақсадида юртимизда ЮНЕСКО кафедралари тармоғи кенгаймоқда. Ўзбекистоннинг етакчи олий таълим муассасаларида «Дунё динларини тадқиқ этиш», «Сув ресурсларини бошқариш ва атроф-муҳит муҳофазаси», «Маданият туризми», «Ипак йўлида барқарор тарихий туризм» каби кафедралар очилган.

Халқимизнинг ноёб маданий-тарихий меросини асраш соҳасида ҳамкорликни янада фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. ЮНЕСКО кўмагида мамлакатимизда «Шарқ тароналари», бахшичилик санъати, ҳунармандчилик фестиваллари, «Мақом санъати» каби қатор йирик халқаро тадбирлар ташкил этилмоқда.

2023 йилга қадар ЮНЕСКОнинг «Жаҳон хотираси» реестрига Ўзбекис­тондан Тошкент шаҳрида сақланаётган Муқаддас Усмон Қуръони, Беруний номидаги Шарқшунослик университетида сақланаётган қўлёзмалар тўплами, Хива хонлиги девонхонаси ҳужжатлари киритилган эди. 2023-2024 йилларда эса Ўзбекистон тарихига оид ҳужжатлар тўплами – Мавлоно куллиёти ва Бухоро амирлигининг Қушбеги маъмурияти архивлари, Худойберган Девонов фототўплами ва Туркистон альбоми ушбу реестрга киритилди.

2024 йилда Ўзбекистон ЮНЕСКОнинг маслаҳатлашув органи ҳисобланмиш Маданий ёдгорликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқот марказининг тўлақонли аъзосига айланди.

Ўзбекистонда ЮНЕСКО билан ҳамкорликда турли соҳаларда қатор техник кўмак ва грант лойиҳалари амалга оширилмоқда. «Қишлоқ ҳудудларида ишга жойлашиш кўникмаларини ривож­лантириш», «Олий таълим соҳасида ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамли таълимдан фойдаланишни кенгайтириш», «Ўзбекистонда таълим хизматлари ва сифатини яхшилаш», «Ахборот олиш, институционал масъулият ва медиа саводхонликни кучайтириш», «Музли кўллардаги тошқинларга нисбатан заифликни камайтириш» каби лойиҳалар шулар жумласидандир.

Ўзбекистон ҳозирга қадар ЮНЕСКОнинг 10 та халқаро конвенциясига қўшилган. Яна бир муҳим янгиликлардан бири 2023 йилда ЮНЕСКО билан ҳамкорликда сунъий интеллект соҳасида одоб-ахлоқни тарғиб этиш орқали илмий мулоқотни рағбатлантириш бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО – Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.

 

Самарқанддаги тарихий 43-сессия

2023 йил ноябрь ойида Париж шаҳрида бўлиб ўтган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 42-сессияси якунида унинг навбатдаги 43-сессиясини 2025 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиш бўйича тарихий қарор қабул қилинган эди. Ушбу қарорни ташкилотга аъзо 194 давлатнинг барчаси қўллаб-қувватлади. Бу эса сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларга берилган юксак баҳодир.

Самарқанднинг ушбу жаҳон миқёсидаги тадбирни ўтказиш жойи сифатида танланиши мамлакатимизнинг маданият, илм-фан, таълим, коммуникация ва ахборот соҳаларидаги ютуқлари ҳамда бой тарихий ва маданий меросининг яққол эътирофи  ҳамдир. Минтақамизда биринчи марта ўтадиган ушбу муҳим глобал миқёсдаги тадбир халқаро ҳамжамиятга Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатларининг улкан цивилизацион салоҳиятини яна бир бор намойиш этишга хизмат қилади.

2024 йил 16 мартда Ўзбекистон Президентининг «2025 йилда ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг Самарқанд шаҳрида ўтказилишига тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, мазкур тадбирга тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий қўмита тузилиб, зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Маълумотларга кўра, 43-сессия ва унинг доирасидаги тадбирларда 194 давлатдан 5 мингдан ортиқ иштирокчи қатнашмоқда. Бош конференция доирасида Ўзбекистон томонидан ЮНЕСКО билан ҳамкорликда қатор қўшма тадбирлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган. Мазкур тадбирлар музейлар фаолиятида сунъий интеллект технологияларининг ўрни, гендер тенглиги ва хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш ва шу каби бошқа долзарб масалаларга бағишланади.

– Бу йил 40 йил ичида биринчи марта ЮНЕСКО Бош конференцияси Парижда эмас, балки Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистонда ўтказилади,

 – деди ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги  ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади. – Бугун бутун дунё бу ҳақда гапирмоқда, Ўзбекис­тон эса диққат марказида. ЮНЕСКО Ўзбекистон ҳукумати билан қарийб 30 йилдан бери яқин ҳамкорлик қилиб келмоқда. Фаолиятимиз маданият, таълим, алоқа ва ахборотлаштириш, шунингдек, ижтимоий ва табиий фанларни қамраб олади. Мактаб­гача таълимдан тортиб олий таълимгача амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман. Бу ўзгаришлар ЮНЕСКО томонидан ҳамиша олқишланиб, Ўзбекистон ҳукумати томонидан фаол қўллаб-қувватланади.

Бир сўз билан айтиш мумкинки, ЮНЕСКО­­ Бош конференциянинг Самарқандда ўтказилиши нафақат Ўзбекистоннинг жаҳон маданий-маърифий тараққиётига қўшган ҳиссасининг эътирофи, балки тарихий ва маданий меросни асраб-авайлаш муҳимлигини яна бир бор таъкидлаш учун қулай имкониятдир. Ушбу анжуман халқаро даражадаги маданий алмашинув ва барқарор ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш учун ўзига хос платформа бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистон яна бир бор жаҳон маданияти ва илм-фанининг муҳим маркази сифатидаги ролини тасдиқлайди.

 

Ўткир МИРЗО тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Қадимий Самарқандда ЮНЕСКОнинг  тарихий  анжумани

Қадимий Самарқандда ЮНЕСКОнинг тарихий анжумани

🕔16:49, 30.10.2025 ✔10

Қирқ йил ичида илк бор Париждан «ташқарига чиққан» Бош конференция

Батафсил
Парламентда  «яшил энергия»  масаласи муҳокама қилинди

Парламентда «яшил энергия» масаласи муҳокама қилинди

🕔16:49, 30.10.2025 ✔10

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси нафақат қонун ижодкорлиги жараёнида, балки Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорлик, таълим, давлат хизматлари ва «яшил энергия» йўналишларидаги сиёсий курсини амалда намоён этувчи муҳим минбар бўлди.

Батафсил
Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔34

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қадимий Самарқандда ЮНЕСКОнинг  тарихий  анжумани

    Қадимий Самарқандда ЮНЕСКОнинг тарихий анжумани

    Қирқ йил ичида илк бор Париждан «ташқарига чиққан» Бош конференция

    ✔ 10    🕔 16:49, 30.10.2025
  • Парламентда  «яшил энергия»  масаласи муҳокама қилинди

    Парламентда «яшил энергия» масаласи муҳокама қилинди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси нафақат қонун ижодкорлиги жараёнида, балки Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорлик, таълим, давлат хизматлари ва «яшил энергия» йўналишларидаги сиёсий курсини амалда намоён этувчи муҳим минбар бўлди.

    ✔ 10    🕔 16:49, 30.10.2025
  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 34    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 50    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 46    🕔 15:35, 16.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар